← Назад
Решение #597147 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 61 | — | law | |
| ИПКнинг | 63 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2302/172-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья- З.Эшмирзаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - Х.Каримов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ва
Х.Каримовдан иборат таркибда, С.Жумаевнинг котиблигида, даъвогар
Юқоричирчиқ туман ҳокимлигининг жавобгар “Azaruz agro” МЧЖга нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 23 июлдаги 541-сонли ижара
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Azaruz
agro” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини учинчи шахс
Юқоричирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Р.Сайматов
(ишончномасиз) иштирокида, Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар ёки
ҳокимлик деб юритилади) “Azaruz agro” МЧЖга (бундан буён матнда жавобгар
ёки жамият деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, ҳокимлик ва жамият ўртасида 2019 йил 23 июлда тузилган 541сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг
Тошкент вилоят Юқоричирчиқ туман бўлими, Қишлоқ ва сув хўжалиги
масалалари бўлими, Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилган, ҳокимлик ва
жамият ўртасида 2019 йил 23 июлда тузилган 541-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилиниб, жамият ҳисобидан
ҳокимлик фойдасига олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм
почта харжатини ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти
билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан далилларга
етарли баҳо берилмаганини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни
сўраган.
Даъвогар, жавобгар шунингдек, учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Тошкент вилоят
Юқоричирчиқ туман бўлими ҳамда Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида почта алоқа бўлими орқали хабардор қилинган, бироқ уларнинг
вакиллари ишда иштирок этмадилар. Олдинги суд мажлисида видео конференц
тизим орқали иштирок этган жавобгар вакили Д.Махаматов апелляция
шикоятидаги важларни такрорлаб, уларни қаноатлантириб беришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 274-моддаси 4-қисмида апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди, деб белгиланган. Шу сабабли судлов ҳайъати
ишни даъвогар, жавобгар ва учинчи шахсларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни мумкин, деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Юқоричирчиқ тумани қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни,
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 14-бандига
кўра, ИПК 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ судда юридик
шахсларнинг ишларини уларнинг қонун ҳужжатларида ёки таъсис
ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва
(ёки) вакиллари юритади.
Вакилнинг ишончномасида ишонч билдирган шахснинг номидан судда
вакил амалга оширишга ҳақли бўлган, ИПКнинг 63-моддасида назарда тутилган
процессуал ҳаракатлар санаб ўтилган бўлиши лозим. Агар вакилга берилган
ишончномада унинг аниқ ваколатлари кўрсатилмаган бўлса, вакил ИПК 63моддасининг биринчи қисмида махсус назарда тутилган процессуал
ҳаракатлардан ташқари, барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишга
ҳақли.
ИПКнинг 63-моддада вакилнинг даъво талабларининг миқдорини
кўпайтириш ёки камайтириш ваколати ишончномада махсус назарда тутилган
бўлиши белгиланмаган. Шу сабабли, судларнинг эътибори бундай аризалар
даъво аризасини имзолаш ҳуқуқи берилган шахс томонидан берилиши
мумкинлигига қаратиш кўрсатилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан биринчи
инстанция судига тақдим қилинган ишончнома (иш ҳужжатининг 96-бети) ва ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси (иш ҳужжатининг
50-бети) Юқоричирчиқ тумани ҳокими У.Атемов томонидан имзоланганлиги,
аммо Юқоричирчиқ туман ҳокими У.Атемовнинг даъво аризадаги имзолари
орасида кескин тавофут борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида учинчи шахс вакили
судлов ҳайъатига тушунтириш хати тақдим қилиб, даъво ариза ишончнома
асосида Юқоричирчиқ туман ҳокимининг ўринбосари Р.Утамалиев томонидан
имзоланганлиги ва ваколат бериш тўрисидаги фармойиш (иш ҳужжатининг 97бети) даъво ариза билан бирга тақдим этилганлиги важ қилди.
Гарчи, Юқоричирчиқ туман ҳокими У.Атемов томонидан туман
ҳокимининг ўринбосари Р.Утамалиевга даъво аризасини имзолаш ваколатини
тасдиқловчи формойиш берилган тақдирда ҳам ушбу низо юзасидан тақдим
қилинган даъво аризада айнан Юқоричирчиқ тумани ҳокими У.Атемовнинг
исми, шарифи ва фамилияси кўрсатиганлиги боис, даъво ариза Юқоричирчиқ
тумани ҳокими У.Атемов томонидан имзоланиши лозим эди.
Бироқ, мазкур ҳолатлар учинчи шахс ишончли вакилининг даъво аризани
Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Утамалиев имзолаганлигини
инкор қилмаганлиги билан ўз исботини топди.
Ваҳоланки, ИПК 107-моддасининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган
бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб
мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан
имзоланган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Лекин, биринчи инстанция суди томонидан мазкур даъво талаби мазмунан
кўриб чиқилиб ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун
бузилишга эътиборсизлик билан қараб, даъво аризани иш юритувга қабул қилиб,
иш ҳужжатларига тўлиқ аниқлик киритилмасдан, даъво аризани имзолашга
ваколати бўлмаган шахс томонидан имзоланганлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага
келинган.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади, яъни иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилганлиги боис, ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
мазкур даъво аризаси киритишда тўланган суд харажатларини (давлат божи ва
почта харажатларини) даъвогар зиммасига қолдиришни ҳамда жавобгар
томонидан апелляция шикояти келтиришда тўланган суд харажатларини (давлат
4
божи ва почта харажатларини) даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни,
шунингдек ишни биринчи инстанция ва апелляция инстанция судида кўриб
чиқишда видеоконференц алоқа учун ҳисобланган 150 000 сўм ҳақни
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, ИПКнинг 63, 118, 107, 279-280-моддаларига асосланиб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жавобгар “Azaruz agro” МЧЖнинг апелляция шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Даъвогар Юқоричирчиқ тумани ҳокимлигининг жавобгар “Azaruz agro”
МЧЖ билан 2019 йил 23 июлда тузилган 541-сонли ижара шартномасини бекор
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан даъво аризани
беришда тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта ҳаражати ўз
зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги ҳисобидан жавобгар “Azaruz
agro” МЧЖ фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Azaruz agro” МЧЖ ҳисобидан видеоконференц алоқа учун
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 150 000 сўм ҳақ ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Икромов
ҳайъат аъзолари
А.Арипов
Х.Каримов