← Назад
Решение #597278 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 680 | — | law | |
| ФКнинг | 646 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2202/2607-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Х.Турсунов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, “QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти чекланган
жамияти Б.Мамашарипов ва Н.Артиков (2023 йил 1 мартдаги
РА-1-23-сонли ишончнома, 2022 йил 26 октябрдаги 91 ва 92-сонли
ордерларга асосан), Hasan Guney (раҳбари), “MUSTAFAQUL-BOY” фермер
хўжалиги вакили Б.Аллакулов (раҳбари) ва О.Шойкулов (ишончномага
асосан)нинг иштирокида, даъвогар “QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “MUSTAFAQUL-BOY”
фермер хўжалигидан 162 000 000 сўм асосий қарз ва 6 838 066 сўм
адвокатлик хизмати ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
5 январдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода Қашқадарё вилоят
суди кўмагида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, “QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти
чекланган жамияти (пудратчи, бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “MUSTAFAQUL-BOY” фермер хўжалиги (буюртмачи,
бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
11 январда тузилган 1-сонли пудрат шартномаси бўйича пудратчи
шартнома шартларига кўра, буюртмачига лойиҳада кўзда тутилган
шартларда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш, буюртмачи
эса пудратчига объектни (таъмирлаш) фойдаланишга топшириш учун
зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электр-энергияни, сув
ва сув ҳавзасини (сув насосидан 50 метрдан узоқ бўлмаган масофада)
тайёрлаш ва монтаж ишлари учун ёрдамчи ишчи билан таъминлаш
ҳамда бажарилган ишни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандида 20 гектар ер майдонига томчилатиб
суғориш тизимини бажариш ишларининг умумий қиймати
480 000 000 сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.
Даъво аризасида кўрсатилишича, даъвогар томонидан шартнома
шартлари бажарилиб, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш
ишлари бажарилган ва ишлар тасдиқланган далолатнома ва
ҳисоб-фактураларга асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган
бўлса-да, тўлов тўлиқ амалга оширилманан, жавобгарга 162 000 000 сўм
қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома билан мурожаат этилган.
Талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 162 000 000 сўм асосий қарз ва 6 838 066 сўм адвокатлик
хизмати ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил ноябрдаги ҳал
қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан 141 284 566 сўм асосий қарз, 6 838 066 сўм адвокатлик
хизмати ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори билан Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш ва
даъво талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб шикоятда, даъвогар ишларни лойиҳада кўрсатилган
ҳолда бажарилиши лозим бўлса-да, ишлар тўлиқ бажарилмаганлиги,
жавобгар мутахассисдан маслаҳат олгандан сўнг камчиликлар
борлигини билганлиги, яъни фильтрга сувдаги ифлосликларни ушлаб
колиш учун мослама ўрнатилмаганлиги, пудратчи лойиҳада назарда
тутилган 2000 куб сув кетадиган ҳовуз қурилиши лозим бўлса-да, ҳовуз
250 кубни ташкил этганлиги, ҳовузда ишлатиладиган қоплама лойиҳада
400 кв.м. кўрсатилган бўлиб, амалда 150 кв.м. бажарилганлиги,
марказий қувур 160 диаметрли бўлиши керак бўлса-да, амалда
125 диаметрли елим шланка ўрнатилганлиги, тарқатувчи елим
қувурлар 110 диаметрли ўрнига 76 лик ўрнатилганлиги, бетон ишлари
умуман бажарилмаганлиги, ҳовуз атрофи сетка билан ўралмаганлиги,
ҳар бир эгатга капельная лента ўрнатилиши лозим бўлса-да, оралиқ
эгатга ўрнатилганлиги, даъвогар субсидия пулини олиш учун
бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ фактурларни
олдиндан имзолатиб олганлиги, даъвогар технологияни 2021 йил июнь
ойининг биринчи ўн кунлигида тўлиқ ишга тушириши лозим
бўлганлиги, лекин июль охирида тўлиқ бўлмаган ҳолда ишга
туширганлиги, ишлар сифатсиз бажарилганлиги тўғрисида вилоят
прокуратурасига 2021 йил 28 сентябрда ариза берганлиги, иш судда
кўрилишида жавобгарнинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги
илтимосномаси асоссиз рад этилганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, лойиҳа ва бажарилган
ишлар бир-бирига номутаносиблиги, жавобгар мутахассисга даъвогар
бажарган ишларни кўрсатганида бир неча камчиликларни кўрсатиб
берганлиги,
жавобгар
ишлардаги
камчиликларни
тушунмай
ҳужжатларни имзолаб берганлиги, даъвогар ишларни тўлиқ охирига
етказмасдан ҳужжатларни имзолатиб олганлиги, даъвогар томонидан
жавобгардан ташқари бошқа фермер хўжаликларига нисбатан
қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризалари судга берилган
бўлиб, фермер хўжаликларининг илтимосномаси асосида бажарилган
ишлар ҳажмини аниқлаш учун экспертиза ўтказилганлиги, бироқ суд
мазкур иш бўйича жавобгарнинг экспертиза тайинлаш тўғрисидаги
илтимосномасини асоссиз рад қилганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз
билдириб, даъвогар томонидан шартномага асосан ишлар тўлиқ
бажарилганлиги, шунинг учун жавобгар ишлар бажарилганлиги
тўғрисидаги далолатнома ва ҳисобварақ фактураларни имзолаб
берганлиги, ушбу объектга субсидия ажратилган бўлиб, объектда
бажарилган ишлар субсидия берувчи комиссия томонидан ҳам
ўрганилганлиги, ҳужжатлар 2021 йилда тасдиқланган бўлиб, даъвогар
жавобгарга 2022 йилда талабнома берганидан сўнггина жавобгар ишлар
тўлиқ бажарилмаганлиги юзасидан эътирозларини билдиришни
бошлаганлиги, бошқа ишлар бўйича фермер хўжаликлари бажарилган
ишлар далолатномасини имзоламаганлиги сабабли экспертиза
тайинланганлиги, бошқа иккита иш бўйича қарздорлик фермер
хўжаликларидан ундирилиб, бугунги кунда ижро ҳаракатлари олиб
борилаётганлиги, жавобгар ишлар бажарилганидан сўнг орадан бир
йилдан ортиқ вақт ўтиб объектда айрим материаллар тўлиқ мавжуд
эмаслиги тўғрисида важларни келтираётганлиги, сезон ўтгандан сўнг
фермер хўжаликлари материалларни йиғиштириб олиб, кейинги йил
яна ўрнатиб ишлатиши сабабли ушбу материаллар шу кунга қадар нима
учун жойида мавжуд эмаслиги ёки кам эканлиги бўйича даъвогар жавоб
бермаслигини билдирди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 631-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ пудрат
шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш
ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади. Буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш
ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 9-бандига асосан буюртмачи лойиҳа ҳужжатлари
тайёрланиб, лойиҳа ҳужжатида кўрсатилган умумий ишлар
қийматининг
60
фоизини
технологиянинг
асбоб-ускуналари
келтирилиб олдиндан, қурилиш-монтаж ишлари бошлангандан сўнг
30 фоиз, технология тўлиқ ишга туширилиб, тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганидан сўнг қолган 10 фоиз маблағни пудратчи ҳисоб
рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 2021 йил
16 апрелда 290 005 896 сўм ва 2021 йил 28 майда 48 709 538 сўм,
ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан 480 000 000 сўмлик сув тежовчи томчилатиб
суғорувчи асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тарафлар томонидан
расмийлаштирилган 2021 йил 6 августдаги далолатнома, бажарилган
ишлар юзасидан Ф-3 ва Ф-5 далолатномалари, 2021 йил 9 сентябрдаги
27-сонли ҳисобарақ-фактура билан тасдиқланган.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан тақдим этилган
ҳужжатлар (шартнома, Ф-3, Ф-5 далолатномалар, ҳисобварақ-фактура ва
бошқа) асосида жавобгар томонидан тўлов ўтказилган пул
маблағларини
ҳисоб-китоб
қилиб,
(480 000 000-338 715 434)
141 284 566 сўм қарздорлик мавжудлиги ўз тасдиғини топганлиги
сабабли ушбу қарздорликни, шунингдек даъвогар томонидан 2022 йил
9 сентябрь куни “BULUT LEGAL SERVICE” адвокатлик фирмаси билан
ўртасида тузилган 8-сонли “Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги
шартномага мувофиқ 2022 йил 5 октябрдаги 50-сонли тўлов
топшириқномаси билан адвокатлик фирмасига 6 838 066 сўм кўчириб
берилганлиги сабабли 6 838 066 сўм адвокатлик харажатини ҳам
ундиришни лозим топган.
Шартноманинг 7-бандида пудратчи шартноманинг 2-бўлимида
назарда тутилган ишларни бажариш учун шартнома шартлари асосида
буюртмачи томонидан 60 фоиз бўнак (аванс) маблағи тўлангандан сўнг
технологиянинг асбоб-ускуналари 30 кун муддат ичида тўлиқ олиб
келиш, қолган 30 фоиз маблағ тўлангандан сўнг 15 кун муддатда
қурилиш-монтаж ишларини якунлаш, объект сифатли қуриб
битказилгандан сўнг уни буюртмачи иштирокида ишга тушириб, 3 кун
синов муддатида ишлашини таъминлаш, объект бир йил давомида
сифатли ишлаши бўйича буюртмачига ёзма кафолат бериш, объектда
қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг барча тегишли
далолатномаларни расмийлаштириш ва субсидия маблағлари
ажратилиши учун тўлиқ ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда туман ишчи
комиссиясига топшириш мажбурияти белгиланган.
Бундан ташқари, шартноманинг 8-бандида ҳар бир бажариладиган
иш турлари учун далолатномалар расмийлаштириб бориш, объект
қурилиши жараёнида доимий равишда ходим бўлишлигини таъминлаш,
объект қурилиши ва ўрнатилаётган материал ва асбоб-ускуналар
сифатини назорат қилиб бориш, объект қуриб битказилгандан сўнг
пудратчи билан биргаликда субсидия малбағлари учун тегишли
ҳужжатларни тайёрлаш ва туман комиссиясига тақдим этилишига
амалий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.
Шартномасининг 21-бандида объектни фойдаланишга топшириш
бўйича “пудратчи” томонидан барча тегишли ҳужжатлар тайёрлиги
тўғрисида ёзма билдиришномаси “буюртмачи” тарафидан олинган
кундан бошлаб 5 кун мобайнида кўриб чиқиши, 22-бандида эса
далолатномага асосан қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб объект
“буюртмачи”нинг мулкига айланиши назарда тутилган.
ФКнинг 680-моддасига кўра ишлар натижасининг пудратчи
томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб
олиниши
иккала
тараф
имзолаган
далолатнома
билан
расмийлаштирилади.
ФКнинг 646-моддасига асосан буюртмачи бажарилган ишни
(унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши, иш
натижасини ёмонлаштирадиган даражада шартномадан чекиниш ёки
бошқа камчиликлар аниқланган тақдирда эса, бу тўғрида пудратчига
дарҳол маълум қилиши шарт.
Ишни қабул қилиш вақтида унинг камчиликларини аниқлаган
буюртмачи бу камчиликлар ёхуд уларни тузатиш тўғрисида кейинчалик
талаб қўйиш мумкинлиги далолатнома ёки қабул қилишни тасдиқловчи
бошқа ҳужжатда кўрсатилган ҳоллардагина уларни важ қилиб
келтиришга ҳақли.
Буюртмачи ишни текширмасдан қабул қилган бўлса, уни қабул
қилишнинг оддий усулида аниқланиши мумкин бўлган камчиликлар
(очиқ кўриниб турган камчиликлар)ни далил қилиб келтириш
ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Шунга кўра апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг важлари
билан келишмай, бажарилган ишлар тарафлар томонидан тегишли
ҳужжатлар асосида қабул қилинганлигини инобатга олиб, экспертиза
тайинлаш ҳақидаги оғзаки илтимосномасини ҳам рад қилишни, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги ишлар
даъвогар томонидан тўлиқ ва лойиҳа ҳужжатлари асосида
бажарилганлиги тўғрисидаги важларини инобатга олмайди, сабаби
даъвогарнинг ўзи ишлар тўлиқ бажарилганлигини ҳужжатларни
имзолаш орқали тасдиқлаган ҳамда шикоятда кўрсатилган ишлар
лойиҳага асосан бажрилмаганлиги билан боғлиқ важлари тегишли
мутахассис томонидан аниқланмаган ва тасдиқланмаган, қолаверса
тарафлар томонидан ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги тасдиқланган
ушбу ҳужжатлар субсидия бўйича туман комиссиясига тақдим этилган
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати ишни кўришни биринчи ва
апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлиги сабабли суд қарорларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан
қолдиришни, кассация шикоятини беришда олдиндан тўланган суд
харажатларини инобатга олишни, суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 январдаги қарори ўзгаришсиз, кассация
шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“MUSTAFAQUL-BOY”
фермер
хўжалигидан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов