← Назад
Решение #597461 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
4-1501-2302/3834-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А.И. Толипов (2023 йил 9 май кунги 01-30/30-02-32/698-сонли ишончномага
асосан), жавобгар вакили Д.Т. Валиев (2023 йил 10 май кунги рақамсиз ишончномага
асосан) иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар “НОМИдан регресс тартибида 34
823 075 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб жавобгар Қува тумани Халқ таълими бўлимидан 34 823 075 сўм
тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар қарзини бартараф этганини
тушунтириб ўтди.
Жавобгар вакили
даъво аризаси судга киритилганига қадар тўлов тўла
амалга оширилганини инобатга олишни сўради.
Суд
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони рад этишни лозим деб топди.
Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаган Сайитбаев Рахматжон
1992 йил 23 ноябрь куни меҳнат вазифасини бажараётган вақтда бахтсиз ҳодиса
натижасида меҳнатда майиб бўлгани сабабли унга умрбод 2-гуруҳ ногиронлик
белгиланган ва 2022 йилни 1 январдан 2022 йилни 31 декабрь кунига қадар жами
7 399 840 сўм, 2023 йил 1 январь-февраль ойлари 2 000 523 сўм, жами 9 400 363 сўм
ногиронлик пенсияси тўланган.
Шунингдек жавобгарда ишлаган фуқаро Юлдашева Саодатхон Анарбаева
касб касалликка чалингани учун унга умрбод иккинчи гуруҳ ногиронлик пенсия
тайинланиб, 2022 йилни 1 январдан 2022 йилни 31 декабрь кунига қадар жами 21 676
207 сўм, 2023 йил 1 январь-февраль ойлари 3 746 505 сўм, жами 25 422 712 сўм
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик
шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида
регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида
“Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказадилар”, деб белгиланган.
Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс
даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси
юклатилган.
Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган
пенсия тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабнома юборган.
Талабнома жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг квитанцияси билан
тасдиқланади.
Жавобгар вакили томонидан банк тўлов топшириқномаларга кўра, Пенсия
жамғармасига 2022 йил 18 февраль куни 2 113 000 сўм, 2022 йил 3 март куни
2 113 000 сўм, 2022 йил 27 апрель куни 4 200 000 сўм, 2022 йил 26 май кунги
2 200 000 сўм, 2022 йил 7 июнь куни 5 100 000 сўм, 2022 йил 20 сентябрь куни
5 200 000 сўм, 2022 йил 27 октябрь куни 2 600 000 сўм, 2022 йил 14 декабрь куни
5 100 000 сўм ва 2023 йил 12 апрель куни 8 400 000 сўм пул маблағини, жами
37 026 000 сўм ўтказиб берган. Яъни жавобгар судга даъво аризаси 2023 йил 19
апрель куни киритилганига қадар даъво аризасида ундириш сўралган 34 823 075 сўм
пул маблағини ўтказиб бергани учун суд даъво талабини рад этишни лозим деб
топади.
Суд харажатларини
тақсимлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118-моддасига мувофиқ ҳал этилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 5бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — «Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
3
пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича
даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан давлат божидан озод этилганлиги
сабабли даъвогардан давлат божи ундирилмайди, почта харажати зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси зиммасида тўланган
30 000 сўм почта харажати қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор
протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова