← Назад
Решение #597082 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онунни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 179 символов
4-1104-2301/635-сонли иқтисодий иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 11 май
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматовнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили Ш.Юсупов (судга тақдим этган ишончномаси асосида),
қарздорнинг муваққат бошқарувчиси Б.Боликулов (судга тақдим этган
шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида), иштирокида,
кредитор
(аризачи) – “ХХХ” УК қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ишни
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – “ХХХ” УК Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, банкрот деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Мазкур иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 17 февралдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул
қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган ҳамда қарздорга муваққат
бошқарувчи этиб, суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Боликулов
Беркин Холдорович номзоди тасдиқланган.
Аризачи вакили суд муҳокамасида иштирок этиб, ариза талабини
қўллаб-қувватлаб, қарздордан ундирув бўйича суд қарори чиққанлиги,
бироқ жавобгар қарздорликни тўлаш чорасини кўрмаганлиги, қарздор
банкрот деб топилиши лозимлиги, кредиторлар йиғилишида бунга овоз
берганлиги,
тугатиш
бошқарувчиси
этиб,
Боликулов
Беркин
Холдоровични қолдирилиши кераклигини билдириб, ариза талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи иштирок этиб, аризачининг
аризаси талаби асосли эканлиги, қарздорни топиш имкони
бўлмаганлигини, тегишли тартибда эълонлар берилганлигини, қарздорни
банкрот деб топиш лозимлигини таъкидлаб, мутасадди ташкилотларга
қарздорнинг мол-мулки ва мулкий талаблари мавжудлиги тўғрисида
маълумотлар бериш сўралиб, айримларидан маълумот олинганлиги,
кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритиш бошлашга овоз берилганлиги, кузатув даври
бўйича муваққат бошқарувчининг иш ҳақини учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг
кам миқдорининг 10 бараварига миқдорида белгилашга кредиторлар
розилик билдирганлигини маълум қилиб, банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган қарздор ва бошқа иштирокчилар суд мажлисида
ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади.
Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг,
ва бошқа иштирокчиларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини
бошлашни лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонунни 7-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга..
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор Тошкент вилояти Ўртачирчиқ
тумани ҳокимлиги 03.08.2011 йилда 1866-сонли реестр рақами билан
рўйхатга олинган, СТИР рақами 302 070 893. Қарздорнинг раҳбари
Саипназаров Насирали Абдуназарович, таъсисчилари эса Базарова Зулайхо
(50 фоиз улуш эгаси) ва Саипназаров Насирали Абдуназарович (50 фоиз
улуш эгаси) ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент
вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Пахтакор ҚФЙ, Юлдуз маҳалласи, 5-уй
бўлган. Қарздор асосий фаолияти – автомобиль транспортида юк ташиш
билан шуғулланган.
Қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб, кузатув жорий
этилганлиги тўғрисида “Biznes-Daily media” нашрининг “Birja”
рўзномасининг 2023 йил 18 мартдаги 21 (3008)-сонида эълон берилган.
Қарздор кредиторларининг 2023 йил 8 майдаги йиғилишида
кредиторлар талаблари реестри 3 785 227,88 сўмга тасдиқланиб, шундан 3
785 227,88 сўм “ХХХ” УКдан эканлиги кўрсатилган.
Қарздорга тегишли мол-мулк ва мулкий талабларни аниқлаш
мақсадида муваққат бошқарувчи томонидан давлат органлари ва тегишли
корхона, муассасаса ташкилотларга маълумот бериш юзасидан хатлар
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
“Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” Техника
ҳолатини назорат қилиш бошқармасининг 2023 йил 9 мартдаги жавоб
хатида қарздор номида қишлоқ хўжалик техникалари мавжуд эмаслиги
кўрсатилган.
“Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” давлат
корхонасининг 2023 йил 4 майдаги жавоб хатида қарздорнинг депо
ҳисобварағи очилмаганлигини ва унинг номида қимматли қоғозлар
мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Давлат кадастрлари Палатасининг 2023 йил 24 мартдаги 14-03211сонли жавоб хатига асосан, қарздорнинг кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқлари давлат рўйхатига олинмаганлиги маълум қилинган.
Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз
фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотларни, корхонани банкрот деб топиш ва банкротликни тугатиш
таомилига ўтиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосани тақдим этган.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим
топади.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган
корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам
тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш
тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи
бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.
Суд, 2023 йил 8 майдаги кредиторлар йиғилишида тугатиш
бошқарувчилигига Боликулов Беркин Холдоровичнинг номзоди тақдим
этилганлигини инобатга олиб, суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Боликулов Беркин Холдоровични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни
лозим топади.
Қонуннинг 26-моддасида суд бошқарувчисига вазифаларини
бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланиши ва суд томонидан тасдиқланиши ҳамда, агар кредиторлар
билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса,
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланаши белгиланган.
Қарздор кредиторлари йиғилишида муваққат бошқарувчига кузатув
даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари
миқдорида ҳақ белгилаш тўғрисидаги муваққат бошқарувчининг
таклифига кредиторлар рози бўлиб овоз берган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор кредиторларининг 2023 йил
8 майдаги йиғилиш қарорида муваққат бошқарувчиси Боликулов Беркин
Холдоровичга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари
миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги ҳақида қарор қабул
қилинганлигини инобатга олиб, ушбу қарорни тасдиқлашни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд,
ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
қарздорнинг зиммасига юклатишини лозим деб топади.
Бинобарин, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни талабларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
5
Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб
топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув
таомили тугатилсин.
Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти кредиторларининг
2023 йил 8 майдаги йиғилиш қарорига асосан кузатув даври учун
муваққат бошқарувчи Б.Боликуловга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи
белгиланганлиги тасдиқлансин.
Суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Боликулов Беркин
Холдорович қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор –
“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида
кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий
нашрда эълон қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга
тақдим қилиб бориш, 2023 йил 18 декабрга қадар эса тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи
зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа
ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари
тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти
юклатилсин.
Қарздор – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “ХХХ” УК фойдасига ариза тақдим этишда олдиндан тўланган 30 000
сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин ҳамда
бу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ
туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига
юборилсин.
6
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Х.Н.Равшанов