← Назад
Решение #597310 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2301/841-сонли иқтисодий иш
ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар
Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
жавобгар "OLMAZOR TOSH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
13.685.725 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси ишончли вакили М.Абдурасулова (ишончнома асосида)
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида
очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "OLMAZOR
TOSH" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13.685.725 сўм компенсация
тўловини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар Тошкент вилоят экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишончли вакили М.Абдурасулова
даъво аризадаги важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш тўғрисида"ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган "
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомннинг 3-бандига асосан
"OLMAZOR TOSH" масъулияти чекланган жамияти шуғулланаётган фаолият
компенсация тўловлари объекти ҳисобланиши жамият фаолияти давомида
топширилган ҳисоботлар асосида 13.685.725 сўм компенсация тўлови
ҳисобланганлигини, бир неча бор огохлантиришларга қарамасдан тўлаб
берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлсада, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки
фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "OLMAZOR TOSH" масъулияти
чекланган жамияти (СТИР:200455250) 1-тоифа хавфсизлик даражасидаги
карьер бўлиб тош қазиб олиш фаолияти билан шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12
апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида"ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган " Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида"ги Низомннинг 3-бандига асосан "OLMAZOR TOSH"
масъулияти чекланган жамияти шуғулланаётган фаолият компенсация
тўловлари объекти ҳисобланади.
Мазкур Низом талаблари асосида "ECOFUND" электрон дастур орқали
корхонанинг 2020-2021 йиллар учун топширилган ҳисоботлар асосида
13.685.725 сўм компенсация тўлови ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида"ги 202-сонли Қарорининг 3-бандида 2021 йил 15 июлдан бошлаб:
"Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва
чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан
1 баравардан 5 бараваргача ёки ундан ортиқ (кам) бўлганда компенсация
тўловчи субъектлар мос равишда 1 баравардан 20 бараваргача кўпайтирилган
(камайтирилган)
миқдорда
компенсация
тўловларини
тўланиши,
ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун
компенсация тўловлари ҳар бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга
нисбатан 10 баравар кўпайтирилган миқдорда тўланиши, экологик нормативлар
тасдиқланмаган ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, атрофмуҳитга юқори (I тоифа) ва ўртача (II тоифа) даражада хавфли таъсир
кўрсатадиган компенсация тўловчи субъектлар ифлослантирувчи моддаларни
чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги
массасига нисбатан 20 баравар, шунингдек, паст (III тоифа) ва маҳаллий
(IV тоифа) даражада таъсир кўрсатувчи компенсация тўловчи субъектлар
10 баравар кўпайтирилган миқдорда, ифлослантирувчи моддаларни
бирваракайига ташлаганлик ва оқизганлик учун компенсация тўловлари ҳар
бир модда бўйича белгиланган базавий ставкаларга нисбатан 10 баравар
кўпайтирилган миқдорда компенсация белгиланган.
Даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси томонидан жавобгар "OLMAZOR TOSH" масъулияти чекланган
жамиятига компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан 2022 йил
26 январда 16/17-сонли ҳамда 2022 йил 16 февралда 16/34-сонли огохлантириш
хатлари юборилган бўлса-да, мазкур огохлантириш хатлари жавобгар
томонидан оқибдатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги
қонунининг 15-моддасига мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва муссасалар
атроф-муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори
даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни
ишлаб чиқишлари шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
иқтисодий
процессуал
кодекс
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда
бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекснинг
72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Юқорида қайд қилинганларга, даъвогарнинг даъво талаби Қонун
хужжатлари ва иш хужжатларига илова қилинган хужжатлар асосида ўз
тасдиғини топганлиги инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 13.685.725 сўм компенсация тўловини
ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 72,
118, 176-180, 186, 187-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "OLMAZOR TOSH" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
Даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 13.685.725 сўм компенсация тўлови, 30.000 сўм почта
харажати;
Республика бюджети фойдасига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья:
М.М.Якубов