Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1555 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ОМОНТУРА фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK BUKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089109 Claim ID 3288509 PDF Hash 8bf25f2f74deaabf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
олатларни исботлаши керак ИПКнинг 118-моддаси олатларни исботлаши керак ИПК 118 law
Текст решения 7 832 символов
4-1104-2302/1555-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 май Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 139 163 811 сўм асосий қарз, 55 665 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Хххх вакили Р.Абдуғаниев (2023 йил 10 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Кабилов (2023 йил 4 январдаги 3-сонли ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Хххх, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 139 163 811 сўм асосий қарз, 55 665 500 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими билан Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда– ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Хххх вакили даъво аризадаги даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвонинг асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни сўраб, пеня ундириш қисмини судга ҳавола қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили давлат божи харажатларини жавобгардан ундириш ҳақидаги аризасини судга тақдим қилиб, пеняни камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 24 март куни тарафлар ўртасида пахта хом ашѐсини етказиб бериш бўйича 58-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 23,8 гектар ер майдонидан 97,4 тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисоб-фактураларга асосан жавобгарга 51,2 тн. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 139 163 811 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 139 163 811 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4-бандига асосан 55 665 500 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 7 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, суд мажлисида ишни кўриш бўйича давлат божи харажатларини қоплаб бериши тўғрисидаги аризасини судга тақдим қилган. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 139 163 811 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги фойдасига 139 163 811 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар "ХХХХ" масъулияти чекланган ҳисобидан Республика бюджетига 3 896 586,22 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Т.Салимов