← Назад
Решение #597416 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2201/3861-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А. Ҳайитбоев
Апелляция шикоятини қайтарган
судья – А.Ибрагимова
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 10 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З..Қодировнинг котиблигида,
Якка тартибдаги тадбиркор Эшчанов Одилбек Хусанбой ўғлининг иштирокида,
“Bizneslab” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Якка тартибдаги
тадбиркор Эшчанов Одилбек Хусанбой ўғлига нисбатан Ўзбекистон
Республикаси “Faith Justice” жамияти ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик судининг 2022 йил 15 ноябрдаги 001/22-01-01-сонли ҳал қилув
қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан чиқарилган Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими, Тошкент вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 мартдаги қарори
устидан якка тартибдаги тадбиркор Эшчанов Одилбек Хусанбой ўғли томонидан
берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш билан
бирга асосида ишни Олий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Bizneslab” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи
ёки МЧЖ деб юритилади) якка тартибдаги тадбиркор Эшчанов Одилбек
Хусанбой ўғли (бундан буён матнда жавобгар ёки ЯТТ деб юритилади)га
нисбатан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
Ўзбекистон Республикаси “Faith Justice” жамияти ҳузуридаги доимий фаолият
кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2022 йил 15 ноябрдаги 001/22-01-01-сонли ҳал
қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ажрими
билан аризачининг аризаси қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарори
бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тратибда хабардор
қилинган бўлса-да, аризачи вакили суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни унинг
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган ЯТТ судга кассация шикоятидан воз
кечишини маълум қилди ва бу тўғрида ариза тақдим этди.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги
аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс
ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга
ҳақли.
Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан
кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация
инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар
томонидан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Якка тартибдаги тадбиркор Эшчанов Одилбек Хусанбой ўғли нинг кассация
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
Суд харажатлари Якка тартибдаги тадбиркор Эшчанов Одилбек Хусанбой
ўғлининг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова