Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2201/2440 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чариев Махаммади Сайбович Ответчик / Подсудимый "Сурхон-капитал-мобил-бизнес" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083516 Claim ID 3262204 PDF Hash b54e65e0ae494ad6... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 126-моддаси аролик кодекси 126 code_article
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2201/2440-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья З.Тожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 11 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Денов туманлараро иқтисодий судининг ходими Й.Чориевнинг техник кўмагида, “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари А.Шаймардонов, Чариев Махаммади Сайбовичнинг ишончли вакили А.Раҳимов (2022 йил 30 ноябрдаги ишончномага асосан), “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки вакиллари Н.Рахматуллаев (2023 йил 14 мартдаги 01-11/4217-сонли ишончнома билан) ва Х.Исаевнинг (2023 йил 9 январдаги 02-06/165-сонли ишончнома билан) иштирокида, “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари Чариев Махаммади Сайбович ва Тўраев Рустам Сувонқуловичнинг жавобгарлар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки, “Aziya golden fish” масъулияти чекланган жамияти, Сурхондарё вилояти Сариосиё туман Давлат нотариал идора нотариуси Н.М.Сиддиқов ва “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ипотека шартномасининг “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти, Денов шаҳар, Гулистон кўчаси 59а-уйда жойлашган АГНКС автомобилларга газ қўйиш шаҳобчаси (барча бино ва иншоот ва ускуналари билан) гаров таъминотининг бир қисми сифатида гаровга қўйилган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори устидан Чариев Махаммади Сайбович ва Тўраев Рустам Сувонқуловичнинг кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни 1 4-1903-2201/93-сонли иқтисодий иш бўйича Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки ва “Aziya golden fish” масъулияти чекланган жамияти ўртасида имзоланган кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, “Aziya golden fish” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига асосий қарз 6 000 000 АҚШ доллари, муддати ўтган фоиз қарзи 949 996,67 АҚШ доллари, жорий фоиз қарзи 15 000 АҚШ доллари, жами 6 964 996,67 АҚШ доллари ундирилган. Ундирув гаровдаги кўчмас мол-мулклар ҳамда автотранспорт воситаларига, шу жумладан, “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Денов шаҳри, Гулистон кўчаси, 59а-уйда жойлашган “Автомобилларни сиқилган газ билан тўлдириш компрессор станцияси” бинолари ер жойидан фойдаланиш ҳуқуқи билан 0,61 га ер майдонида жойлашган 3 та биноларга қаратилган. Шунингдек, “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари Шаймардонов Иброҳим Самадович (67,8%), Чариев Махаммади Сайбович (28,3%), Тураев Рустам Сувонқулович (1,7%), “Guliston barakat Denov” фермер хўжалиги (2,2%) 2019 йил 11 ноябрда 14-сонли мажлис баённомаси билан “Aziya golden fish” масъулияти чекланган жамиятининг “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкидан балиқчиликни ташкил этиш учун 11 997 000 АҚШ доллари миқдорида олинаётган кредитнинг гаров таъминоти сифатида “Surxon-Kapital-MobilBiznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондаре вилояти, Денов шаҳри, Гулистон маҳалласи 59а-уйда жойлашган “Автомобилларни сиқилган газ билан тўлдириш компрессор станцияси” биносини гаровга бериш ҳақида қарор қабул қилинган. 2019 йил 12 декабрда гаров шартномаси имзоланган. Ушбу шартномага асосан жамиятга тегишли Денов шаҳри Гулистон маҳалласи 59а-уйда жойлашган “Автомобилларни сиқилган газ билан тўлдириш компрессор станцияси” бинолари ер жойидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Сўнг, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги 4-1905-2201/455-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан 2019 йил 11 ноябрдаги 14-сонли йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Сурхондарё вилоят судининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари Чариев Махаммади Сайбович ва Тўраев Рустам Сувонқулович (бундан буён матнда даъвогарлар деб юритилади) “Микрокредитбанк” 2 акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади), “Aziya golden fish” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), Сурхондарё вилояти Сариосиё туман Давлат нотариал идора нотариуси Н.М.Сиддиқов (бундан буён матнда нотариус деб юритилади) ва “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) нисбатан Денов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ипотека шартномасининг “SurxonKapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳар, Гулистон кўчаси 59а-уйда жойлашган АГНКС автомобилларга газ қўйиш шаҳобчаси (барча бино ва иншоот ва ускуналари билан) гаров таъминотининг бир қисми сифатида гаровга қўйилган қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ишга “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари Шаймардонов Иброҳим Самадович ҳамда “Guliston barakat Denov” фермер хўжалиги, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарларнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, 2019 йил 12 декабрь куни тузилган ипотека шартномасининг “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳар, Гулистон кўчаси 59а-уйда жойлашган АГНКС автомобилларга газ қўйиш шаҳобчаси (барча бино ва иншоот ва ускуналари билан) гаров таъминотининг бир қисми сифатида гаровга қўйилган қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган, янги қарор қабул қилинган, даъвогарларнинг ипотека шартномасининг МЧЖга тегишли бўлган, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳар, Гулистон кўчаси 59а-уйда жойлашган АГНКС автомобилларга газ қўйиш шаҳобчаси (барча бино ва иншоот ва ускуналари билан) гаров таъминотининг бир қисми сифатида гаровга қўйилган қисмини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаcини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ўз шикоятида Банк, қарз олувчи ва “Surxon-KapitalMobil-Biznes” масъулияти чекланган жамияти иштирокида 2019 йил 12 декабрь куни Сурхондарё вилояти Узун туманидаги 1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Н.М.Сиддиқов иштирокида ипотека шартномаси тузилганлиги, унда “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Сурхондарё вилояти, Денов шаҳар, Гулистон кўчаси 59а-уйда жойлашган АГНКС автомобилларга газ қўйиш шаҳобчаси (барча бино ва иншоот ва ускуналари билан) гаров таъминотининг бир қисми сифатида МЧЖ таъсисчиси А.Шаймардонов томонидан 2019 йил 11 ноябрда тузилган 14-сонли умумий йиғилиш баённомасига асосан гаровга қўйилганлиги, 3 масъулияти чекланган жамиятининг қолган 3 нафар таъсисчисини хабардор қилмаганлиги ва уларнинг розилигини олмаганлиги, мазкур 14-сонли умумий йиғилиш баённомаси Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори ҳамда Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан ҳақиқий эмас деб топилгалиги, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 17-бандини нотўғри қўллаб, хато хулосага келганлиги баён қилиниб, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори бекор қилиниб, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Тўраев Рустам Сувонқулович вакили “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Тўраев Рустам Сувонқуловичнинг бетоблиги сабабли ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган А.Шаймардонов ишни кўришни бошқа кунга қолдиришга қарши эмаслигини билдирди. Банк вакиллари Р.Тўраевнинг бетоблигини тасдиқловчи касаллик варақаси тақдим қилинмаган бўлса, суд муҳокамасини давом этишни сўради. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 171-моддасига кўра ишни кўришни қолдириш учун етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблади. Шунингдек, Тўраев Рустам Сувонқуловичнинг вакили кассация шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Шаймардонов Иброҳим Самадович кассация шикоятига қўшилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Банк вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Қолган ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 4 ва эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Аниқланишича, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, моддий ҳуқуқ нормаларни нотўғри қўллаб, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли, апелляция инстанцияси суди қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини асосли беқор қилиб даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сонли Қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошисида битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 126-моддаси талаблари ва Пленум қарорида берилган тушунтиришга кўра, Банк гаров шартномасини тузишда МЧЖ ваколатларида битим тузишга бўлган чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги ўз исботини топмади, шунга, апелляция инстанцияси суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб қонуний тўхтамга келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. 5 Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Кассация инстанцияси суди учун даъвогар томонидан тўлаб чиқилган 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилади, шунингдек МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Даъвогарнинг суд мажлисини қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Чариев Махаммади Сайбович ва Тўраев Рустам Сувонқуловичларнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Surxon-Kapital-Mobil-Biznes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев О. Халмирзаев 6