← Назад
Решение #597041 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ртасида тузилган келишув битими ИПК | 132 | — | law | |
| ИПК | 133 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2203/4127-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья А.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Р.Мамажонова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
Н.Зармасовнинг
котиблигида,
“Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Пак
Док Мун (2022 йил 5 сентябрдаги 22-PUR-83-сонли ишончнома асосида),
адвокат Д.Хўжамбердиев (2023 йил 23 мартдаги ордер асосида),
У.Юлдашев, Б.Бабахўжаев ва Ш.Жўрабоев (2023 йил 10 мартдаги
ишончнома асосида), “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги вакили
Б.Қўзиев (2022 йил 23 декабрдаги 347-сонли ишончнома асосида) ва
“Art soft holding” масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Қаюмов
(2022 йил 15 ноябрдаги 468-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Posco international textile” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги
ҳисобидан 50 373 488 449 сўм асосий қарз ва 4 555 695 489 сўм банк
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда жавобгар “Art soft tex
cluster” фермер хўжалиги манфаатида Поп туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогарга нисбатан
11 871 330 500 сўмлик, 352 265 кг 4-тип, 1-сорт олий класс,
9 765 802 410 сўмлик, 304 278 кг 4-тип, 1-сорт ўрта класс,
25 395 328 035 сўмлик, 819 971,2 кг 4-тип, 1-сорт оддий класс, жами
47 032 459 328 сўмлик 1 476 514,2 кг. 4-тип, 1-сорт пахта толасини қабул
қилиш ва ўзаро ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
қарши даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори устидан “Art soft tex cluster”
фермер хўжалиги манфаатида Наманган вилояти фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан берилган
2
кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармаси “Posco international textile” масъулияти чекланган
жамияти (бундан матнда даъвогар, МЧЖ ХК деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Art soft tex cluster”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар, ф/х деб юритилади)
ҳисобидан 50 373 488 449 сўм асосий қарз ва 4 555 695 489 сўм банк фоизи
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг аризаси асосида биринчи инстанция судининг
2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан ишга “Art Soft Holding” масъулияти
чекланган жамияти қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.
Поп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши жавобгар манфаатида судга қарши даъво аризаси тақдим этиб,
11 871 330 500 сўмлик, 352 265 кг 4-тип, 1-сорт олий класс, 9 765 802 410
сўмлик, 304 278 кг 4-тип, 1-сорт ўрта класс, 25 395 328 035 сўмлик,
819 971,2 кг 4-тип, 1-сорт оддий класс, жами 47 032 459 328 сўмлик
1 476 514,2 кг. 4-тип, 1-сорт пахта толасини қабул қилиш ва ўзаро ҳисобкитоб қилиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ажрими билан
қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб,
даъвогар
фойдасига
жавобгар
ҳисобидан
4 555 695 489,67 сўм банк фоизи, 24 000 сўм почта харажати ундирилган,
даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган,
жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 15 иш куни
ичида бурчни асл ҳолида бажарган ҳолда 11 871 330 500 сўмлик,
352 265 кг 4-тип, 1-сорт олий класс, 9 765 802 410 сўмлик, 304 278 кг 4-тип,
1-сорт ўрта класс, 25 380 622 525,6 сўмлик, 819 496,4 кг 4-тип, 1-сорт
оддий класс, жами 47 017 753 818,6 сўмлик 1 476 039,4 кг. 4-тип, 1-сорт
пахта толасини қабул қилиш мажбурияти юклатилган, қарши даъво
аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, дастлабки
даъво аризаси бўйича даъвогар ҳисобидан 1 098 583 678,76 сўм, қарши
даъво аризаси бўйича 940 649 187 сўм жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига давлат божи ундирилган.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул
қилинган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 50 373 388 449 сўм
сўм пахта толаси учун тўланган маблағ ундириш белгиланган.
Даъвогардан жавобгарга 2021 йил 23 ноябрдаги AS-012-сонли олди-сотди
шартномаси бўйича берилган 3 341 129 250 сўмлик пахта толаси
қайтарилиши, даъвонинг “Art Soft Нolding” MЧЖга нисбатан ва
4 555 695 489 сўм банк фоизини ундириш қисми ҳамда қарши даъво
аризасини қаноатлантириш рад этиш белгиланган. “Art soft tex cluster”
фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 511 201 653,5 сўм,
“Posco international textile” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
136 670 864,7 сўм давлат божи ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб,
жавобгар манфаатида Наманган вилояти туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда суд қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорининг
давлат божи ундириш қисмини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
келишув битими тузилганлигини ва уни тасдиқлаб беришни сўради, шу
билан бирга ариза тақдим этиб, апелляция инстанцияси учун жавобгарни
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
3318-сонли
қарори
талабларидан келиб чиқиб давлат божи тўловидан озод этилишини
инобатга олишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ҳам келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўраб, судга ариза тақдим этиб, унда
апелляция инстанцияси суди томонидан муқаддам даъвогардан
ундирилган 136 670 864 сўм давлат божини даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъвонинг асосий қарз маблағларини ундириш қисми
жавобгар томонидан ихтиёрий тан олиниб, даъво келишув битими тузиш
орқали тўлиқ қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ бошқа давлат божи тўловларини жавобгар ҳисобида қолдиришни
сўраган.
Қўшимча жавобгар вакили ҳам тарафлар ўртасида тузилган келишув
битимини тасдиқлаб, қўшимча жавобгарга нисбатан даъво талабини рад
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни, қўшимча жавобгарни
жавобгарликдан озод этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар
низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши
мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар
қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
2 майда қуйидаги шартларда келишув битими тузилган:
1. “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги 11 871 330 500 сўмлик
352 265 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт
“Олий”, 9 765 802 410 сўмлик Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос
304 278 кг 4-тип 1-сорт “Ўрта” ва 25 395 328 035,20 сўмлик 819 971,2 кг
Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Оддий” синф
пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган
кундан бошлаб, йигирма беш иш кундан кечикмаган ҳолда
“Posco international textile” МЧЖ ХКга “FСА Наманган вилояти” шарти
асосида топширади.
-“Posco international textile” МЧЖ ХК эса 11 871 330 500 сўмлик
352 265 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт
“Олий”, 9 765 802 410 сўмлик Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос
304 278 кг 4-тип 1-сорт “Ўрта” ва 25 395 328 035 сўмлик 819 971,2 кг
Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Оддий” синф
пахта толасини “FСА Наманган вилояти” шарти асосида қабул қилади ва ўз
ҳисобидан олиб кетади.
2 Бундан ташқари, товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги
ҳолати юзасидан ҳисобланган 4 555 695 489 сўмлик банк фоизи
маблағлари “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги томонидан қуйидаги
тартибда қоплаб берилади. Яъни 4 555 695 489 сўмлик қўшимча
302 486,4 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт
“Ўрта” синф пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан
тасдиқланган кундан бошлаб йигирма беш иш кунидан кечиктирмаган
ҳолда “Posco international textile” МЧЖ ХКга топширади.
“Posco
international
textile”
МЧЖ
ХК
эса
умумий
қиймати 4 555 695 489 сўмлик қўшимча 302 486,4 кг Ўзбекистон
O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Ўрта” синф пахта толасини
қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади.
3. Ушбу келишув битимининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб
ўтилган муддатлар ичида “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги
томонидан товарлар “Posco international textile” МЧЖ ХКга топширилмаган
ҳолатда “Posco international textile” МЧЖ ХК фойдасига “Art soft tex cluster”
фермер хўжалиги ҳисобидан 47 032 460 945,2 сўм асосий қарз ва
4 555 695 489 сўмлик банк фоизи, жами 51 588 156 434,2 сўм ундириш
борасида суд томонидан ижро варақаси берилади.
Судлов ҳайъати тарафлар ўртасида тузилган келишув битими
ИПКнинг 132-моддасида назарда тутилган келишув битимининг шакл ва
мазмунига риоя қилинган ҳолда тузилганлиги, унинг шартлари
қонунчиликка зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига дахл қилмаслиги ва шарт асосида тузилмаганлигини
инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни, шунингдек тарафлар
низони ўзаро келишув орқали ҳал қилганлиги ҳамда қўшимча жавобгарга
нисбатан эътирозлар билдирилмаганлиги сабабли даъво талабининг
қўшимча жавобгарга нисбатан бўлган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 133-моддасининг еттинчи қисмига кўра, апелляция ёки
кассация инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги
қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда
тутилган маълумотлардан ташқари, иш бўйича аввал қабул қилинган
барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак.
Баён этилганларга кўра келишув битими тасдиқланиши муносабати
билан Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириши бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3318-сонли Қарорининг учинчи бандига биноан фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат
божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари,
уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган, бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат
божи ундирилмаслиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати тарафларнинг келишувини ҳисобга
олиб суд харажатларини улар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимлашни
лозим топди.
Жумладан, биринчи инстанция учун даъвогарнинг даъво аризаси
бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига (54 929 183 938/2%=)
1 098 583 678,76 сўм давлат божи ундириб, қарши даъво аризаси жавобгар
манфаатида Кенгаш томонидан берилганлиги ва бунда жавобгардан
давлат божи ундирилмаслигини инобатга олиш, апелляция инстанцияси
учун даъвогарнинг апелляция шикоятида даъвони тўлиқ қаноатлантириш
ва қарши даъво талабини рад қилиш сўралганлигини инобатга олиб,
даъво
талабидаги
низолашаётган
суммадан
келиб
чиқиб
(50 373 488 449/1%)=503 734 884,49 сўм ва жавобгарнинг қарши
даъводаги номулкий талабларидан келиб чиқиб 6 000 000 сўм, апелляция
инстанцияси учун жами (503 734 884,49+6 000 000)=509 734 884,49 сўм
давлат божи ҳисоблаб, даъвогарнинг аризасини инобатга олиб, апелляция
инстанцияси учун даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 136 670 864
сўм ва жавобгар ҳисобидан қолган 373 064 020,49 сўм давлат божи
ундириш, кассация инстанцияси учун шикоят жавобгар манфаатида
Кенгаш томонидан берилиб, унда жавобгар қарши даъво талаби
доирасида давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни,
шунингдек дастлабки даъводаги низолашаётган суммадан келиб чиқиб,
жавобгардан республика бюджетига (50 373 388 449/1%)=503 733 884,49
сўм давлат божи ундириш, барча почта харажатларини тарафлар
зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм харажатни жавобгар ҳисобидан ундириш, суд
қарорлари бекор қилинганлиги сабабли биринчи ва апелляция
инстанцияси судлари томонидан берилган ижро варақалари бўйича
ундирувларни бекор қилиш лозим.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 130-133, 301-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Даъвогар “Posco international textile” МЧЖ ва жавобгар
“Art soft tex cluster” фермер хўжалиги вакилларининг келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисидаги аризалари қаноатлантирилсин.
“Posco international textile” МЧЖ ва “Art soft tex cluster” фермер
хўжалиги ўртасида 2023 йил 2 майда тузилган келишув битими қуйидаги
шартлар асосида тасдиқлансин:
-“Art soft tex cluster” фермер хўжалиги 11 871 330 500 сўмлик
352 265 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт
“Олий”, 9 765 802 410 сўмлик Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос
304 278 кг 4-тип 1-сорт “Ўрта” ва 25 395 328 035,20 сўмлик 819 971,2 кг
Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Оддий” синф
пахта толасини келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган
кундан бошлаб, йигирма беш иш кундан кечикмаган ҳолда
“Posco international textile” МЧЖ ХКга “FСА Наманган вилояти” шарти
асосида топширади;
-“Posco international textile” МЧЖ ХК эса 11 871 330 500 сўмлик
352 265 кг Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт
“Олий”, 9 765 802 410 сўмлик Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос
304 278 кг 4-тип 1-сорт “Ўрта” ва 25 395 328 035 сўмлик 819 971,2 кг
Ўзбекистон O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Оддий” синф
пахта толасини “FСА Наманган вилояти” шарти асосида қабул қилади ва ўз
ҳисобидан олиб кетади;
-Товарлар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ҳолати юзасидан
ҳисобланган 4 555 695 489 сўмлик банк фоизи маблағлари “Art soft tex
cluster” фермер хўжалиги томонидан қуйидаги тартибда қоплаб берилади.
Яъни 4 555 695 489 сўмлик қўшимча 302 486,4 кг Ўзбекистон
O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Ўрта” синф пахта толасини
келишув битими имзоланиб, суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб
йигирма беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда “Posco international textile”
МЧЖ ХКга топширади;
-“Posco
international
textile”
МЧЖ
ХК
эса
умумий
қиймати 4 555 695 489 сўмлик қўшимча 302 486,4 кг Ўзбекистон
O`z DSt 604:2016 стандартига мос 4-тип 1-сорт “Ўрта” синф пахта толасини
қабул қилади ва ўз ҳисобидан олиб кетади;
-Ушбу келишув битимининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган
муддатлар ичида “Art soft tex cluster” фермер хўжалиги томонидан
товарлар “Posco international textile” МЧЖ ХКга топширилмаган ҳолатда
“Posco international textile” МЧЖ ХК фойдасига “Art soft tex cluster” фермер
хўжалиги
ҳисобидан
47 032 460 945,2
сўм
асосий
қарз
ва
4 555 695 489 сўмлик банк фоизи, жами 51 588 156 434,2 сўм ундириш
борасида суд томонидан ижро варақаси берилади.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилиниб, иш
юритиш тугатилсин.
Даъво талабининг қўшимча жавобгар “Art soft holding” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 январдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалигидан республика
бюджетига барча суд инстанциялари учун жами 1 975 381 583,74 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Posco international textile” МЧЖ ХКдан апелляция
инстанцияси учун республика бюджетига 136 670 864 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар “Art soft tex cluster” фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судига
ишни
кассация
инстанциясида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат
ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор асосида суд харажатларини ундириш учун ижро варақалари
берилсин.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов