Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1453 Дата решения 11.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SHAXBOZBEK ABBOSBEK AGRO" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "ZERNOFF" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089117 Claim ID 3272450 PDF Hash 8adc0b17dfa68e86... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 356-моддаси ФКнинг 356 law
ФКнинг 418-моддаси ФКнинг 418 law
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 565 символов
4-1104-2302/1453-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 22 255 983 сўм асосий қарз, 11 127 991 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Турматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Садиков (ишончнома асосида), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан 22 255 983 сўм асосий қарз, 11 127 991 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 14 апрелдаги ажрими билан Ўртачирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар ва учинчи шахс вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогар ва учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда– ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили тарафлар ўртасида тузилган ―Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси‖ асосан ―ХХХХ‖ МЧЖга топширилган 50.697 тн., буғдойга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириш учун 22 255 983 сўм асосий қарздорлик юзага келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. 1 Жавобгар вакили суд муҳокамасида, даъвогарнинг даъво аризасидаги томонлар ўртасида тузилган шартнома бўйича ―ХХХХ‖ МЧЖга топширилган 50.697 тн., буғдойга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорининг 5бандига асосланиб, қарздорликни юзага келганлигига ўз эътирози борлигини билдириб, мазкур ҳужжатларда давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар назарда тутилганлигини таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 11 март куни ―Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс‖ 4-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик тайѐрловчига 2021 йил ҳосилидан 49,9 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни (кейинги ўринларда Маҳсулот деб юритилади топшириш мажбуриятини, тайѐрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги (кейинги ўринларда Уруғлик деб юритилади) билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномада кўрсатилганидан ортиқча етиштирилган Маҳсулот Хўжалик ихтиѐрида қолиши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида даъвогар ―Хўжалик‖ жавобгар ―Тайѐрловчи‖га 106,6 тонна топшириладиган буғдой маҳсулоти, 1.3-бандида эса, ―Хўжалик‖ жавобгар ―Тайѐрловчи‖нинг эҳтиѐжи учун қўшимча (давлат харидидан ташқари) 59,9 тонна буғдой топшириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисоб-фактураларга асосан жавобгарга 266.179 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Даъвогар ушбу топширилган буғдой учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклигини, бунда жавобгар – ―ХХХХ‖ МЧЖга топширилган 50.697 кг. буғдойнинг ҳар бир килограмми учун қўшимча равишда 439 000 сўмдан қўшимча равишда тўловни амалга ошириши, яъни жами 22 255 983 сўм асосий қарздорлик юзага келганлигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорининг 2-банди, ―б‖ кичик бандига кўра, давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилиши белгиланган, яъни: - дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; - кейинги босқичда биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли ―2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарорининг 5-бандига кўра, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилиши ҳамда 2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд ушбу иккита ҳужжатда ҳам давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар назарда тутилганлигини инобатга олинганлиги боис, даъвогарнинг жавобгарга топширган буғдой учун тўловларни шартнома ва томонлар ўртасида электрон равишда тузилиб, тасдиқланган ҳисобварақ-фактурадаги нархлар ҳисоб-китоб қилиниши керак деб ҳисоблайди. Бироқ, шартноманинг, 3.1-1.2-бандларида етказиб бериладиган маҳсулот учун маҳсулотнинг шартномавий харид нархи кўрсатилмаган. ФКнинг 356-моддасига асосан, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ѐки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФКнинг 418-моддасига асосан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, 3 шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ѐки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. ФКнинг 363-моддасига асосан, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баѐн этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ѐзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиѐт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги ―Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган ―Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида‖ги низомнинг 2бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади) — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илова ―Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида‖ги низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ѐки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд маҳсулотни реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, томонлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган нарх бўйича низони ҳал қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 4 284-сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши керак деган важи билан келишмайди. Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 11 мартдаги 4-сонли фьючерс шартномасига асосан жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган буғдой учун тўлиқ ҳисоб-китоблар амалга оширилганлигини, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги йўқлиги суд муҳокамасида ўз исботини топди. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорликни ва унга ҳисобланган пеняни ундириш талабини рад қилишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини даъвогар фермер хўжалиги зиммасига юклатилиши лозим эди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли ―Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарори 3-бандига асосан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд ушбу иқтисодий шни кўриб чиқиш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божини тарафлардан ундирмасликни лозим деб топади. Қайд этилганларга асосан, ФКнинг 236, 333, 356, 363, 418-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги ―Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ 522-сон қарори талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг ―Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун 5 мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида‖ги №163-сонли қарори талабларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: чиқилган 30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ундирилиши лозим бўлган давлат божини суд томонидан ундирилмаслигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли ―Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарори 3-банди талаби инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов 6