Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2201/3582 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Xistevarz G’olib eksport" МЧЖ Ответчик / Подсудимый "Vodiy neft tranzit" MCHJ
Source ID 1085766 Claim ID 3232042 PDF Hash 9fe22e5fdcc22056... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
Ушбу Кодекс 301-моддаси Ушбу Кодекс 301 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2201/3582-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья А.Акбаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Мирзахакимов ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “VODIY NEFT TRANZIT” масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Эргашев (2023 йил 7 мартдаги 20-сонли ордерга асосан), Н.Юлчиев (2023 йил 5 январдаги 3-сонли ишончномага асосан), “XISTEVARZ G`OLIB EKSPORT” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси А.Ниёзов иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган қилинган Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори устидан берган “VODIY NEFT TRANZIT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “XISTEVARZ G`OLIB EKSPORT” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “VODIY NEFT TRANZIT” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 7 578 825 544 сўм асосий қарз ва 18 687 515 сўм фоиз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 578 825 544 сўм қарз, 18 687 515 сўм фоиз ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 15 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва нефт маҳсулотлари мавжуд эмаслиги, судлар ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 март куни 16-сонли нефт маҳсулотлари (дизель ёқилғиси) етказиб бериш тўғрисида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ҚҚС билан жами қиймати 7 706 825 488.47 сўмлик нефт маҳсулотлари (дизель ёқилғиси) етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган нефт маҳсулотлари учун пул ўтказиш йўли билан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 4-1504-2201/3053-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилиб унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 7 июндаги 01/2021-сонли ҳисоб-варақ фактура билан 7 578 825 544 сўмлик нефт маҳсулотлари (дизель ёқилғиси) етказиб берилганлиги, олинган ушбу маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 7 578 825 544 сўм асосий қарз ва 18 687 515 сўм фоиз ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Чунки, иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида 2022 йил 10 мартдаги 16-сонли шартномага асосан 2022 йил 18 мартдаги 575 999 752 сўмлик 16/1-сонли, 590 694 146,19 сўмлик 16/2-сонли, 2022 йил 19 мартдаги 546 687 765,10 сўмлик 16/3-сонли, 590 694 146.19 сўмлик 16/4-сонли, 2022 йил 20 мартдаги 546 687 765,10 сўмлик 16/5-сонли, 546 687 765,10 сўмлик 16/6-сонли, 2022 йил 22 мартдаги 590 694 146,19 сўмлик 16/7-сонли, 546 687 765,10 сўмлик 16/8-сонли, 2022 йил 25 мартдаги 16/9-сонли 546 687 765,10 сўмлик ва 16/10-сонли 590 694 146,19 сўмлик, шунингдек, 2022 йил 26 мартдаги 546 687 765,10 сўмлик 16/11-сонли ва 16/12-сонли 689 100 503,90 сўмлик ҳисоб-варақ фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилган бўлса-да, жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилганлиги юзасидан - йўл варақалари, товар-транспорт юк хати, маҳсулотни даъвогар томонидан қабул қилиб олинганлиги юзасидан бошқа ҳужжатлар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади, мазкур Низомнинг 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши, бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан маҳсулот қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Қолаверса, Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг 2023 йил 7 апрелдаги 20/1-31092-сонли хатига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги электрон ҳисоб варақ фактураларга ўзгартириш киритилиб, бекор қилинганлиги ҳамда натижада юзага келган қўшилган қиймат солиғидан келиб чиққан тавофутни жамият томонидан 2022 йил декабрь ойида харид қилинган маҳсулотларнинг қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган салбий фарқ ҳисобига қопланганлиги маълум қилинган. Шунингдек, даъвогар асосий қарз кечиктирилганлиги важи билан жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг белгиланган қайта молиялаш ставкасида 18 687 515 сўм фоиз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш талаби асоссиз бўлганлиги сабабли, унга ҳисобланган 18 687 515 сўм фоиз ундириш талаби ҳам асоссиз бўлиб, даъво талабининг ушбу қисмини ҳам қанаотлантириш рад қилиниши лозим. Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу Кодекс 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 15 февралдаги қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, даъвогардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 151 950 261,18 сўм, апелляция инстанцияси суди учун 75 975 131 сўм, жами 227 925 392,18 сўм давлат божи, жавобгар фойдасига кассация шикояти учун тўланган 75 975 131 сўм давлат божи ҳамда апелляция ва кассация инстанцияси учун тўланган 60 000 сўм почта харажатларини ундиришни, ижро варақаларини беришни, бекор қилинган суд қарорлари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: “VODIY NEFT TRANZIT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “XISTEVARZ G`OLIB EKSPORT” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчисининг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин. “XISTEVARZ G`OLIB EKSPORT” масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 227 925 392,18 сўм давлат божи; “VODIY NEFT TRANZIT” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 75 975 131 сўм давлат божи ва 60 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ш.Мирзахакимов Б.Убайдуллаев