← Назад
Решение #597161 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арорида ИПК | 280 | — | law | |
| онуни | 33 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2303/6-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Қазақов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Тешаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашувчи Хоразм вилоят судининг
ходими Ғ.Амирқулов, аризачи вакили - адвокат Ш.Аминкулов (2023 йил
19 апрелдаги 08/1050-сонли ишончнома ва 2023 йил 11 майдаги 33-сонли ордер
асосида), жавобгар вакиллари – Н.Азатбоев (раҳбар), адвокат Ж.Рахманов (2023 йил
9 майдаги 103-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини
ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Khorezm Plus Pharm” хусусий
корхонасига нисбатан лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда аризачи
ёки Агентлик деб юритилади) томонидан 2021 йил 18 ноябрда Урганч шаҳар,
Тараққиёт кўчаси, 13-уй, 1-хонадон манзилида фаолият юритиб келаётган “Khorezm
Plus Pharm” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
фармацевтика фаолиятини амалга ошириш (дори воситалари ва тиббий буюмларни
чакана реализация қилишни амалга ошириш) учун АА 522-сонли лицензия
берилган.
Агентлик иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2021 йил 18 ноябрдаги
АА 522-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, аризада Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Аль-Хоразмий
маҳалласида яшовчи фуқаро 2022 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигига pm.gov.uz сайти орқали мурожаат қилиб, жавобгарга
қарашли Урганч шаҳар, Тараққиёт (олдинги Ю.Бобожонов) кўчаси, 13-уй, 1-хонадон
манзилида жойлашган дорихонада фармацевтик маълумотга эга бўлмаган ходимлар
фаолият олиб бораётганлигини маълум қилганлиги, Агентлик директорининг
2022 йил 16 декабрдаги 214-сонли буйруғига асосан ваколатли органлар билан
келишилган ҳолда 2022 йил 19 декабрда жавобгарга қарашли дорихонада текшириш
ўтказилганлиги, текширув жараёнида дорихонада савдода Нодирбек Музаффар ўғли
Азатбоев турганлиги, унинг мутахассислиги ўрта маълумотли бухгалтер эканлиги
аниқланганлиги, бу билан жавобгар “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда лицензия
талаб ва шартларини қўпол бузганлигини кўрсатган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув
қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
6 мартдаги қарори билан биринчи инстнация судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди
арз қилинган талабни қаноатлантиришда жавобгар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори
билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона Низом 29-иловасидаги 9-бандининг
“б” кичик бандидаги хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги, яъни, дори воситалари
ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан
реализация қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузилганлигини
кўрсатиб, асоссиз равишда корхонада фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс
дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиб келаётганлиги хусусида
хулосага келганлиги, ваҳоланки, мазкур дорихонада 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб
Х.Ражапова фармацевт вазифасида ишлаб келиши, апелляция инстанцияси
судининг қарорида ИПКнинг 280-моддасида белгиланган ҳолатлар ўз аксини
топмаганлиги ва бу билан суд процессуал қонунчилик талабларига риоя
қилмаганлиги, Олий суд Пленумининг “Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” 2013 йил
11 декабрдаги 20-сонли қарорининг 3-бандида шахснинг у ёки бу фаолиятини
тадбиркорлик деб топиш учун иккита ҳолат мавжуд бўлиши - даромад топишга
қаратилган ҳаракатлар системали равишда содир этилиши ва бундай фаолият
асосий, яъни касб фаолияти сифатида амалга оширилиши шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган бўлса-да, суд томонидан ушбу кўрсатмага риоя
қилинмасдан, Агентликнинг аризасида кўрсатилган ҳолат доимий бўлган ёки
бўлмаганлигини ўрганмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, лицензия шартлари қасддан бузилмаганлиги, дорихонада
доимий равишда фаолият кўрсатиб келувчи ходим Х.Ражапова оилавий сабабларга
кўра жавоб сўраганлиги ва ўша куни савдо амалга оширилмаганлиги, дорихона
эшигини ёпиш пайтида бир киши келиб, дори воситасини сотишни сўраганлиги
3
ва корхона раҳбари йўқ дея олмаганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилинган талабни
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Агентлик вакили кассация шикоятда келтирилган важларга эътироз
билдириб, жавобгар томонидан дорихонада фармацевтика йўналишида малакага эга
бўлмаган бошқа шахс ишлаганлигини инкор қилмаганлиги, ушбу ҳолат лицензия
талабларини қўпол равишда бузиш ҳисобланишини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги
185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни
улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандига кура, дори
воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга
бўлган мутахассисларга рухсат этилади.
Ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ, дори воситаси ва тиббий буюмни
бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори
воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни
қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик
дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида
маълумот бериши лозим.
Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг
эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат
билан танишиб чиқишга қаратиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги
80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим
фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 29-иловаси
9-бандининг “б” кичик бандида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг
фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига,
фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл
қўймаслик лицензия талаб ва шартлари ҳисобланиши, унга риоя этмаслик қўпол
равишда бузиш деб ҳисобланиши кўрсатилган.
Бироқ, жавобгар қонун ҳужжатларининг ушбу талабларига риоя этмаган
ва дорихонада фармацевтик маълумотга эга бўлмаган ходим дори воситаларини
реализация қилиб келган.
Низом 51-бандига кўра, лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда
лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган
ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга
хилофлиги аниқланганда;
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида мунтазам
равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда,
агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса.
Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликлар
Паспортларда назарда тутилади;
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти
аниқланганда.
Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
33-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган
шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам
равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол
равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат
бекор қилинади.
Шунинг учун, яъни, жавобгар томонидан қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда
лицензия талаб ва шартларини қўпол бузганлиги сабабли биринчи инстанция суди
Агентликнинг арз қилинган талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келган, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгарнинг судлар асоссиз равишда корхонада фармацевтик маълумотга
эга бўлмаган шахс дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиб
келаётганлиги хусусида хулосага келганлиги, ваҳоланки, мазкур дорихонада
2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Х.Ражапова фармацевт вазифасида ишлаб келиши
ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, иш ҳужжатларида
жавобгар раҳбарининг тушунтириш ҳатида дори воситаларини унинг ўзи,
яъни мутахассислиги ўрта маълумотли бухгалтер Н.Азатбоев реализация
қилганлигини тан олган. Қолаверса, суд мажлисида ҳам бу ҳолатни Н.Азатбоев
инкор қилмади.
Жавобгар апелляция инстанцияси судининг қарорида ИПКнинг
280-моддасида белгиланган ҳолатлар ўз аксини топмаганлиги ҳақидаги важ
келтирилган бўлиб, аммо, ушбу ҳолат суд қарорларини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.
Шунингдек, жавобгарнинг Олий суд Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги
20-сонли қарорининг 3-бандида келтирган тушунтиришларга ҳавола қилиши ҳам
ўринсиздир. Чунки, Пленум қарорининг ушбу бандида шахснинг фаолиятини
тадбиркорлик деб топиш мезонлари кўрсатилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
5
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари
ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Khorezm Plus Pharm” хусусий корхонасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 январдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Khorezm Plus Pharm” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозит
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев