← Назад
Решение #597295 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2302/966-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 10 май
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар акциядорлик тижорат
“Халқ банки” манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонаси ва
қўшимча жавобгар “BEGZOD KO’NAROV” фермер хўжалигига нисбатан
кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даьвогар акциядорлик
тижорат “Халқ банки” вакили Б.Халилов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонаси (Қарздор) ўртасида 2020 йил 30 июнь
куни 20/73-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарздор”га қурт ишлаб чиқариш
дастгоҳи сотиб олиш учун йиллик 15 фоиз устама тўлаш, 36 ой муддатда
қайтариш шарти билан 55.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, “Қарздор”
эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатларда қайтариш
ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
Акциядорлик тижорат “Халқ банки” Мирзачўл филиали (Гаровга олувчи),
“ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонаси (Қарз олувчи) ва “BEGZOD
KO’NAROV” фермер хўжалиги (Гаровга қўювчи) ўртасида кредит
шартномасида кўрсатилган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш
мақсадида 2020 йил 15 июль куни ипотека шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига тегишли бўлган
умумий майдони 51,85 кв.м, фойдали майдони жами 37,38 кв.м, Жиззах
вилояти Гагарин шаҳар Ғалаба МФЙ Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган
биносини кредит таъминоти сифатида гаровга қуйилган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарздор”га
кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан
тўланмаслиги оқибатида 7.046.000 сўм кредит асосий қарзи ва 1.147.000 сўм
кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмасдан келинган.
Натижада, даьвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий
корхонасидан 11.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 7.046.000 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи ва 1.147.000 сўм кредит фоизи, жами 19.193.000 сўмни
ундиришни, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар “BEGZOD KO’NAROV” фермер хўжалигига тегишли бўлган умумий
майдони 51,85 кв.м, фойдали майдони жами 37,38 кв.м, Жиззах вилояти
Гагарин шаҳар Ғалаба МФЙ Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган бинога
қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар акциядорлик
тижорат “Халқ банки” вакили Б.Халилов тушунтириш бериб, даъво
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит
шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит
қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга
даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига
қисман тўловлар амалга оширилганлигини маълум қилиб, жавобгардан
15.736.000 сўм кредит асосий қарзи ва 1.026.000 сўм кредит фоизи, жами
16.762.000 сўмни ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарздор”га кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, “Қарздор” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган тартибда ва
муддатларда тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан,
агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан
кўринишича, бугунги кунда жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий
корхонасининг банк олдидаги қарзи 16.762.000 сўмни ташкил этади.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш
талаби асосли ҳисобланади, бироқ даъво аризаси судга киритилгандан сўнг
жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланганлигини инобатга олиб,
жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонасидан даъвогар акциядорлик
тижорат “Халқ банки” фойдасига 11.000.000 сўм кредит асосий қарзи, 4.736.000
сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.026.000 сўм кредит фоизи, жами
16.762.000 сўмни ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин.
270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар “BEGZOD
KO’NAROV” фермер хўжалигига тегишли бўлган умумий майдони 51,85 кв.м,
фойдали майдони жами 37,38 кв.м, Жиззах вилояти Гагарин шаҳар Ғалаба
МФЙ Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган бинога қаратиш қисми асосли
ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” фойдасига
жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонасидан 11.000.000 сўм кредит
асосий қарзи, 4.736.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.026.000 сўм
кредит фоизи, жами 16.762.000 сўмни ундиришни, ундирувни ипотека
шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга қўйилган қўшимча
жавобгар “BEGZOD KO’NAROV” фермер хўжалигига тегишли бўлган умумий
майдони 51,85 кв.м, фойдали майдони жами 37,38 кв.м, Жиззах вилояти
Гагарин шаҳар Ғалаба МФЙ Пахтакор кўчаси ҳудудида жойлашган бинога
қаратишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини
ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонаси зиммасига юклашни лозим
деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” фойдасига жавобгар
“ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонасидан 11.000.000 сўм кредит асосий
қарзи, 4.736.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.026.000 сўм кредит
фоизи, жами 16.762.000 сўм ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга
қўйилган қўшимча жавобгар “BEGZOD KO’NAROV” фермер хўжалигига
тегишли бўлган умумий майдони 51,85 кв.м, фойдали майдони жами 37,38 кв.м,
Жиззах вилояти Гагарин шаҳар Ғалаба МФЙ Пахтакор кўчаси ҳудудида
жойлашган бинога қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ZOMIN NUR-2020” оилавий корхонасидан Республика
бюджетига 383.860 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев