← Назад
Решение #597596 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 335 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/433-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Абраев
Апелляцияинстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини
даъвогар Кенгаш вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари Р.Юсупов ва С.Исомов (ишончнома асосида)лар иштирокида
Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “Темурбек Ишончи” фермер хўжалиги манфаатини
кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасидан
123.553.846 сўм асосий қарз, 18.533.076 сўм жарима жами 142.086.922 сўм
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
“INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар
“Темурбек Ишончи” фермер хўжалиги фойдасига 123.509.235 сўм асосий
қарз ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 2.470.184,7 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор
қабул қилиш сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция
шикоятига эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 274-моддасига асосан суд мажлисини даъвогар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини қаноатлантиришсиз ыолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда
бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартномаси тузилган бўлиб,
мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” “Харидор” 2022 йил
ҳосилидан 19 гектар ер майдонидан 48.6 тонна дон маҳсулотни
топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада
белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган
2022 йил 30 июндаги 1-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида
49.860 кг 3-синфга мансуб, қиймати 150.760.000 сўмлик буғдой
маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар мазкур шартнома мажбуриятлари бўйича етказиб
берилган
49.860 кг 3-синфга мансуб, қиймати 150.760.000 сўмлик
буғдой маҳсулотлари учун 133.389.250 сўмни ҳисоб-китоб қилган, қолган
17.370.750 сўм тўланмасдан қолган. Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида 17.370.750 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлардаги ҳисоб-фактура, таққослаш
далолатномаси билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига мувофиқ,
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини
олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш),
унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Биринчи босқич суди мазкур қонун нормасидан келиб чиқиб, асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
тўғри хулосага келган
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 8.685.375 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 335-моддасида
агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш
мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган
зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек
кредитор
мажбуриятни
бажармасликдан
етказилган
зарарни
камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган
бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини
камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Бироқ, даъвогар 8.685.375 сўм пеняни қонун талаби бўйича ҳисобкитоби келтирилмаган ҳамда асослаб берилмаган. Шу боис биринчи
босқич суди даъво аризасини пеня ундири қисмини қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда
бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сон қарор талабларидан келиб чиқиб, дастлабки
босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда,
кейинги босқичда эса биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилиниши назарда тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон
Республикаси товар хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг
2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июльавгуст ойларида биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна
3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни
ташкил этганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан 21.888.540 сўм
тўловлар амалга оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул
маблағларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги
“Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг 2-бандига
кўра, 2022 йил ҳосили учун а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги
корхоналар
товар
буғдойни
Жамғарма
номидан
буғдой
етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга
жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили
ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма
маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади:
дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм деб белгиланган);
кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта
ҳисоб-китоб қилинади; (амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон Республикаси
товархом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19
сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни
ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик
сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 01 февралдаги 01/06-48-сонли
хатида жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги
босқичлар ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш,
қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб
берилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги ПҚ262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисобкитоб қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига тўлаб
берилган.
2022 йил 30 июндаги 1-сонли электрон ҳисоб-фактура билан 49.860
кг 3-синфга мансуб буғдой маҳсулотлари етказиб берилганлигини
инобатга олиб, 21.888.540 сўмни ундиришни лозим топган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи
тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан
шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб
кўрсатилган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция
инстанцияси учун олдиндан тўланган 392.592,90 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
14 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан
тўланган 392.592,90 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик килувчи
М.Бозоров
Судьялар
Ҳ.Турсунов
Д.Рахимов