Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2203/4126 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "POSCO INTERNATIONAL TEXTILE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ART SOFT TEX CLUSTER" фермер хўжалиги
Source ID 1084011 Claim ID 3170712 PDF Hash 214664c1519960c9... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ртасида тузилган келишув битими ИПКнинг 132-моддаси ртасида тузилган келишув битими ИПК 132 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2203/4126-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ж.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Иномов Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 11 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари Пак Док Мун (2022 йил 5 сентябрдаги 22-PUR-83-сонли ишончнома асосида), адвокат Д.Хўжамбердиев (2023 йил 23 мартдаги ордер асосида), У.Юлдашев ва Б.Бабахўжаев (2023 йил 10 мартдаги ишончнома асосида), “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги вакили Б.Қўзиев (2022 йил 23 декабрдаги 347-сонли ишончнома асосида) ва “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Қаюмов (2022 йил 15 ноябрдаги 468-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси манфаатида жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалигидан 14 177 500 000 сўм асосий қарз, 943 871 917 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги манфаатида Поп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан 7 489 236 678 сўмлик 232 585 кг 4-тип 1-сорт яхши класс, 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг 4-тип 1-сорт ўрта класс, жами 14 177 500 419 сўмлик 448 684 кг 4-тип, 1-сорт пахта толасини қабул қилиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори устидан Поп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 2 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Art soft tex cluster” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 14 177 500 000 сўм асосий қарз, 943 871 917 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан “Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти қўшимча жавобгар сифатида жалб этилган. Поп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) жавобгар манфаатида судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 7 489 236 678 сўмлик 232 585 кг 4-тип 1-сорт яхши класс, 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг 4-тип 1-сорт ўрта класс, жами 14 177 500 419 сўмлик 448 684 кг 4-тип, 1-сорт пахта толасини қабул қилиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 943 871 917 сўм банк фоизи, дастлабки даъво бўйича жавобгардан Республика бюджетига 18 877 438,34 сўм давлат божи, даъвогардан Республика бюджетига 283 550 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Дастлабки даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 15 иш кун ичида бурчни асл ҳолида бажарган ҳолда 7 489 236 678 сўмлик 232 585 кг 4-тип 1-сорт яхши класс, 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг 4-тип 1-сорт ўрта класс, жами 14 177 500 419 сўмлик 448 684 кг 4-тип, 1-сорт пахта толасини қабул қилиш мажбурияти юкланган. Қарши даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 14 177 500 000 сўм пахта толаси учун тўланган маблағ ундириш, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан ва 943 817 917 сўм банк фоизини ундириш қисмини ҳамда қарши даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан Республика бюджетига 425 325 000 сўм, даъвогардан 28 316 157,51 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши суд қарорлари устидан кассация шикояти бериб, шикоятда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарорини бекор қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Шунингдек, палата апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти бериб, шикоятда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарорининг даъво аризасининг қўшимча жавобгар ва 943 871 917 сўм банк фоизини ундириш қисмини рад қилиш ва даъвогардан 28 316 157,51 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 14 177 500 000 сўм асосий қарз ва 943 871 917 сўм банк фоизини ундиришга ўзгартиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан келишув битими тузилганлигини ва уни тасдиқлаб беришни сўради, шу билан бирга ариза тақдим этиб, кассация инстанцияси учун ҳар бир тараф ўзи киритган кассация шикояти доирасида давлат божи тўлашга келишилган, апелляция инстанцияси учун жавобгарни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3318-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб давлат божи тўловидан озод этилишини инобатга олишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ҳам келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраб, судга ариза тақдим этиб, унда апелляция инстанцияси суди томонидан муқаддам апелляция инстанцияси томонидан даъвогардан ундирилган 28 316 157,51 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, кассация шикояти бўйича давлат божини шикоят талабидан келиб чиқиб белгилашни, яъни даъвогар зиммасига давлат божини у томондан берилган кассация шикояти доирасида ундиришни сўраган. Қўшимча жавобгар вакили ҳам тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб, қўшимча жавобгарга нисбатан даъво талабини рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни, даъвонинг қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 2 майда қуйидаги шартлар асосида келишув битими тузилган: -“Art soft tex cluster” фермер хўжалиги 7 489 236 259 сўмлик 232 585 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “яхши” ва 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб, йигирма беш иш кунидан кечикмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига “FСА Наманган вилояти” шарти асосида топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, 7 489 236 259 сўмлик 232 585 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “яхши” ва 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини “FСА Наманган вилояти” шарти асосида қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; -товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 943 871 917 сўмлик банк фоизи маблағлари “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги томонидан қуйидаги тартибда қоплаб берилади. Яъни, 943 871 917 сўмлик қўшимча 87 580 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб йигирма беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, умумий қиймати 943 871 917 сўмлик қўшимча 87 580 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - ушбу келишув битимининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги томонидан пахта толаси “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширилмаган ҳолатда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги ҳисобидан 14 177 500 000 сўм асосий қарз ва 943 871 917 сўмлик банк фоизи, жами 15 121 371 917 сўм ундириш борасида суд томонидан ижро варақаси берилади. Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган келишув битими ИПКнинг 132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва мазмунига риоя қилинган ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари қонунчиликка зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилмаслиги ва шарт асосида тузилмаганлигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни, шунингдек тарафлар низони ўзаро келишув орқали ҳал қилганлиги ҳамда қўшимча жавобгарга нисбатан эътирозлар билдирилмаганлиги сабабли даъво талабининг қўшимча жавобгарга нисбатан бўлган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак. Баён этилганларга кўра, келишув битими тасдиқланиши муносабати билан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилинади. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириши бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорининг учинчи бандига биноан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати тарафларнинг келишувини ҳисобга олиб, суд харажатларини улар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимлашни лозим топди: - биринчи инстанция учун даъвогарнинг даъво аризаси бўйича жавобгардан Республика бюджетига (15 121 371 917/2%) 302 427 438,34 сўм давлат божи ундирилади, қарши даъво аризаси жавобгар манфаатида Кенгаш томонидан берилганлиги ва бунда жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинади; - апелляция инстанцияси учун даъвогарнинг апелляция шикоятида даъвони тўлиқ қаноатлантириш ва қарши даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш сўралганлигини инобатга олиб, даъво талабидаги низолашаётган суммадан келиб чиқиб (14 177 500 000/1%) 141 775 000 сўм ва жавобгарнинг қарши даъво аризасидаги номулкий талабларидан келиб чиқиб 6 000 000 сўм, апелляция инстанцияси учун жами (141 775 000+6 000 000) 147 775 000 сўм давлат божи ҳисоблаб, даъвогарнинг аризасини инобатга олиб, апелляция инстанцияси учун даъвогардан Республика бюджетига 28 316 157,51 сўм ва жавобгардан 119 458 842,49 сўм давлат божи ундирилади; - кассация инстанцияси учун шикоят жавобгар манфаатида Кенгаш томонидан берилиб, унда жавобгар қарши даъво талаби доирасида давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олинади, шунингдек палата томонидан берилган кассация шикоятида эса, апелляция инстанцияси суди қарорининг 943 871 917 сўм банк фоизи ундиришни рад қилиш қисми низолашилганлиги сабабли даъвогардан (943 871 917/1%) 9 438 719,17 сўм давлат божи ундирилади; - барча почта харажатлари тарафларнинг зиммасида қолдирилади; - ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатни жавобгардан ундирилади. 6 Шунингдек, судлов ҳайъати суд қарорлари бекор қилинганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди томонидан берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 130-133, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Даъвогар “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги вакилларининг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризалари қаноатлантирилсин. “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 2 майда қуйидаги шартлар асосида тузилган келишув битими тасдиқлансин: - “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги 7 489 236 259 сўмлик 232 585 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “яхши” ва 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб, йигирма беш иш кунидан кечикмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига “FСА Наманган вилояти” шарти асосида топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, 7 489 236 259 сўмлик 232 585 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “яхши” ва 6 688 263 741 сўмлик 216 099 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини “FСА Наманган вилояти” шарти асосида қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 943 871 917 сўмлик банк фоизи маблағлари “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги томонидан қуйидаги тартибда қоплаб берилади. Яъни, 943 871 917 сўмлик қўшимча 87 580 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб йигирма беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширади; - “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси эса, умумий қиймати 943 871 917 сўмлик қўшимча 87 580 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “ўрта” синф пахта толасини қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади; - ушбу келишув битимининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги томонидан пахта толаси “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига топширилмаган ҳолатда “Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги ҳисобидан 14 177 500 000 сўм асосий қарз ва 943 871 917 сўмлик банк фоизи, жами 15 121 371 917 сўм ундириш борасида суд томонидан ижро варақаси берилади. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилсин. Даъво талабининг қўшимча жавобгар “Art soft holding” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин. Жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалигидан Республика бюджетига биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари учун жами 421 886 280,83 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Posco international textile” МЧЖ ХКдан апелляция инстанцияси учун республика бюджетига 37 754 876,68 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига ишни кассация инстанциясида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор асосида суд харажатларини ундириш учун ижро варақалари берилсин. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов