← Назад
Решение #597081 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 май
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1811-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
“Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар - “Чирчиқ шаҳар Тиббиёт
бирлашмаси” ҳисобидан 86.811.265 сўм асосий қарз, 31.252.055 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд
мажлисида ўз биносида даъвогар вакили М.Мирахметов (2023 йил 12 январдаги
04-01/103-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси “Toshkent Suv Taminoti” МЧЖ манфаатида иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Чирчиқ шаҳар Тиббиёт
бирлашмаси” ҳисобидан 86.811.265 сўм асосий қарз, 31.252.055 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан
хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, судга 2023 йил 11 майдаги 1-2/997-сонли маълумотномани тақдим
қилиб, жавобгар иқтисодий судга даъво аризаси киритилганидан кейин асосий
қарздорликни тўлаб берганлигини билдириб, даъво пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қўйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
- ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда
ФКда
кўрсатилган
бошқа
асослардан
келиб
чиқиши,
236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
1
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
11 январда 94В-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар
жавобгарга узлуксиз ичимлик сувини етказиб бериш ҳамда жавобгардан оқава
сувларни чиқариш мажбуриятини олган.
Даъвогар мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра жавобгарга белгиланган
ичимлик сувини ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги
натижасида, 2023 йил 17 февраль ҳолатига даъвогар олдида 86.811.265 сўм
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг 2023 йил 18 февралдаги қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисидаги 0001192-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан асосий қарздорлик
тўлаб берилганлиги даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда
судга тақдим қилинган 2023 йил 11 майдаги 1-2/997-сонли маълумотнома билан
ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 86.811.265 сўм
асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини
ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.7-бандига асосан
жавобгардан 31.252.055 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.7-бандида шартномада
кўрсатиб ўтилган муддатларда асосий қарздорлик тўлаб берилмаганда,
истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир куни учун муддати ўтган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
2
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган 31.252.055 сўм пеня миқдорини 5.000.000 сўмгача камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
326, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси” ҳисобидан даъвогар “Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ фойдасига 5.000.000 сўм пеня, 30.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар - “Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси” ҳисобидан Республика
бюджетига 2.361.266 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
3