Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/8406 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Мастона Бўстони" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қўқоншаҳаршаробсавдо масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1082008 Claim ID 3134139 PDF Hash 844c92a3bab8b776... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Мазкур Кодекс 301-моддаси Мазкур Кодекс 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2204/8406-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Мамадалиев Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти вакили – Ж.Эркабоев (раҳбар), Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакили - Т.Ғозиев (2022 йил 12 декабрдаги 06/3837-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги 19-ФВХС-05/02-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 январдаги қарори устидан “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги даъвогар “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Турсунов ва жавобгар “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Эркабоев ўртасида тузилган 2019 йил 7 майдаги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида қабул қилинган 19-ФВХС-05/02-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилган. Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги даъвогар “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Турсунов ва жавобгар “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Эркабоев ўртасида тузилган 2019 йил 7 майдаги келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида қабул қилинган 19-ФВХС-05/02-сонли ҳал қилув қарори бекор қилинган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 январдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятида Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори 2019 йил 7 майда қабул қилинган бўлиб, уни кўриб чиқиш муддати ўтиб кетганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамиятидан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамияти вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан “Ўзшаробсаноат” АЖнинг улгуржи базалари масъулияти чекланган жамиятларидаги улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш ҳамда 2019 йилнинг охиригача 100 фоиз давлат улушини ўрнатилган тартибда савдога қўйиш белгиланган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг ягона иштирокчиси “Ўзшаробсаноат” АЖ томонидан АЖнинг “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятидаги 100 фоиз улушини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериш тўғрисида 2019 йил 18 февралда 33-сонли қарор қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг янги устави Қўқон шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан 2019 йил 21 февралда 143894-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятидаги 100 фоиз давлат улуши 2019 йил 23 август куни ўтказилган электрон-онлайн аукцион савдоларида бошланғич баҳоси 1 025 303 098 сўм этиб белгиланиб, “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамиятига 1 045 809 159,96 сўмга сотилган ва бу ҳақда DA-000018-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган. Электрон-онлайн аукцион савдоларида ҳам “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино-иншоотлар сотилганлиги тўғрисидаги қайдлар кўрсатилмаган. Бошқарма томонидан “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши сотилиши билан боғлиқ ҳужжатларга кўра, муқаддам “Ўзшаробсаноат” АЖга тегишли, кейинчалик давлат улушига ўтказилиши лозим бўлган “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти фойдаланиб келган Қўқон шаҳар, Бирлик кўчаси 6-уйда жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик биноиншоотлар баҳолаш ҳисоботида мавжуд эмаслиги аниқланган. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Фарғона вилояти ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Фарғона вилояти ҳакамлик судининг 2019 йил 7 майдаги 19-ФВХС-05/02сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти ўрталарида 2019 йил 7 май куни келишув битими тасдиқланган. Мазкур келишув битимига асосан тарафлар “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Қўқон шаҳар, Бирлик кўчаси 6-уйда жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик бино-иншоотларни “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб беришга келишган. Ҳакамлик судининг 19-ФВХС-05/02-сонли ҳакамлик иши бўйича иш юритиш тугатилган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди томонидан “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино-иншоотларнинг баҳолаш ҳисоботида мавжуд эмаслиги бошқармага қачон маълум бўлганлиги ҳолатига аниқлик киритилмаган. Чунки, “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамияти томонидан биринчи инстанция судига тақдим этилган 2022 йил 9 ноябрдаги 22-сонли илтимосномада “Ўзшаробсаноат” АЖнинг 2019 йил 18 февралдаги 33-сонли қарорига асосан “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти балансида бўлган Қўқон шаҳар, Бирлик кўчаси 6-уйда жойлашган умумий баланс қиймати 876 447 300 сўмлик бино-иншоотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (2019 йил 21 февралдаги 143894-реестр рақами) қабул қилиб олганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармони ижроси юзасидан ўрнатилган тартибда савдога қўйиш ишлари ташкил этилганлиги қайд этилган бўлиб, илтимосномада қайд этилган ушбу важларга ҳуқуқий баҳо берилмаган, уларни асословчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ўрганилмаган, талаб қилиб олинмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Бироқ, биринчи инстанция суди бошқарма томонидан ариза билан судга мурожаат қилишда процессуал муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли аризани рад этиш ҳақида “Mastona Bustoni” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган илтимоснома ҳамда “Qo`qon Shahar Sharob Savdo” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган ариза бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари эшитилмаган, улар муҳокама қилинмаган. Ваҳоланки, биринчи инстанция суди томонидан ариза ва илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳолда тегишли суд ҳужжати қабул қилиниши лозим эди. Апелляция инстанцияси суди эса қайд этилганларни инобатга олмасдан, суд ажримини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд ҳужжатлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: - аризада ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш; - суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ариза ва илтимосномалар бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитган ҳолда уларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тегишли суд ҳужжати қабул қилиш; - ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш; - ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиш; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ажрими ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Фарғона туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари В.Сатторова А.Абдуллаев