Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2202/2578 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TEMIRYO`L-SUG`URTA AJ Ответчик / Подсудимый HAZORASP BOZOR QURILISH TA`MIRLASH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1083022 Claim ID 3263520 PDF Hash 04f41afa95dfb2ba... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
т ФК 936-моддаси т ФК 936 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
аролик кодексининг 357-моддаси аролик кодекси 357 code_article
аролик кодексининг 942-моддаси аролик кодекси 942 code_article
аролик кодексининг 262-моддаси аролик кодекси 262 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2202/2578-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Шарипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Джамолов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Убайдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Темир йўл суғурта” акциядорлик жамияти вакиллари О.Абдурасулов (2023 йил 8 майдаги 01/520-сонли ишончномага асосан), К.Обидов (2023 йил 31 мартдаги 01/388-сонли ишончнома билан) иштирокида даъвогар “Темир йўл суғурта” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Ҳазорасп бозор қурилиш дирекцияси” унитар корхонасидан 13 561 600 сўм суғурта мукофоти ва 6 780 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Богот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарори устидан “Темир йўл суғурта” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини ва унга илова қилинган ҳужжатларни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Темир йўл суғурта” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Ҳазорасп бозор қурилиш дирекцияси” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 13 февралда “Қурилиш-монтаж ишларни мажбурий суғурталаш бўйича” СЕ-UZ №22-002028-сонли шартнома тузилган ва мазкур шартномага асосан №22-02028сонли суғурта полиси берилган. Мазкур шартноманинг 1.9-бандида умумий суғурта мукофоти 33 561 600 сўмни ташкил этиши, суғурталовчининг ҳисоб рақамига ёки унинг суғурта агентига ушбу шартномани томонлар имзолангандан сўнг, 5 банк куни ичида суғурта қилдирувчи томонидан тўланиши кераклиги, агарда суғурта мукофоти 30 кундан ортиқ тўланмаса суғурталовчи мазкур шартномани бекор қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган. 1 Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига жами 20 000 000 сўм суғурта мукофоти қисман тўлаб берилиб, қолган 13 561 600 сўм суғурта мукофоти тўланмасдан қолган. Шунга кўра даъвогар Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгардан 13 561 600 сўм суғурта мукофоти ва 6 780 800 сўм пеня ундиришни сўраган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ажрими билан “Ҳазорасп бозор қурилиш дирекцияси” унитар корхонаси унинг ҳуқуқий вориси “Ҳазорасп бозор қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га алмаштирилган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарори билан Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган, унда биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 8.3.-банди талаблари асосида рад қилганлиги, апелляция инстанцияси суди эса барвақт ФК 936-моддаси талаблари бўйича тўлиқ бўлмаган мулкий суғурта нормалари қўллашда ҳатога йўл қўйганлиги, қарорида ФКнинг 236 ва 353-моддаларини нотўғри талқин қилганлиги, шартноманинг 4.1.2.-бандига кўра суғурта қилдирувчининг мажбуриятлари этиб суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш мажбурияти унинг зиммасига юкланганлиги ва бошқа важларини баён қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари суд мажлисига иштирокини таъминламади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Богот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 357-моддасига кўра Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин. Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни бажаришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача амал қилади, деб ҳисобланади. Аниқланишича, тарафлар ўртасидаги шартномаси ва суғурта полисининг амал қилиш муддати 2019 йил 13 февраль соат 00:00 дан 2020 йил 12 февраль соат 24:00гача қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 942-моддасига кўра суғурта мукофоти деганда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда суғурталовчига тўлаши шарт бўлган суғурта ҳақи тушунилади. Суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти миқдорини белгилашда суғурта объекти ва суғурта хавфи хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ўзи томонидан ишлаб чиқилган, суғурта пули бирлигидан ундириладиган мукофотни аниқлайдиган суғурта тарифларини қўллашга ҳақли. Қонунда назарда тутилган ҳолларда суғурта мукофотининг миқдори давлат суғурта назорати органлари томонидан жорий этилган ёки тартибга солинадиган суғурта тарифларига мувофиқ белгиланади. Агар суғурта шартномасида суғурта мукофотини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, шартномада навбатдаги суғурта бадалларини белгиланган муддатларда тўламаслик оқибатлари кўрсатиб қўйилиши мумкин. Агар суғурта ҳодисаси тўлаш муддати ўтказиб юборилган навбатдаги суғурта бадали тўланишидан олдин юз берган бўлса, суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта товони ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пули миқдорини суғурта мукофотининг ўзига тўланган қисмига мутаносиб суммада чеклашга ва муддати ўтказиб юборилган суғурта бадали суммасини ҳисобга олишга ҳақли. Суғурта шартномасининг 6.2-бандида агар мазкур шартнома тузилиш кунига суғурта пули мулкнинг суғурта қийматидан камроқ бўлса, унда суғурта товони мутаносиб равишда тўланиши белгиланган. Шартноманинг ушбу банди, агар суғурта пули суғурталанган мулкнинг суғурта қийматидан камроқ бўлса, даъвогарга қолган ушбу суғурта пулини ундириб олиш эмас, балки суғурта товони мутаносиб равишда тўлаш ҳуқуқини бериши ҳақида апелляция инстанцияси судлов ҳайъати асосли хулосага келган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 262-моддасига мувофиқ, 6 780 800 сўм пеня ҳам асосли равишда ундирилиши рад этилган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, 3 апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган почта ва давлат божи харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Темир йўл суғурта” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Богот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Ш. Мирзахакимов 4