Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/495 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определения (о выдаче исполнительного листа на принудительное исполнение решения третейского суда) Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Ҳусан Мирзаевич Язык ru
Стороны
Истец / Обвинение Нишон Ғаллакори фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081606 Claim ID 3276385 PDF Hash b50848fea7631f78... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
5-2302/495-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 май Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Базаров, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар вакиллари Р.Юсупов, С.Исомов (ишончнома асосида), даъвогар “Нишон ғаллакори” фермер хўжалиги раҳбари Н.Норқулов, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “Нишон ғаллакори” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасидан 159 023 919 сўм асосий қарз, 23 853 587 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси томонидан берилган апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари ва шартнома шартлари тўлиқ ўрганилмасдан кўрилганлигини, даъво талаби асоссиз эканлигини, ҳисоб-фактуралар янглишиш сабабли тасдиқлаб юборилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар раҳбари ва Кенгаш вакили апелляция шикоятида келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганганлигини, қарздорлик ҳолати ўзаро тузилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини маълум қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5197-сонли “пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича (контрактация) шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра хўжалик (даъвогар) харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 29 гектар ер майдонидан 54 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятини, “харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши, 4.4-бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган таққослаш далолатномасига ҳамда бошқа ҳужжатларга асосан умумий қиймати 610 286 779 сўмлик пахта маҳсулотларини етказиб берган. Ўз навбатида жавобгар томонидан 458 872 837 сўмни ҳисоб-китоб қилган, қолган 151 413 942 сўм тўланмасдан қолган. Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогар ҳисобига 10.03.2023 йилдаги 142-сонли тўлов топшириқномаси билан 29 941 698 сўм, 144-сонли тўлов топшириқномаси билан 29 941 698 сўм, жами 59 883 396 сўм тўловлар амалга оширилган. Бундан ташқари, шартномани 2.4-банди, з) кичик бандида шартномада келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хом-ашёсини етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиздан кўпроқ етказиб берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида рағбатлантирилади. Рағбатлантириш 115 фоизгача етказиб бериш учун 5 фоиз ва 115 фоиздан юқори етказиб бериш учун 10 фоиз миқдорида ҳисоб чиқилиши қайд қилинган. Шунга кўра фермер хўжалига тўланиши керак бўлган устаманинг миқдори 3.789.047 сўмни ташкил қилади. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қисман қаноатлантириш тўғрисида қонуний ва асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 244-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Қарздорлик ҳолати иш ҳужжатлардаги ҳисоб-фактура, таққослаш далолатномаси, маълумотнома, тўлов ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Бундан ташқари, биринчи инстанция даъво талабининг жарима ундириш қисмини муҳокама қилиб, қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳам асосли хулосага келган. Сабаби, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25-32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандида умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмай қолган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 354-моддасига кўра шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зимммасига қолдиришни лозим топади. 5 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 238, 244, 354, 465-моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “Indorama Agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Базаров ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Ҳ.Турсунов