← Назад
Решение #597329 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 32 | — | law | |
| онун | 32 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2001/213-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Д.Чориев
Апелляция шикоятини қайтарган
судья Ф.Ражабов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, В.Сатторова ва
Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муротқосимовнинг котиблигида,
“Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Э.Абдуллаев (раҳбар), Ш.Идиев (2023 йил 16 январдаги 3-сонли
ишончномага асосан) ва Г.Мамарахимова (2022 йил 21 июндаги 5-сонли
ишончномага асосан), “Жондор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти
вакили Л.Сайдов (2023 йил 25 апрелдаги 09/04-61-сонли ишончномага
асосан), Бухоро агрокластер” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
А.Рахимов
ва
Л.Усмонов
(2023 йил 10 майдаги 20-270-сонли ишончномага асосан), “Қоракўл пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти вакили У.Холиқов (раҳбар вазифасини
вақтинчи бажарувчи) иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув
қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 январдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа
режимидаги бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) “Қоракўл нотўқима”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Жондор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 366 026 001,24 сўм қарз ва 183 013 000,62 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2020 йил 3 августдаги ажрими билан ишга “Бухоро
агрокластер” масъулияти чекланган жамияти ва “Қоракўл пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
1
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилиб, 2015 ва 2016 йилдаги шартномалар бўйича қарздорлик
ундириш ҳақидаги даъво талабларига нисбатан даъво муддати қўлланилган.
Даъвогарнинг талабларининг 14 336 383,87 сўм асосий қарз, 7 168 191,93
сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан
биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда тарафлар ўртасидаги тузилган 3 та шартномалар
бўйича даъвогар томонидан жавобгарга жами 861 423 050 сшмлик нотўқима
маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгардан эса даъвогар томонидан
жами 16 275 991,24 сўмлик пахта чиқиндиси сотиб олинганлиги, жавобгар
томонидан 366 026 001,24 сўм қарздорлик тўланмаганлиги, судлар ушбу
ҳолатларга эътибор бермаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд
қарорларини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакиллари судлар томонидан
даъво муддати нотўғри қўлланилганлигини билдириб, суд қарорларини
бекор қилиб, даъво аризани ва кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган “Бухоро агрокластер” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган “Қоракўл пахта тозалаш” акциядорлик
жамияти вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важлари ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2015 йил 2 январдаги
4-сонли, 2016 йил 10 сентябрда 51-сонли, 2017 йил 10 октябрда 17-сонли
“Нотўқима махсулотлари етказиб бериш тўғрисида” шартномалар тузилган.
2015 йил 2 январдаги 4-сонли шартномага асосан 366 026 000 сўм,
2016 йил 10 сентябрда 51-сонли шартномага асосан 317 118 000 сўм, 2017
йил 10 октябрдаги 17-сонли шартномага асосан 175 830 500 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган.
Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, юқоридаги 3 та шартномалар бўйича жами 81 450 комплект қиймати
858 975 050 сўмлик нотўқима маҳсулотлар етказиб берилганлиги,
қарздорлик қисман ғисоб-китоб қилиниб, қолган 366 026 001,24 сўмлик
2
қарздорлик тўланмаганлиги важи билан, жавобгардан 366 026 001,24 сўм
асосий қарз ва 183 013 000,62 сўм пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар ҳал қилув қарори чиқаргунича судга даъво муддатини
қўллаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантириб, даъвогарнинг даъво талабларининг
2015 ва 2016 йилдаги шартномалар бўйича қарздорлик ундириш қисмига
нисбатан даъво муддати қўллаб, даъво талабларининг ушбу қисмини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, 2015 йил 2 январдаги 4-сонли шартноманинг 2.2-бандига кўра,
етказиб бериладиган маҳсулотнинг 15 фоиз миқдори олдиндан тўлов
тариқасида амалга оширилиши, шартнома бўйича якуний тўловлар даъвогар
томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактуралар асосида қонунчиликда
кўзда тутилган тартибда амалга оширилиши белгиланган бўлиб,
шартноманинг 6.2-бандига кўра шартнома имзоланган кундан 2015 йил
31 декабрга қадар амалда ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар кучда
бўлиши белгиланган. 2016 йил 4 январдаги 1-сонли келишувга кўра ушбу
6.2-бандига ўзгартириш киритилиб, шартнома имзоланган кундан 2016 йил
1 июлга қадар амалда ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар кучда
бўлиши белгиланган. даъвогар юқоридаги шартнома ва келишувга асосан
жавобгарга юборилган маҳсулотлар учун тўловларни амалга ошириш
тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи 2016 йил 1 июль кунидан ўта бошлаган ва
даъвогар ушбу санадан бошлаб даъво муддати ўтишини билиши лозим
бўлган. Даъво аризаси эса судга 2020 йил 19 июнда кирим қилинган.
Даъвогар томонидан 2015 ва 2016 йилдаги шартномалар бўйича
қарздорлик ундириш қисмига нисбатан 3 йил даъво муддати ўтказиб
юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юртилади) 150-моддасига асосан умумий даъво муддати — уч йил.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2017 йил
10 октябрдаги 17-сонли шартномага мувофиқ жами 175.830.500 сўмлик ўров
материаллари етказиб берилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 15 февралда тузилган
таққослаш далолатномасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2017 йил
10 октябрда тузилган 17-сонли шартнома бўйича қарздорлик қисман
ҳисоб-китоб қилиниб, қолган қарзи14 336 383,87 сўмни ташкил қилган. Шу
сабабли даъвогар 2017 йил 10 октябрда тузилган 17-сонли шартнома бўйича
тўланмасдан келинаётган 14 336 383,87 сўм ва 7 168 383,87 сўм пеняни
ундириш тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 4-2006-1901/206-сонли иш
бўйича 2019 йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 14 336 383,87 сўм асосий қарз, 3 584 096 сўм пеня
ундирилган.
3
10 октябрда тузилган 17-сонли шартнома бўйича 14 336 383,87 сўм асосий
қарз ва 7 168 383,87 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни
тугатиш, қолган қисмини тўланганлиги сабабли қаноатлантиришни рад
қилиш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, 2017 йилда тузилган
шартнома бўйича даъво муддати ўтмаган.
Бундан ташқари, Палата даъво аризасида даъвогар манфаатида
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 32-моддасига
асосан жавобгардан 183 013 000,62 сўм пеня ундиришни сўраган.
Мазкур Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир
кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
Биринчи инстанция суди мазкур низо бўйича 2015 ва 2016 йиллардаги
шартномалар юзасидан даъво муддатини қўллаб, даъвонинг асосий қарз
ундириш талаби рад қилинганлиги, даъво талабининг 2017 йил 10 октябрда
тузилган 17-сонли шартнома бўйича 14 336 383,87 сўм асосий қарз ва
7 168 383,87 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилганлиги
ҳамда 2017 йил 10 октябрдаги 17-сонли шартнома юзасидан қарздорликнинг
қолган қисми бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги сабабли мазкур даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга
олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам рад қилиш тўғрисида асосли
хулосага келган.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъво талабининг 2017 йил 10 октябрда тузилган 17-сонли шартнома бўйича
14 336 383,87 сўм асосий қарз ва 7 168 383,87 сўм пеня ундириш қисми
бўйича иш юритиш, қолган даъво даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги, судлар томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги сабабли, иш юзасидан
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 26 январдаги қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,
4
кассация инстанцияси суди учун даъвогардан республика бюджетига
5 490 391 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб-рақамига ишни суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 майдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 26 январдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Қоракўл нотўқима” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 5 490 391 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депоизт ҳисоб-рақамига
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари
В.Сатторова
Ш.Мирзахакимов
5