Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/847 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "CHINOZYO`LINDUSTRIYA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083619 Claim ID 3283865 PDF Hash 5f1a8b0f0277e234... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 72-моддаси тисодий процессуал кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1103-2301/847-сонли иқтисодий иш ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 май Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси KKKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 1.872.000 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXXXX (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 1.872.000 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган " Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомннинг 3-бандига асосан XXXXXXXXXXXXXXXX шуғулланаѐтган фаолият компенсация тўловлари объекти ҳисобланиши жамият фаолияти давомида топширилган ҳисоботлар асосида 1.872.000 сўм компенсация тўлови ҳисобланганлигини, бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXXXXXXX даъвони қисман тан олиб, корхонанинг иқтисодий аҳволи ночорлигини, корхонага нисбатан бир неча бор банкротлик ишлари кўрилганлигини билдирган. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. кўринишича, XXXXXXXXXXXXXXXX (СТИР:XXXXXXXXXXXXXXXX) 3-тоифа хавфсизлик даражасига мансуб бўлиб, тош майдалаш фаолияти билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган " Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомннинг 3-бандига асосан XXXXXXXXXXXXXXXX шуғулланаѐтган фаолият компенсация тўловлари объекти ҳисобланади. Мазкур Низом талаблари асосида "ECOFUND" электрон дастур орқали корхонанинг 2019-2020 йил учун топширилган ҳисоботлар асосида 1.872.000 сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарорининг 3-бандида 2021 йил 15 июлдан бошлаб: "Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан 1 баравардан 5 бараваргача ѐки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган (камайтирилган) миқдорда компенсация тўловларини тўланиши, ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланиши, экологик нормативлар тасдиқланмаган ѐки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атрофмуҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий (IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар 10 баравар кўпайтирилган миқдорда, ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда компенсация белгиланган. Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX томонидан жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXXга компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан 2022 йил 03 мартда 16/66-сонли ҳамда 2023 йил 01 мартда 16/42сонли талабнома (огохлантириш) хатлари юборилган бўлса-да, мазкур талабнома (огохлантириш) хатлари жавобгар томонидан оқибдатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунининг 15-моддасига мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва муссасалар атроф-муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги белгиланган. иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Юқорида қайд қилинганларга, даъвогарнинг даъво талаби Қонун хужжатлари ва иш хужжатларига илова қилинган хужжатлар асосида ўз тасдиғини топганлиги инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.872.000 сўм компенсация тўловини ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXX фойдасига 1.872.000 сўм компенсация тўлови, 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджети фойдасига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS