← Назад
Решение #597037 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 48 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
13 592 символов
4-1104-2302/2092-сонли
иқтисодий
иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Т.Салимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - А.Арипов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Х.Каримов ва
А.Ариповдан иборат таркибда, И.Алимарданованинг котиблигида,
даъвогар “Dinara LTD” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Каримов
(2023 йил 6 сентябрдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар Нурафшон
шаҳар ҳокимлиги вакили А.Муқимов (2023 йил 10 январдаги 1/1-3-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Dinara LTD” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан
давлат жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган 0,1982 га ер учаткасига
бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати 506 546 922 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори
устидан даъвогар “Dinara LTD” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга, вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўртачирчиқ туман ҳокимининг 2015 йил 31 декабрдаги 1422-сонли
қарорига асосан, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Тўйтепа шаҳри,
И.Хакимов кўчасида жойлашган жами 0,1982 гектар ер майдони “Dinara
LTD” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади)га бириктириб берилган.
Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонаси Нурафшон филиали томонидан берилган 1727401/-A047096сонли “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан берилган кўчирмага кўра,
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, И.Ҳакимов кўчаси 52-уйда жойлашган
ер участкасига бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқи 11:21:01:01:04:3668кадастр рақами билан даъвогар номига рўйҳатдан ўтказилган.
Шунингдек, Нурафшон шаҳар ҳокими (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)нинг 2018 йил 14 декабрдаги 704-сонли қарорига кўра,
даъвогарга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино
иншоотлар бузилишга тушган. Бироқ, даъво аризасида даъвогарга мулк
ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино иншоотлар бузилган бўлса-да,
даъвогарнинг кўрган зарари жавобгар томонидан компенсация
қилинмаганлиги ҳамда бузилган 0,1982 гектар ер майдонига тенг бўлган ер
участкаси эвазига ўринга ўрин ҳеч қандай ер таклиф этилмаганлиги ёки ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўланмаганлиги назарда
тутилган.
“Baholash integral” масъулияти чекланган жамияти мустақил
баҳолаш ташкилотининг 07/01-ДО-сонли баҳолаш хисоботига асосан
даъвогарга тегишли бўлган ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган
0,1982 га ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати 506 546 922 сўм
миқдорида баҳоланган.
Шу каби, “Barqaror baholash” масъулияти чекланган жамияти эксперт
хулосасига асосан “Baholash integral” масъулияти чекланган жамияти
баҳолаш ташкилотининг баҳолаш хисоботи хаққоний деб топилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан давлат жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган
0,1982 га ер учаткасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати 506 546 922 сўмни
ундиришни сўраган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
15 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси, Тошкент вилояти
қурилиш бош бошқармаси ҳамда Тошкент вилоят ғазначилик бошқармаси
жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ажрими билан
жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, баҳолаш тўғрисидаги
ҳисоботни асослантирилганлиги бўйича экспертиза тайинланган,
экспертизани ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспетизаси
Марказига топширилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспетизаси Марказининг
2022 йил 29 июлдаги хулосасига асосан баҳолаш ташкилотининг баҳолаш
хисоботи илмий асосланмаган деб топилиб, даъвогарга тегишли бўлган ва
давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган 0,1982 га ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи бозор қиймати 1 018 527 998 сўмни ташкил этганлиги
қайд этилган.
Сўнг даъвогар даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисида
судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво талаби миқдорини судга оид
қурилиш техникавий экспертизасининг хулосасида кўрсатилган
1 018 527 998 сўмни жавобгардан ундиришни сўраган.
Мазкур суднинг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қиув қарор билан
даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилиб, даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилиб,
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
506 546 922 сўм компенсация ҳамда суд харажатарини ундириш
белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан апелляция
шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги ариза
экспертиза хулосаси бўлса-да, асоссиз қаноатлантириш рад этилганлигини
инобатга олиб, 1 018 527 998 сўм компенсация ундириш тўғрисида қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятидаги важларини такрорлаб, тегишли ер майдони давлат
эҳтиёжлари учун жавобгар томонидан олиб қўйганлигини, ундаги мавжуд
мулклар буздирганлигини, биринчи инстанция судида даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлигини,
бироқ ушбу ариза биринчи инстанция суди томонидан қабул
қилинганлигини, аммо мулкнинг экспертиза хулосасига асосан бозор нарҳи
ундириб берилмаганлигини, шунингдек даъвогарга тегишли бўлган бино
иншоотлари 2019 йил 10 июль куни бузилганлигини ҳамда унинг қиймати
жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини, лекин тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаслигини баён қилиб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили апелляция шикоятига ўзининг эътирозларини
билдириб, даъвогарга тегишли бўлган бино иншоотлари бузилганлигини
ҳамда унинг қиймати тўлиқ тўлаб берилганлигини, лекин тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаслигини, даъвогарга тўланиши
лозим бўлган компенсация маблағлари бевосита бюджет маблағлари
ҳисобидан Молия органлари орқали тўлаб берилишини, Молия ҳамда
Ғазначилик ташкилотлари бир-биридан мустақил сифатида ўз фаолиятини
юритишини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Учинчи шахслар вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати низони учинчи шахслар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятини
ўрганиб,
қўйидаги
асосларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи
инстанция судига юборишни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Тошкент вилояти ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри ДК Нурафшон шаҳар филиалининг 2019 йил
19 августдаги 652/3-сонли маълумотида Нурафшон шаҳар, Гузар МФЙ,
И.Ҳакимов кўчаси 52-уйда жойлашган 11:21:01:01:04:3668 кадастр рақамли
даъвогарга тегишли қурилиш ости майдони 657,79 кв.м., “Сутни қайта
ишлаш цехи” бино ва иншоотлари Нурафшон шаҳар бош режасига асосан
2019 йил 10 июлда бузилганлиги маълум қилинган.
Даъво аризасида жавобгар томонидан бузилган “Сутни қайта ишлаш
цехи” бино ва иншоотларининг қиймати тўлаб берилганлиги кўрсатилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди эса иш ҳужжатларига илова
қилинган далилларга етарли баҳо бермасдан ўзининг 2023 йил
14 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Чунки, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш жараёнида
жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бино ва иншоотларининг
қиймати тўланганлиги даъво аризасида важ қилинса-да, аммо компенсация
тўловининг тўланганлигини тасдиқловчи далиллар олинмаган, яъни
мазкур тўлов тегишли бино ва иншоотларининг қиймати учун
тўланганлиги ёки ер учаткасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати учун
тўланганлигига аниқлик киритилмаган ҳамда ишнинг объектив
ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни таклиф қилиш орқали
ўрганилмаган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ушбу ишни кўриш
жараёнида Тошкент вилоят ғазначилик бошқармаси ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга
қанча миқдорда компенсация тўланганлиги ҳам ўрганилмаган ҳамда
учинчи шахснинг фикри олинмаган.
ИПКнинг 48-моддасида низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар, агар иш ушбу
шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига
таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, ишда иштирок этишга жалб қилиниши
белгиланган.
Гарчи,
биринчи
инстанция
суди
томонидан
даъвони
қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса-да, бироқ
ишга молия органлари жалб қилинмаган.
Қолаверса, даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган
компенсация тўловлари бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилинишида процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилишига йўл қўйилганлигини инобатга олиб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд деб ҳисоблаб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция
судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва
ишни янгидан мазмунан кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судига юборишни лозим деб топди.
Ишни кўриш чоғида биринчи инстанция суди тарафларни суд
муҳокамасини вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этиб,
ушбу низо билан боғлиқ шахсларни ишга жалб этган ҳолда, даъво
талабларини асослантирувчи бирламчи ҳужжатларнинг ва иш ҳолатларига
аниқлик киритишга хизмат қиладиган бошқа ҳужжатларни талаб қилиб
олиб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган
суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 259, 279 ва 280-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва иш янгидан мазмунан кўриб чиқиш
учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Икромов
ҳайъат аъзолари
Х.Каримов
А.Арипов
4-1104-2302/2092-сонли иқтисодий иш
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2023 йил 11 май
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Х.Каримов ва
А.Ариповдан иборат таркибда, И.Алимарданованинг котиблигида,
даъвогар “Dinara LTD” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Каримов
(2023 йил 6 сентябрдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар Нурафшон
шаҳар ҳокимлиги вакили А.Муқимов (2023 йил 10 январдаги 1/1-3-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Dinara LTD” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан
давлат жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган 0,1982 га ер учаткасига
бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати 506 546 922 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарори
устидан даъвогар “Dinara LTD” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга, вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, ИПКнинг 259, 279
ва 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва иш янгидан мазмунан кўриб чиқиш
учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Икромов
ҳайъат аъзолари
Х.Каримов
А.Арипов