← Назад
Решение #597305 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| онуннинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 221 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2301/843-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси KKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXXXга нисбатан
экологик экспертиза хужжатларии олгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатиш
тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXXXXXXX
ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXXXXX (ишончнома асосида) иштирокида,
иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайѐр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи XXXXXXXXXXXXXXXXX судга аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXXXга нисбатан экологик экспертиза
хужжатларии олгунга қадар фаолиятини вақтинча тўхтатишни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXXXXXXX
ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXXXXX аризадаги важларни такрорлаб,
жамият томонидан Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси
олинмаганлигини билдириб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар
фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
иштирок этмади, ариза юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари
тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг арз
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш ишни суд
муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак, бундан ариза судга
келиб тушганидан кейин камида бир ойдан сўнг кўриладиган молиявий
санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно.
Суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб
чиқилаѐтганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини
ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари
бўйича далолатнома ѐки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи
органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик
учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлаши назарда
тутилган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
XXXXXXXXXXXXXXXXX
(СТИР:XXXXXXXXXXXXXXXXX) 2-тоифа хавфсизлик даражасига мансуб
бўлиб, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришфаолияти билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги
қонунининг 41-моддасига мувофиқ корхоналар, иншоотлар ва бошқа
объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкциялаш, кенгайтириш
ва техника билан қайта ускуналаш, улардан фойдаланиш ва уларни тугатиш
чоғида экология хавфсизлиги талаблари бажарилмоғи, табиатни муҳофаза қилиш
чора-тадбирлари назарда тутилмоғи лозимлиги шунингдек, мазкур модданинг
иккинчи қисмига кўра корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, айрим шахслар
чиқитсиз ва камчиқит технологияларни жорий этишлари, чиқиндиларнинг ҳосил
бўлишини камайтиришлари, уларни зарарсизлантиришлари ва қайта ишлашлари,
чиқиндиларни навларга ажратиш, тўплаш, кўмиб ташлаш ва улардан
фойдаланиш қоидаларига риоя этишлари шартлиги белгиланган.
"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида хўжалик фаолиятининг атроф табиий
муҳитга зарарли таъсири атроф табиий муҳит сифатининг аҳолининг экология
жиҳатидан хавфсизлигини, табиий ресурсларни тиклаш ва муҳофаза қилишни
кафолатловчи нормативлари ва стандартлари билан чеклаб қўйилиши
белгиланган бўлса, 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф
муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини
тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари
шартлиги, экологик нормативлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат
қўмитаси томонидан ўз ваколатларига мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.
Аризачи томонидан ишлаб чиқариш корхонаси сифатида экологик
талаблар ва меъѐрлар асосида фаолият юритиш мақсадида, "Атроф-муҳитга
таъсири тўғрисида баѐнот" (ЗВОС), "Экологик оқибатлар баѐноти" (ЗЭП),
"Атмосфера ҳавосига чэкланган миқдорда зарарли моддалар чиқариш лойиҳаси"
(ПДВ) ва "Рухсат этилган чегаравий чиқиндилар" (ПДО) ҳамда "Рухсат этилган
чегаравий ташламалар (ПДС) меъѐрий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Давлат
экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш юзасидан огохлантирилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан фаолиятни чеклаш, тўхтатиб
туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади, бунда фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаѐти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий
хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари;
Ушбу кодекснинг 221-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш ишни суд муҳокамасига тайѐрлаш тўғрисидаги ажрим
чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб
чиқилиши керак, бундан ариза судга келиб тушганидан кейин камида бир ойдан
сўнг кўриладиган молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги ишлар мустасно
бўлиб, иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш кўриб чиқилаѐтганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун
асослар бор-йўқлигини аниқлаши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан қонунда
белгиланган талаблар бажарилмаган ҳолда фаолият кўрсатаѐтганлиги учун
жавобгарлик назарда тутилганлигини, аризачининг важлари асослилигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириб, корхона фаолиятини Давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар тўхтатиб туришни
белгилашни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб
ундирувсиз қолдиришни, почта харажатини Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
XXXXXXXXXXXXXXXXXнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXXX фаолияти экологик экспертиза
хужжатларии олгунга қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар
XXXXXXXXXXXXXXXXX
ҳисобидан
аризачи
XXXXXXXXXXXXXXXXX фойдасига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат божи харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
XXXXXXXXXXXXXXXXX томонидан фаолиятининг тўхтатиб туришга
сабаб
бўлган
ҳолатлар
тўлиқ
бартараф
этилгандан
сўнг,
XXXXXXXXXXXXXXXXX томонидан тақдим этиладиган ѐзма кўрсатмаси
(қарори) асосида XXXXXXXXXXXXXXXXXнинг фаолияти тиклансин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун
ичида Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья:
SSSSSSSSSS