← Назад
Решение #597034 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 703 | — | law | |
| нинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти,
Чирчиқ шаҳри,
Истиқбол кўчаси 8-уй.
e-mail: i.chirchiq@sud.uz
Ташкентская область,
г. Чирчик,
улица Истикбол дом 8.
e-mail: i.chirchiq@sud.uz
Тel: 0.370-716-39-66
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1321-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
“93-Maxsus Trest” АЖ манфаатида жавобгар - “Toshkent Metall Montaj” МЧЖ
ҳисобидан 181.105.508 сўм асосий қарз, 90.552.754 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида
ўз биносида даъвогар раҳбари М.Джалилов иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси “93-Maxsus Trest” АЖ манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Toshkent Metall
Montaj” МЧЖ ҳисобидан 181.105.508 сўм асосий қарз, 90.552.754 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво
аризадаги ва stat.uz сайтидаги юридик манзилига юборилган суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси
ходимлари томонидан “кўрсатилган манзилда мавжуд эмас” қайди билан судга
қайтарилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар раҳбари суд мажлисида иштирок этиб, судга ариза тақдим этиб,
даъво талабининг пеня қисмидан воз кечганлигини билдириб, фақат асосий
1
Суд даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси
важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 4 январда ва
2021 йил 4 январда томонларни ўзаро мажбуриятлари тўғрисида шартномалар
имзоланган бўлиб, мазкур шартномаларнинг 1.1-бандида даъвогар иқтисодий ва
молиявий масалаларни ҳал қилиш шартлари ва бошқарувни таъминлашни амалга
оширишни, жавобгар томонидан ушбу кўрсатилган хизматлар учун ҳақ
тўлашдан иборат бўлган.
Мазкур шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариб, даъвогар
жавобгарга 2023 йил 1 январь ҳолатига 181.105.508 сўмлик кўрсатилган
хизматлар ҳаққи ҳисоблаган бўлиб, суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган
жавобгар раҳбари кўрсатилган хизматлар ҳақини тан олинган бўлса-да, жавобгар
томонидан шартномада кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга
оширмасдан келган.
Даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда низо хизмат кўрсатиш шартномаси мажбуриятларидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
2
ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаши кўрсатилган.
Мазкур низоли ҳолат юзасидан суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича,
жавобгар
томонидан
даъвогарга
агротехник
хизматларни
амалда
бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шу сабабли суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Бундан
ташқари,
даъвогар
шартноманинг
4.1-бандига
кўра,
181.105.508 сўм миқдордаги асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли, кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, аммо 50 фоиздан
ошмаган миқдорда 90.552.754 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.1-бандида тарафлар
мажбуриятдан бирини бажармаганда ҳар бир кун учун тўлов суммасини 0,4 фоиз
миқдорда, лекин кечиктирилган тўлов миқдорининг 50 фоиздан ошмаслиги
назарда тутилган.
Бироқ, даъвогар 2023 йил 11 майдаги ариза билан мурожаат этиб, даъво
аризасида қайд этилган 90.552.754 сўм пенядан воз кечишини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда
ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 110-моддаси 1-қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан
воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабининг пеня ундириш талаби бўйича иш
юритишни тугатишни ҳамда суд мажлиси муҳокамасида даъвогар раҳбарининг
воз кечилган пеня талаби юзасидан ҳисобланган давлат божи тўловини ўз
зиммасига олиши ҳақидаги фикрини инобатга олиб, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
3
Мазкур кодекснинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини даъво талабларига мутаносиб равишда
тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236,
237, 703-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 118, 110, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Toshkent Metall Montaj” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “93-Maxsus Trest” АЖ фойдасига 181.105.508 сўм асосий қарз, 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Toshkent Metall Montaj” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 3.622.110 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар - “93-Maxsus Trest” АЖ ҳисобидан республика бюджетига
1.811.055 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг пеня ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4