Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1756 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение БУСТОНЛИК ТУМАНИ Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый PARKENTSUVQURILISH MCHJ таъсисчиси В.Червяков
Source ID 1088673 Claim ID 3262283 PDF Hash ae52c9b1007faa6e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 май 4-1102-2302/1756-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ѐрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари ------туман бўлимининг жавобгар – “-------” МЧЖ ҳисобидан 61.987.400 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – +++++++ (2023 йил 25 апрелдаги 23-30-11 01/37-сонли ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд биносида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари -------туман бўлими (бундан буѐн матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “-------” МЧЖ (бундан буѐн матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 61.987.400 сўм қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада, тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ѐки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ѐшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Шунингдек, мазкур Қонуннинг 15-моддасига кўра, ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, фуқаро Демченко Василий Михайлович “-------” МЧЖда ишлаган даврида меҳнатда майибланиши оқибатида ногиронлик орттирган бўлиб, серияси 96 А бўлган 113217-сонли ТМЭК маълумотномасига асосан меҳнатда майибланганлик оқибатида ногирон деб топилган. Ушбу иш жараѐнида орттирилган меҳнатда майибланганлик оқибатидаги ногиронлик бўйича фуқаро Демченко Василий Михайлович Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда ногиронлик бўйича пенсия пулларини олиб келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқнган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3 ва 4-бандларида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида эса ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлари белгилаб қўйилган. Бироқ, жавобгар томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бўстонлиқ туман бўлими ҳисоб-рақамига пенсия пулларини қоплаш учун ҳеч қандай маблағлари ўтказилмаганлиги натижасида 2023 йил 1 март ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 61.987.400 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг ушбу маблағни тўлаш бўйича юборган 2023 йил 23 мартдаги 01-01-35/197-сонли талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ҳамда даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “-------” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари -------туман бўлими фойдасига 61.987.400 сўм миқдоридаги тўланган ногиронлик пенсия пули ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “-------” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.239.748 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.К.Пайғамов