← Назад
Решение #597328 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 127 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 128 | — | code_article | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 121 | — | law | |
| илишни ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2101/2319-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ш.Бегматов
Апелляция шикоятини иш юритишга
қабул қилишни рад этган судья –
М.Фаязов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакили А.Усмонов (2023 йил 17 мартдаги 01-390-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Зарбдор туман ҳокимлигининг жавобгар
“Oqarlik Umidbek” фермер хўжалигига нисбатан 2019 йил 4 февралда тузилган
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Жиззах вилоят судининг 2023 йил 7 мартдаги ажрими устидан “Oqarlik
Umidbek” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Зарбдор тумани ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Oqarlik Umidbek” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил
4 февралда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Зомин туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 20 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2019 йил
4 февралда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
бекор қилинган.
Жиззах вилоят судининг 2023 йил 7 мартдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, шикоятни
иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб,
суднинг ажримини бекор қилиш, апелляция шикояти беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириб,
шикоятни иш юритишга қабул қилиш сўралган.
Даъвогарнинг вакили жавобгарнинг кассация шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суднинг кассация шикоятини суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун
тайинлаш тўғрисидаги 2023 йил 25 апрелдаги ажрими жавобгарнинг кассация
шикоятида кўрсатилган манзилига юборилган. Бироқ, мазкур хат жавобгарга
топширилмасдан қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали
хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат
орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд
хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда
эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа
алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Мазкур Кодекс 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати, жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни унинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар
қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция
шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари
суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Аниқланишича, мазкур иш бўйича шикоят қилинишига асос бўлган
Зомин туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 20 январда
қабул қилинган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан шикоят
беришнинг қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилиб, яъни 2023 йил
1 мартда апелляция шикояти берилган.
Жавобгар муддатнинг ўтказиб юборилишига мазкур суд мажлиси
бошланишида бир маротаба иштирок этганлиги, кейинги суд мажлислари
ҳақида у хабардор қилинмасдан, унинг иштирокисиз ўтказилганлиги, суд
қарори чиққанидан хабари бўлмаганлиги, унинг нусхаси жавобгарга
юборилмаганлиги ҳамда суд қарорини 2023 йил 24 февралда суддан
олганлигини сабаб қилиб кўрсатган.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмайди. Чунки,
ҳал қилув қарори қабул қилинган 2022 йил 20 январдаги суд мажлисида
жавобгарнинг раҳбари О.Эшонқулов бевосида иштирок этган. Қолаверса,
почтанинг маълумотномасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори жавобгарга
2022 йил 3 февраль куни топширилган.
ИПК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатлар
ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида, ИПК 262-моддаси
учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида
мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли
сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган
апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция
шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги, ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам
шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Апелляция инстанцияси суди 2022 йил 20 январдаги суд мажлисида
жавобгарнинг раҳбари бевосида иштирок этганлигини, суднинг ҳал қилув
қарори жавобгарга топширилганлигини инобатга олиб, ўтказиб юборилган
муддатни узрли деб топишга асос мавжуд эмаслиги, шунга кўра,
илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, шикоятни иш юритишга қабул
қилишни ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан рад этиб,
қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суд, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган.
Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдириш ва 82 500 сўм видеоконференцалоқа
харажатларини жавобгардан ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах вилоят судининг 2023 йил 7 мартдаги ажрими ўзгаришсиз,
“Oqarlik
Umidbek”
фермер
хўжалигининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Oqarlik Umidbek” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов