Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2207/64005 Дата решения 10.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент метрополитени унитар корхонаси
Source ID 1082017 Claim ID 3192168 PDF Hash 6f6ae9edce60a026... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддаси рисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
исмини эса ФКнинг 326-моддаси исмини эса ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2207/64005-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Гулямова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Бердияров Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси вакиллари – Б.Сайфуллаев (2023 йил 27 февралдаги 62-сонли ишончномага асосан), Х.Базаров (2022 йил 20 декабрдаги 419-сонли ишончномга асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “O’zbekiston temir yo’llari” акциядорлик жамияти манфаатида “Тошкент метрополитени” унитар корхонасига нисбатан 1 064 222 524,90 сўм асосий қарз ва 159 633 378,74 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 февралдаги қарори устидан “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “O’zbekiston temir yo’llari” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) (бош пудратчи) ва “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) (буюртмачи) ўртасида Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари ҳисобига) 2 та пудрат шартномалари тузилган. Жумлалдан, 2019 йил 28 октябрда 4-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, бош пудратчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)нинг топшириғига асосан Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи босқичи қурилиш-монтаж ишларини бажариш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган (шартнома қиймати 3 800 000 000 сўм) ҳамда 2019 йил 12 декабрда 8-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, бош пудратчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)нинг топшириғига асосан Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи босқичи қурилиш-монтаж ишларини бажариш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган (шартнома қиймати 3 400 000 000 сўм. Шартномаларга асосан даъвогар томонидан 2019 йил 11 ноябрдаги 1-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 3 048 408 681 сўмлик, 2019 йил 20 ноябрдаги 2-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 751 591 319 сўмлик, 2019 йил 19 декабрдаги 3-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 3 305 203 214 сўмлик, 2020 йил 25 февралдаги 4-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 737 401 400 сўмлик, жами 7 842 604 614 сўмлик ишлар бажарилиб, топширилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 31 май ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китоб солиштириш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан 6 778 382 089,10 сўмлик қурилиш-монтаж ишларининг ҳақи тўланган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 064 222 524,90 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан тўловни амалга ошириш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 064 222 524,90 сўм асосий қарз ва 159 633 378,74 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 672 092 293 сўм асосий қарз, 80 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, пудрат шартномаси бўйича асосий қарздорлик хато ундирилганлиги, шартномани Тошкент Метрополитен линияларини қуриш дирекцияси тузганлиги боис, ушбу дирекция жавобгар бўлиши лозимлиги, 61 617 911 сўм асосий қарз сақланиб қолаётганлиги, ушбу қарздорликни ҳам Тошкент Метрополитен линияларини қуриш дирекцияси ҳисобига келиб тушган бюджет маблағлари ҳисобидан ундириш лозимлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорининг 672 092 293 сўм асосий қарз, 80 000 000 сўм пеня ундириш қисмини 61 617 911 сўмга ўзгартириш, суд қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни сўрадилар. Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, бюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг (бундан буён матнда 306-сонли Пленум қарори деб юритилади) 6.1-бандида агар техник ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш туфайли бажарилиши керак бўладиган қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошиб кетмаса ва қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ишларнинг хусусиятини ўзгартирмаса, пудратчининг қўшимча ишлар бажарилиши лозимлиги тўғрисидаги хабарини олган ва унга розилик берган буюртмачи ФК 671-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мустақил равишда лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга ҳақлилиги, бундай ҳолатда пудратчининг хабарномаси ва буюртмачининг лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳаракатлари тарафларнинг қўшимча ишлар бажарилиши зарурлиги бўйича келишувини англатиши ҳамда бу масала бўйича қўшимча келишув тузилиши мажбурий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолда шартномаларга асосан даъвогар томонидан 2019 йил 11 ноябрдаги 1-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақфактура билан жами 3 048 408 681 сўмлик, 2019 йил 20 ноябрдаги 2-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 751 591 319 сўмлик, 2019 йил 19 декабрдаги 3-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 3 305 203 214 сўмлик, 2020 йил 25 февралдаги 4-сонли бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги ҳисобварақ-фактура билан жами 737 401 400 сўмлик, жами 7 842 604 614 сўмлик ишлар бажарилиб, топширилган, жавобгар томонидан эса эътирозсиз қабул қилиб олинган. 306-сонли Пленум қарори 6.4-бандининг учинчи хатбошисида, агар пудратчи буюртмачининг манфаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши мумкин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракатлар қилиш зарур бўлганлигини исботласа, пудратчининг бажарган қўшимча ишлар учун ҳақ тўлаш ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплаш ҳақидаги талаблари қаноатлантирилиши, бунда буюртмачининг манфаатини кўзлаб дарҳол ҳаракатлар қилиш зарур бўлганлигини исботлаш мажбурияти пудратчи зиммасида бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши мумкинлиги муносабати билан қўшимча ишларни бажаришга мажбур бўлганлиги жавобгар томонидан исботланмаган. 306-сонли Пленум қарори нинг 14-бандида, агар қурилиш пудрати шартномасида бажарилган иш ҳақининг бир қисмини кафолат муддати тугаганидан кейин тўлаб берилиши назарда тутилган бўлса, пудратчи ушбу муддат тугагунга қадар бажарилган иш ҳақини тўлиқ ҳажмда тўлаб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслиги, шунга кўра, кафолат муддати тугагунига қадар бажарилган ишларнинг ҳақини тўлиқ ундириш сўралган ҳолда, судлар пудратчининг талабини кафолат муддати тугаганидан кейин тўланиши лозим бўлган суммани чегириб ташлаган ҳолда қаноатлантиришлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шартномаларининг 7.3-бандида жавобгар даъвогарга ҳақиқатда бажарилган ишлар доирасида бироқ, шартнома (бажарилган ишлар) қийматининг 95 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўловларни амалга ошириши, қолган 5 фоизлик тўлов объектни эксплуатация қилишнинг кафолат муддати тугаганидан сўнг тўланиши, шартномаларнинг 12.2-бандида объект ва унинг таркибидаги инжинерлик тизимлар, ускуналар, ишлар ва материалларнинг кафолат муддати тарафлар ўртасида қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш ҳақидаги далолатнома имзолангандан сўнг 12 ойни ташкил этиши белгиланган. Шартномаларининг 14.4-бандида буюртмачи томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўловнинг 15 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни, жумладан, объектни қабул қилиш-топшириш ҳақида далолатнома имзоланмаганлиги сабабли, даъвогар бажарилган ишлар ҳақининг (7 842 604 614 * 5%) 392 130 230,7 сўм қисмини кафолат муддати тугагандан сўнг, буюртмачидан қурилиш-монтаж ишлари бўйича эътирозлари мавжуд бўлмаган ҳолда, талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, даъво аризасининг асосий қарз ундириш қисмини 672 092 293,3 (1 064 222 524 – 392 130 230,7) сўмга қаноатлантириш, пеня ундириш қисмини эса ФКнинг 326-моддаси талабидан келиб чиққан ҳолда 80 000 000 сўмга қаноатлантириш, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятида шартнома тарафи Тошкент Метрополитен линияларини қуриш дирекцияси эканлиги сабабли ушбу дирекция жавобгар бўлиши ва қарздорлик дирекция ҳисоб рақамига келиб тушган бюджет маблағлари ҳисобидан ундирилиши лозимлиги ҳақидаги важи билан дирекция юридик шахс мақомига эга эмаслиги боис келишиб бўлмайди. Мазкур ҳолатга апелляция инстанцияси суди томонидан ҳам ишни кўриш жараёнида баҳо берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 616 179,11 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, шунингдек ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун тўланиши лозим бўлган (“Давлат божи ставкалари миқдорлари”нинг 2-бандида мулкий хусусиятга эга низолар бўйича давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши белгиланган бўлиб, жавобгар ҳал қилув қарори билан ундирилган 672 092 293 сўм асосий қарз, 80 000 000 сўм пеня, жами 690 474 382 сўмдан норози) 6 904 743,82+6 904 743,82=) 13 809 487,64 сўм давлат божининг (616 179,11+616 179,11=) 1 232 358,22 сўми тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджетига (6 288 564,71+6 288 564,71=) 12 577 129,42 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 февралдаги қарори ўзгаришсиз, “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Тошкент метрополитени” унитар корхонасидан республика бюджетига 12 577 129,42 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов А.Абдуллаев