Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1399 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ZOIR OMAD AGRO" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "REAL AGRO COTTON" унитар корхонаси
Source ID 1089111 Claim ID 3267076 PDF Hash 6397469b50ca8386... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 296 символов
4-1104-2302/1399-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 май Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – “ХХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Хххх жавобгар – “ХХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан 358 193 884 сўм асосий қарз, 124 167 240 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Турматов (ишончномаси асосида), жавобгар вакили Д.Норматов (ишончномаси асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан 358 193 884 сўм асосий қарз, 124 167 240 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 апрелдаги ажрими билан Ўртачирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган Ўртачирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахс суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Хххх вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилгандан кейин, жавобгар даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берганлигини баѐн қилиб, қолган 186 915 632 сўм асосий қарз, пеня ва ортиқча топширилган пахта хом ашѐси учун 15 498 696 сўм устама, қуритиш тозалаш учун ушлаб қолинган 8 931 914 сўм, ташиб келтириш учун 4 352 885 сўм ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабидаги асосий қарз суммасининг бир қисмини қоплаб берилганлигини баѐн қилиб, пеняни камайтиришни сўради. Суд ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб 1 чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайѐрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2021 йил 15 ноябрь куни тарафлар ўртасида пахта хом ашѐси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича У88-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 34,0 гектар ер майдонидан 124,9 тонна пахта хом ашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Буюртмачи" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга 113,617 кг. пахта хом ашѐси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган пахта хом ашѐси ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 358 193 884 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Хххх вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ўз важларини тасдиқлаш учун судга тақдим этган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарзни қисман тўлаганлиги 186 915 632 сўм асосий қарз қолганлиги сабабли суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш қисмини 186 915 632 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан шартноманинг 5.4-бандига асосан 124 167 240 сўм пеня ундириб беришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 22 бандида шартномада жарима ѐки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида судларга тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли бўлсада, ундирилиши сўралган пенянинг миқдори мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, 48 000 000 сўмга қаноатлантиришни ҳамда пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Шу билан бирга, шартноманинг 2.1-бандига кўра, “Хўжалик” шартноманинг 1.1-бандида белгиланган мажбуриятдаги 1-сортга нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна пахта хом ашѐси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 15 фоиз, мажбуриятдаги 2-сортга нисбатан ортиқча топширилган ҳар бир тонна пахта хом ашѐси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 10 фоиз миқдорда устама тўлашни “Буюртмачи”дан талаб қилиш ҳуқуқи белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан шартномавий режага (124,9 тонна) нисбатан жавобгар –113,617 тонна кам топширилган ушбу ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ортиқча топширилган 1-сорт пахта хом ашѐси учун 15 фоиз, яъни 15 498 696 сўм миқдорида устама ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва рад этишни лозим деб топади. Шу билан бирга, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномага асосан жавобгар томонидан қуритиш тозалаш учун ушлаб қолинган 8 931 914 сўм ва ташиб келтириш учун 4 352 885 сўм жами 13 284 799 сўм ундиришни сўраган. Шартномада пахта хом ашѐсини қуритиш-тозалашга қилинадиган харажатлар ва маҳсулот хўжаликнинг транспорт воситасида ташилганида хўжаликка транспорт харажатларини тўлаши жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини ушбу қисмини тўлиқ қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. 3 ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 186 915 632 сўм асосий қарз, 48.000 000 сўм пеня, қуритиш тозалаш учун ушлаб қолинган 8 931 914 сўм ва ташиб келтириш учун 4 352 885 сўм ундиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 176, 179,180, ва 186-моддаларини қўллаб, Жавобгар “ХХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “ХХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 186 915 632 сўм асосий қарз, 48.000 000 сўм пеня, қуритиш тозалаш учун ушлаб қолинган 8 931 914 сўм ва ташиб келтириш учун 4 352 885 сўм ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ХХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 9 647 222,48 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов 4