← Назад
Решение #597314 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 177 | — | law | |
| ИПКнинг | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2202/1473-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Хужақулов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.Арзиев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Т.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судья
Б.Убайдуллаев
ҳамда
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Н.Кўчаров (раҳбар),
адвокат М.Абдимуродов (2023 йил 19 апрелдаги 10-сонли ишончнома
ва 2023 йил 20 апрелдаги 2-сонли ордер асосида), И.Мирзаев (2023 йил
12 апрелдаги 5-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
А.Боймуродов (раҳбар), адвокат О.Махмудов (2023 йил 12 апрелдаги
002111-сонли ордер ва 2023 йил 12 апрелдаги 01/12-сонли ишончома
асосида), ҳуқуқшунос Я.Бозоров (2023 йил 11 апрелдаги 157-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (даъвогар “NURIDDIN JAMSHID
KIMYO INVEST” хусусий корхонаси манфаатида)нинг жавобгар “AGRO
BO’STON KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан 1 974 407 569 сўм
асосий қарз ва 236 928 900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“NURIDDIN JAMSHID KIMYO INVEST” хусусий корхонаси (бундан
буён матнда даъвогар ёки ижрочи деб юритилади) ва “AGRO BO’STON
KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
ёки буюртмачи) ўртасида 2021 йил 25 декабрда 9-сонли ҳамда 2022 йил
1 январда 10-сонли минерал ўғитлар етказиб бериш юзасидан шартномалар
тузилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарга 2022 йил 27 январдаги 4-сонли электрон счёт-фактура орқали
138 000 000,53 сўм, 2022 йил 27 январдаги 3-сонли электрон счёт-фактура
орқали 544 597 670,18 сўм, 2022 йил 4 февралдаги 5-сонли электрон счётфактура орқали 56 798 000,05 сўм, 2022 йил 4 февралдаги 6-сонли электрон
счёт-фактура орқали 28 509 999,95 сўм, 2022 йил 6 февралдаги 7-сонли
электрон счёт-фактура орқали 70 430 500,20 сўм, 2022 йил 5 мартдаги
8-сонли электрон счёт-фактура орқали 2 207 790 004,64 сўм, 2022 йил
15 мартдаги 09-сонли электрон счёт-фактура орқали 86 913 000,19 сўм,
2022 йил 18 майдаги 13-сонли электрон счёт-фактура орқали
74 239 999,85 сўм, 2022 йил 18 майдаги 14-сонли электрон счёт-фактура
орқали 624 000 000,97 сўм, 2022 йил 18 майдаги 15-сонли электрон счётфактура орқали 1 424 000 002,22 сўм, 2022 йил 18 майдаги 16-сонли электрон
счёт-фактура орқали 107 840 000,17 сўм, 2022 йил 18 майдаги 17-сонли
электрон счёт-фактура орқали 67 680 000,11 сўм, 2022 йил 18 майдаги
18-сонли электрон счёт-фактура орқали 3 520 000,01 сўм, 2022 йил
25 июлдаги 20-сонли электрон счёт-фактура орқали 190 480 000,31 сўм, жами
5 624 799 179,38 сўм қийматдаги минерал ўғитлар етказиб берилганлиги,
ушбу етказиб берилган минерал ўғитлар учун жавобгар томонидан
3 650 391 610,10 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлиги, қолган
1 974 407 569,28 сўм қарздорлик тўланмасдан келинаётганлиги, жавобгар
қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан,
қарздорликни бартараф этмаганлигини билдириб, жавобгар ҳисобидан
1 974 407 569 сўм асосий қарз ҳамда тўлов кечиктирилганлиги учун
236 928 900 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогарга 1 974 407 569 сўм асосий қарз ва 25 000 000 сўм пеня ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар томонидан тақдим этилган кассация шикоятида қуйи инстанция
судларининг
қарорларини
бекор
қилиб,
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи
инстанция суди фақат даъвогар тақдим этган ҳужжатлар асосида якуний
хулосага келганлиги, жавобгарнинг важлари эса ўрганилмаганлиги ва баҳо
берилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 1.2-бандида
шартноманинг умумий қиймати 2 000 000 000 сўмни ташкил этиб, жавобгар
даъвогардан 3 633 039 100 сўмлик маҳсулот олганлиги ва тўлиқ ҳисоб-китоб
қилганлиги, лекин суд ушбу ҳолатларга баҳо бермаганлиги, жавобгар
шартномада белгиланган суммадан ҳам кўпроқ маҳсулот олиб, уни тўлиқ
ҳисоб-китоб қилганлиги сабабли суд пеняни рад этиши, рад этилган қисми
бўйича эса даъвогардан давлат божи ундириши лозим бўлганлиги, бундан
ташқари даъвогар тақдим этган ишончнома ва ҳисоб-фактуралардан
айримларининг ишончномаси ҳамда айримларининг ҳисоб-фактуралари йўқ
бўлса-да, биринчи инстанция суди бу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермаганлиги,
шунингдек жавобгар томонидан 2021 йил 25 мартдаги, 2021 йил
11, 17, 18 ва 22 апрелдаги 23-сонли ишончномалар, 2021 йил 25 декабрдаги
9-сонли шартномага асосан даъвогарга берилган бўлиб, лекин бу
ишончномаларга асосан ёзилган 2022 йил 18 майдаги 13, 17 ва 18-сонли
ҳисоб-фактуралар эса 2022 йил 1 январдаги 10-сонли шартномага асосан
берилганлиги, бу ишончномалар бўйича 2021 йил 25 декабрдаги 9-сонли
шартномага асосан маҳсулотлар олинмаганлиги, даъвогар томонидан
2022 йил 1 январдаги 10-сонли шартнома бўйича расмийлаштирилган ҳисобфактуралар қалбакилаштирилганлиги, даъвогар тақдим этган ишончнома
ва ҳисоб-фактураларда жавобгарнинг бош ҳисобчиси Ё.Қурбонов акс
эттирилган бўлиб, Ё.Қурбоновнинг 2022 йил 2 февралдаги 4-сонли буйруқ
билан ишдан бўшатилганлигидан даъвогарнинг хабари бўлмаганлиги
сабабли уни ишончнома ва ҳисоб-фактураларда акс эттириб келганлиги,
шунингдек ишончнома ва ҳисоб-фактураларда бош ҳисобчи сифатида Тураев
Химматали Эсанович ҳам кўрсатилган бўлса-да, у жавобгарда умуман
ишламаганлиги, бу ишончнома ва ҳисоб-фактуралар ҳам даъвогар томонидан
қалбакилаштирилганлиги, ишончнома ва ҳисоб-фактуралар бўйича
маҳсулотни қабул қилган Жабборов Жамшид Халимович эса 2021 йил
1 ноябрдаги 3-сонли буйруқ билан ёқилғи қуйиш шаҳобчаси мудирлигига
ишга қабул қилинган бўлиб, минерал ўғитларни олиб келиш ва тарқатиш
ишларига умуман аралашмаганлиги, даъвогар талаб қилаётган қарздорлик
1 974 407 569 сўмни ташкил этиб, бу 600 тоннадан ортиқ аммиак селитрасига
тўғри келиши ва 9 дона темир йўл вагонида ортиб келтирилиши ҳамда
15 тоннадан юк ташувчи 40 та КАМАЗ ёки МАН русумли автомашиналарда
етказиб берилганлиги тўғрисида темир йўл ҳисоб-фактураси ёки йўл
тарнспорт ҳужжатларини даъвогар судга тақдим этиб, даъво талабларини
исботлаши лозим бўлганлиги, бироқ бундай ҳужжатлар мавжуд эмаслиги,
бундан ташқари даъвогар судга тақдим этган солиштириш далолатномаси
ҳам қалбакилаштирилганлиги, даъвогар томонидан низони судгача ҳал этиш
чоралари амалга оширилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятда билдирилган важларни
қувватлаб, қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилишни
ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўрашди.
Жавобгар вакиллари қуйи инстанция судлари томонидан асосий қарзни
ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келинганлиги, бироқ талаб қилинган пеня
нотўғри камайтирилганлигини билдиришиб, суддан даъво пеня ундириш
қисмини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган Палатадан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қуйи инстанция судлари
қайд қилинган талабларга риоя қилмаган.
Хусусан, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 1 974 407 569 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб топиб, мазкур
талабни қаноатлантириш ҳақида хулосага келган бўлса-да, ушбу
қарздорликнинг қайси санадаги шартнома ва ҳисоб-фактуралар асосида
юзага келганлиги, қарздорлик қандай ва қанча миқдордаги минерал ўғит
турлари бўйича тўланиши лозимлиги билан боғлиқ иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида иш
ҳужжатларида жами 5 624 799 179,38 сўмлик минерал ўғитларни қабул
қилиш учун жавобгар раҳбари Боймуродов Абдурахмат Жумаевич
томонидан Жабборов Жамшид Халимовичга берилган ишончнома
мавжудлигини кўрсатган бўлса-да, даъвогар 2022 йил 1 январдаги 10-сонли
шартнома бўйича жавобгарга минерал ўғитлар берилганлигини қайд этаётган
2022 йил 18 майдаги 13, 14, 15, 16, 17, 18-сонли ҳамда 2022 йил 25 июлдаги
20-сонли электрон счёт-фактураларни талаб қилиб олмаган. Ваҳоланки, ушбу
ҳисоб-фактуралар даъвогар томонидан кассация инстанцияси судига тақдим
этилди.
Қолаверса, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатларида
мавжуд бўлган Жабборов Жамшид Халимовичнинг 5 624 799 179,38 сўмлик
минерал ўғитларни қабул қилмаганлиги ҳақидаги аризасидаги важларига
ҳамда жавобгарнинг 2022 йил 15 декабрдаги 185-сонли ёзма фикрномасида
билдирилган бошқа важларига баҳо берилмаган, ишончномаларнинг
шартномалар ва ҳисоб-фактураларга мувофиқ ҳолда расмийлаштирилганлиги
ўрганилмаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 177-моддасидага асосан ҳал қилув қарорини
қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва
эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо
бериши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил
20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида
кўриш амалиёти тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 30-бандида апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция
инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир
важга баҳо берилиши кераклиги юзасидан тушунтиришлар берилган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди ҳам иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, жавобгарнинг апелляция шикоятидаги
важларига умуман баҳо берилмаган ҳолда, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув
қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг
3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён
этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини
тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши
юзасидан тушунтиришлар берилган.
Баён этилганлардан кўринадики, ишни кўришда қуйи судлар
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ҳолда,
асослантирилмаган қарорлар қабул қилинган.
ИПКнинг 299-моддасига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш
чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан
моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун
талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд
бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг ўзаро
ҳисоб-китобларига аниқлик киритиши, хусусан ҳисоб-фактуралар ҳамда
ишончномалар қонун талабларига асосан расмийлаштирилганлигини
6
ўрганиши, уларнинг барча важлари ва ишдаги далилларни муҳокама қилиб
ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши,
шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини тақсимлаш
масаласини ҳал қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“AGRO BO’STON KLASTER” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Ғузор туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Б. Убайдуллаев
Ш. Мирзахакимов