← Назад
Решение #597045 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 210 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2203/6036-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Дадабаев
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – Қ.Ходжаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи
“ASFARMA SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор
“TIBTEXNIKA” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
қарздор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ASFARMA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “TIBTEXNIKA”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки жамият деб
юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
йил 23 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Қарздор кассация шикояти билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига келмади ва ўзининг иштирокисиз
кўришни сўраб, ариза тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Аниқланишича,
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2229/10201-сонли иши бўйича 2020 йил 10 майдаги ҳал қилув қарорига
асосан қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига 467 428 728 сўм асосий қарз,
26 500 000 сўм пеня, 5 784 287,28 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта
харажатлари ундирилган. Суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида қарздорликни
ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
ИПК 210-моддасига кўра, юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг
банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар
бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд
томонидан кўриб чиқилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасида, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар
мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда
назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда
уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади.
Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор
талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг
қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Юқоридагиларга асосан Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 3 ноябрдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритишга қабул
қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган
ва кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Қарздор муваққат бошқарувчиси этиб
1-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Жалалов тайинланган.
Муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботидан кўринишича,
қарздорнинг активлари сифатида 270 050 000 сўм миқдорида маъмурий бино-
иншоотлари, 1 345 600 000 сўм миқдоридаги дебитор ҳақлари ва номинал
қиймати 1 000 сўмдан бўлган 159 та оддий акциялари мавжудлиги, жамиятнинг
кредиторларидан бўлган қарзи эса 5 246 167 900 сўмни ташкил этиши
аниқланган. Жамият кредиторларининг 2022 йил 9 декабрь куни ўтказилган
йиғилишида жамиятни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Ш.Жалаловни тайинлаш
тўғрисидаги қарорга келинган.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати қарздорнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари қарздорнинг
зиммасига юклатилади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
жавобгар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“TIBTEXNIKA” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
И.Таджиев
В.Сатторова