Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2218/21777 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Муниципиал активларини бошқариш маркази унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый AKMAL NABIRA хусусий корхонаси
Source ID 1082621 Claim ID 3261813 PDF Hash 0ac04065c7223b5c... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2218/21777-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Мирзаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 май Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси вакили Б.Латипов (2023 йил 7 мартдаги 01-4/945-сонли ишончномага асосан), М.Садыков ва М.Дониёров (2021 йил 22 сентябрдаги 01-08/5416-сонли ишончномага асосан), “AKMAL NABIRA” хусусий корхонаси вакили Г.Каримова (раҳбари) ва Ф.Батиров (2022 йил 25 ноябрдаги ишончномага асосан)нинг иштирокида, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларини бошқариш маркази” давлат унитар корхонасининг жавобгар “AKMAL NABIRA” хусусий корхонасидан 19 849 009,38 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқамраси (ижарага берувчи), “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар ёки балансда сақловчи деб юритилади) ва “AKMAL NABIRA” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки ижарага олувчи деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30 декабрь куни 4234/04-21-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра ижарага берувчи ижарага олувчига Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Мўминов даҳаси, 5-уй манзилида умумий майдони 117,49 кв.м.дан иборат биноиншоотларни ижарага бериш, ижарага олувчи эса ижара тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан, ижара шартномаси муддати 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача эканлиги белгиланган. Ушбу шартнома 4.4-бандининг ўнинчи хатбошисига асосан, ижарага олувчи объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминоти ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш, ўн биринчи хатбошисига кўра эса коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 19 849 009,38 сўм зарар ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар ижара объекти ва унга тегишли коммунал ва бошқа шарт шароитлардан фойдаланиб келган бўлишига қарамасдан, даъвогар билан бинони сақлаш бўйича сарф харажатларни қоплаш ҳақида шартнома тузишдан бош тортиб келганлиги, бино сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаб берилмаганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 13 июндаги ажрими билан Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори билан “AKMAL NABIRA” ХКнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, шартноманинг 4.4-бандида жавобгарнинг объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарфхаражатлари (коммунал ва фойдаланиш хизмати, ер солиғи, электр, ҳ.к.)ни қоплаши, лозим бўлганда коммунал ва фойдаланиш хизматлари учун алоҳида шартнома тузиши мумкинлиги кўрсатилганлиги, жавобгар коммунал ташкилотлар билан бинони сақлаш бўйича алоҳида шартнома тузиб тўловларни амалга ошириб келганлиги сабабли даъвогар таклиф қилган бинони сақлаш бўйича сарф-харажатлар тўғрисида шартнома тузишни рад қилганлиги, даъвогар томонидан зарарнинг келиб чиқиш асоси кўрсатилмаганлиги, биринчи инстанция суди жавобгар шартнома тузишдан асоссиз бош тортганлиги сабабли етказилган зарарни ундиришни лозим топганлиги, судлар дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортиш деб нотўғри баҳолаб, шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаганда етказилган зарарни қоплаш лозим деб тўхтамга келганлиги, суд дастлабки шартнома, мажбурий шартнома тузиш кабиларни нотўғри баҳолаганлиги, бу ерда асосий шартнома бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш тўғрисидаги шартнома эмас, балки бино иншоот ва унинг қисмини ижарага бериш тўғрисидаги шартнома эканлиги, қонунчиликда ижара шартномаси тузганда у билан бирга коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилиши мажбурийлиги кўрсатилмаганлиги, суд зарар ва сарфхаражатларни бир-биридан ажрата олмаганлиги, ижарага олувчидан солиқларни зарар сифатида ундириб олиш қонунчиликда кўрсатилмаганлиги қайд этилган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, даъвогар билан ижара шартномаси тузилганлиги, сўнг даъвогар бинони сақлаш харажати бўйича шартномани тақдим этганлиги, жавобгар коммунал ташкилотлар билан шартнома тузиб тўловларни амалга ошириб келганлиги, даъвогар сарф харажатларни зарар деб ундиришни сўраганлиги, жавобгар бинони салаш шартномасини тузишга мажбур эмаслиги, ижара шартноманинг 4.4-бандида сарф-харажат бўйича шартномани лозим ҳолларда тузилиши мумкин деб кўрсатилганлиги, даъвогар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилмаганлиги, калькуляция эса ҳақиқатда қилинган харажатни тасдиқламаслиги ҳамда калькуляция бирор-бир давлат органи томонидан тасдиқланмаганлиги, коммунал тўловлари ва эксплуатация харажатларини ижарага олувчи ўзи тўлаб боришини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятга эътироз билдириб, корхона (даъвогар) хўжалик ҳисобида фаолият юритиши ва бюджетдан таъминланмаслиги, барча объектлар корхонага оператив бошқарув ҳуқуқ асосида берилганлиги, корхона мулк ва ер солиқларни тўлаши, барча биноларни сақлаш харажатлари қаторига ДУК ходимларга тўланадиган ойлик маоши ва унга ҳисобланаддиган мажбурий тўловлар ҳам кириши, сақлаш харажатларининг миқдори калькуляция асосида белгиланганлиги, харажатлар бевосита ва билвосита бўлиши, ижарага берилган объект учун ҳисобланган солиқ суммалари, уларни қўриқлаш харажатлари бевосита харажатлар ҳисобланиши, корхона ходимларга тўланадиган ойлик маоши ва унга ҳисобланадиган мажбурий тўловлар билвосита харажатлар ҳисобланишини, жавобгар бинони сарф-харажатларини қоплаш бўйича шартнома тузишдан бош тортганлиги учун амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни зарар деб кўрсатганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда, тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартнома 4.4-бандининг ўнинчи хатбошисига кўра, ижарага олувчи объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминоти ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш, ўн биринчи хатбошисига кўра эса коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган калькуляцияга кўра, объектларнинг 1 кв.м.ни сақлаш учун йиллик сарф-харажатларининг миқдори 143 250 сўмни ташкил қилади. Жавобгарга ижарага берилган объектнинг майдони 117,49 кв.м.дан иборат бўлганлиги сабабли, ушбу сарф-харажатларнинг суммаси 16 830 442,50 (143 250 х 117,49) сўмни ташкил қилган. Шунингдек, 1 кв.м. ер майдони учун тўланиши лозим бўлган ер солиғининг йиллик миқдори 14 114,30 сўмни ташкил қилади. Жавобгарга ижарага берилган объект 3764 кв.м.дан иборат ер майдонида жойлашганлиги сабабли, ер солиғининг суммаси 494 000,50 (14 114,30 х 35,00) сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижара бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандида ижарага олувчи молмулкни соз ҳолатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва мулкни сақлаш бўйича харажатларни қоплаши шартлиги белгилаб қўйиган. Низомнинг 10.1-бандида давлат мулкининг кўрсатиб ўтилган турлари бўйича шартномада коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан, амортазация ажратмалари (мавжуд бўлганда) назарда тутилиши белгиланган. Шартномасининг 4.4-бандида жавобгар зиммасига ижарага олувчи объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатларни қоплаш, коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация ажратмаларини балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, шартноманинг мазкур шартига амал қилмаган, даъвогарнинг жавобгарга бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш ҳақида шартнома тузиш тўғрисидаги таклифи жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган ва бинони сақлаш бўйича сарф-харажатларни қоплаш ҳақида шартнома тузилмаган ҳамда жавобгар томонидан даъвогарга бинони сақлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун тўловлар асоссиз тўланмасдан келинган. ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 377-моддасининг еттинчи қисмига асосан шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан ижарага берган объектнинг сақлаш учун қилинган сарф-харажатларини ундириш талабини асосли деб топган, апелляция инстанцияси суди эса суднинг ушбу тўхтами билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Иш ҳужжатларида бино ва иншоотларни сақлаш бўйича сарфхаражатларни қоплаш шартномаси лойиҳасига илова билан объектнинг тўловлари жадвали келтирилган ва унда сарф-харажатларнинг таркибий қисмлари, тўловларнинг йиллик миқдори ва тўлаш муддатлари кўрсатилган. Шунингдек даъвогар томонидан тақдим этилган ДУК балансидаги ижарага бериладиган объектларга комунал ва фойдаланиш хизматлари харажатларининг 2021 йил учун ҳисоби кўрсатилган. Мазкур ҳужжатлар асосида зарар суммаси ўрганиб чиқилганда даъво суммасидаги зарар асосли эканлиги аниқланди, шунга кўра судлов ҳайъати жавобгарнинг зарар суммаси ва унинг келиб чиқиши асослантирилмаганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Апелляция инстанцияси суди қарорида ижара шартномасини дастлабки шартнома эканлиги, сарф-харажатларни қоплаш шартномасини асосий шартнома эканлигини етарли асослантириб бера олмаган бўлса-да, бироқ ФК 377-моддасининг еттинчи қисмига кўра шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши кераклигидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар томонидан шартномани тузишдан бўйин товлаганлиги сабабли шу туфайли етказилган зарарларни жавобгардан ундириш ҳуқуқига эга эканлиги ва зарар суммаси асосли эканлиги тўғрисида асосли тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. 7 ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қаноатлантирмасдан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори ўзгартиришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов