Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2305/118 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Кодирова Мехринисо Қобиловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентклигининг Бухоро вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Developed house" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082064 Claim ID 3275991 PDF Hash 77be6c2533683bab... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
Copy Free Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси Copy Free Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
ИПК 184-моддаси ИПК 184 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2305/118-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Чориев Апелляция инстанцияси судида Protected by PDF Anti-Copy Free судья М.Кодирова маърузачи (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2023 йил 10 май Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С.Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Болтаев ва М.Кодировадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саноевнинг котиблигида, даъвогар ХХХ вакили ХХХ ( 2023 йил 10 январдаги 41-сонли ишончнома асосида), ХХХ вакили ХХХ (ишончнома асосида) иштирокларида, даъвогар ХХХнинг жавобгарлар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган 600 кв.метр ер майдонидаги қурилишни буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ХХХ (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгарлар деб юритилади) томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 600 кв.метр ер майдонидаги қурилишни буздиришни ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб қўйиш мажбуриятини жавобгарлар зиммасига юклатишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 25 январдаги ажрими билан Бухоро шаҳар қурилиш бўлими, 2023 йил 3 мартдаги ажрими билан фуқаро Раҳмонов Аброр Асрорович, Бухоро шаҳридаги 16-сонли мактаб, Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида Бухоро шаҳар Шарқ-1 кўчаси ҳудудида жойлашган ўзбошимчалик билан қурилган 600 кв.метр ер майдонидаги қурилишни бузиб ташлаш ҳамда ушбу ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб қўйиш вазифаси юклатилган. Жавобгар “ХХХ” МЧЖдан даъвогар фойдасига 30 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати, республика бюджетига 6 000 000 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. апелляция шикояти берган. Шикоятда бино-иншоотга нисбатан доимий эгалик ҳуқуқи асосида эгалик қилиб келаётганлигини, ер майдони Protected by PDF Anti-Copy Freeшаҳар ҳокими қарори асосида ажратилганлигини, суд ишни кўришда процессуал конунчилик (Upgrade to Proталабларига Version to Remove Watermark) ва Олий суд Пленуми қарорлари риояthe қилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб, жавобгарга қурилиш қилиш учун ер ажратиш тўғрисидаги Бухоро шаҳар хокими қарори ҳақиқий эмас деб топилганлигини, бино ноқонуний қурилганлиги сабабли буздириш тўғрисида огохлантириш хатлари берилганлигини, суд карори тўғри чиқарилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз сўради. Суд мажлисида Бухоро вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси вакили жавобгарлар томонидан бино-иншоот қурилган ер майдони Бухоро шаҳар 16-сон умумтаълим мактабига тегишли эканлигини билдириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳақл қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар Бухоро шаҳар қурилиш бўлими, фуқаро Раҳмонов Аброр Асрорович, Бухоро шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактаби суд мажлисида вакил иштирокини таъминлашмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб, даъвогар ва учинчи шахс вакилининг тушунтиришларини эшитиб, жавобгарнинг апелляция шикоятидаги важларини, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Кадастр агентлиги Бухоро шаҳар бўлими томонидан ерлардан фойдаланиш аҳволи юзасидан мониторинг ўтказилганда Бухоро шаҳар Шарқ-1 кўчаси ҳудудидан жавобгарлар томонидан ўзбошимчалик билан 600 кв. метр ер майдонида қурилиш ишлари бажарилганлиги аниқланиб, далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 30 августда 1356-сонли огоҳлантириш хати орқали жавобгар 15 кунлик муддат ичида ўзбошимчалик билан қилган қурилиш ишларини бартараф этиш ва ер майдонини ўз ҳолатига келтириш тўғрисида огоҳлантирилган. Жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ўзбошимчалик билан қурилган бино бартараф этилмаганлиги ва ер майдони ўз ҳолатига келтирилмаганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилганProtected иморат ҳисобланади. by PDF Anti-Copy Free Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси Бухоро шаҳар қурилиш to Pro 9Version to Remove the Watermark) бўлимининг (Upgrade 2023 йил февралдаги 18-сонли маълумотномасидан аниқланишича, Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги 5380-сонли қарорига асосан жавобгар “ХХХ” МЧЖга шаҳарнинг Шарқ-1-кўчаси ҳудудидан қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланилмайдиган шаҳар захира ерлари ҳисобидан биринчи қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш ва юқори қаватларида кўп хонадонли турар-жой биноси қуриш ва ҳудудга туташ ерларни ободонлаштириш учун 600 кв. метрдан иборат ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган. Вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура ва шаҳарсозлик Кенгашининг 2020 йил 17 декабрдаги 30-сонли йиғилиш баённомаси асосида ижобий хулоса берилган. Вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2021 йил 26 февралда 13027-сонли “ХХХ” МЧЖга архитектура ва режалаштириш топшириғи тайёрлаб берилган, ҳудуднинг қизил чизиқлари белгилаб берилган ва тасдиқланган. Шунингдек, МЧЖга бинонинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган, бино қурилиши 2021 йил 20 сентябрда 1161-сон билан Бухоро вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатга олинган. Жавобгар “ХХХ” МЧЖ томонидан мазкур ер майдонида қисман қурилиш ишлари амалга оширилган. “ХХХ” МЧЖ нинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқи Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги 5380-сонли қарорига асосан 2021 йил 19 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилган. Аниқланишича, Бухоро шаҳар 16-сонли умумтаълим мактабига Бухоро шаҳар ҳокимининг 2015 йил 7 апрелдаги 515-сонли қарорига асосан 2,198 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган ва қарорга асосан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Бухоро шаҳар 16-сонли умумтаълим мактабига тегишли ер майдоннинг бир қисми захирага олинмасдан туриб, мактабга тегишли ер майдонидан “ХХХ” МЧЖ 600 кв.метр ер майдони ажратиб берилган. 3 ойдан сўнг 2020 йил 24 февралда Бухоро шаҳар ҳокимининг 224-сонли қарори билан мактабнинг 0,4 гектар ер майдони шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган. Бухоро шаҳар прокуратурасининг протестига асосан Бухоро шаҳар ҳокимининг 2020 йил 24 февралдаги 224-сонли қарори бекор қилинган. Шунингдек, Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан Бухоро туманлараро маъмурий судга Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги 5380-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ариза киритилган. Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, “ХХХ” МЧЖга ер ажратиш тўғрисидаги Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги 5380-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Бухоро вилоят маъмурий судининг 2022 йил 11 февралдаги қарорига асосан Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, арз қилинган талабларни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 майдаги қарори билан Бухоро вилоят маъмурий судининг 2022 йил 11Protected февралдаги by қарори бекор қилиниб, Бухоро PDF Anti-Copy Free туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарори ўз кучида (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) колдирилган. ИПК 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. “ХХХ” МЧЖ директори А.Рахмонов 2022 йил 17 февралда кўчмас мулк олди-сотди шартномаси асосида мазкур 600 кв.метр ер майдонида жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватларида кўп хонадонли турар жой биносини Рахмонов Аброр Асроровичга сотган. Фуқаро А.Рахмонов мазкур бинони ўз номига давлат рўйхатидан ўтказиб, 2022 йил 23 августдаги 81/1-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига биноан жавобгар “ХХХ” МЧЖга (раҳбари А.Рахмонов) сотган. Жавобгар “ХХХ” МЧЖ номига бино-иншоот 2022 йил 31 августда давлат рўйхатидан ўтказилган. Демак, иқтисодий судда иш кўрилган вақтда низоли бино жавобгар “ХХХ” МЧЖ эгалигида бўлган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидаги бино-иншоотга нисбатан доимий эгалик ҳуқуқи асосида эгалик қилиб келаётганлиги, ер майдони шаҳар ҳокими қарори асосида ажратилганлиги ҳақида келтирган важлари билан келишмайди. Чунки, ер майдонини ажратиш тўғрисидаги Бухоро шаҳар ҳокимининг 2019 йил 6 ноябрдаги 5380-сонли қарори маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган. Қолаверса, 2022 йил 18 майда Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати қарори чиқарилган сўнг, ер ажратиш қарори ҳақиқий эмас деб ҳисобланган бир вақтда 2022 йил 23 августда низоли бино-иншоот жавобгар “ХХХ” МЧЖга сотилган. ФК 11-моддаси биринчи қисмига биноан, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги- фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоя қилиш усулларидан бири ҳисобланади. Демак, жавобгарга ер майдони қурилишни амалга ошириш учун қонун талаблари бузилган ҳолда ажратиб берилганлиги, иморат қурилган ер майдони 16-сон умумтаълим мактабига тегишли эканлигини, бу ҳолатлар маъмурий суднинг қарорлари билан тасдиқланганлиги сабабли, жавобгарлар томонидан қурилган бино-иншоот ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ушбу ҳолатлар ишдаги кадастр ҳужжатлари, ҳоким қарори, маъмурий суднинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. ФК 212-моддасининг учинчи қисмига кўра ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қўрган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим. ПФ-6243-сонли Фармоннинг 10-банди учинчи хатбошида давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Protected by PDF Anti-Copy Free Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни to Pro Version to Remove the Watermark) бекор қилиш,(Upgrade ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларига кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. ИПК 184-моддасига кўра пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. Биринчи инстанция суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъво талабининг жавобгар “ХХХ” МЧЖга нисбатан қисмини қаноатлантириб, унинг зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб ўттиз кунлик муддат ичида Бухоро шаҳар Шарқ-1 кўчаси ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган 600,0 кв.метр ер майдонидаги қурилишни бузиб ташлаш ҳамда ушбу ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб қўйиш вазифасини юклатиш тўғрисида ҳамда даъвонинг “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қисмини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 279-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари кўрсатилган бўлиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлигини, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асосларнинг мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда Protected уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур by PDF Anti-Copy Free модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, (Upgrade to Proбоғлиқ Versionҳолда to Remove the Watermark) кассация шикояти бериш билан қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси учун суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги сабабли жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати инобатга олишни ва суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан кассация шикояти (протести) билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин. Раислик қилувчи С.Абдурасулов ҳайъат аъзолари М.Болтаев М.Кодирова 4-2001-2305/118-сонли иқтисодий иш ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 10 май Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича Protected by PDF Anti-Copy Freeсудлов ҳайъати раиси С.Абдурасуловнинг аъзолари судьялар М.Болтаев ва (Upgradeраислигида, to Pro Versionҳайъат to Remove the Watermark) М.Кодировадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саноевнинг котиблигида, даъвогар ХХХ вакили Ш.Тешаев ( 2023 йил 10 январдаги 41сонли ишончнома асосида), ХХХ вакили Ж.Бердиев (ишончнома асосида) иштирокларида, даъвогар ХХХнинг жавобгарлар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ва “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган 600 кв.метр ер майдонидаги қурилишни буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириб қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанция суди учун 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан кассация шикояти (протести) билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин. Раислик қилувчи С.Абдурасулов ҳайъат аъзолари М.Болтаев М.Кодирова