← Назад
Решение #597611 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/356-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция
инстанцияси
судида маърузачи судья
М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 май
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат
аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг
апелляция шикоятини фермер хўжалиги раҳбари Ў.Ражабов (паспорт
асосида), жавобгар вакиллари Р.Юсупов ва С.Исомов (ишончнома
асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд
мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади)
даъвогар “Рахмонов Ўктам” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 20 236 144 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 14 571 507 сўм асосий қарз ҳамда
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати, Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад
қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари
жавобгар вакиллари шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, ўзаро
тасдиқланган 2022 йил 23 июндаги 25-сонли ҳисоб-фактурага асосан
140 086 000 сўмлик қабул қилинган маҳсулот ҳақи учун аванс
маблағлари ва ўтказиб берилган маблағлар асосида тўлиқ ҳисобкитоб қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор
тамойилини
жорий
этишнинг
қўшимча
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сон қарорида фермер хўжаликларига тўлаб бериш
назарда тутилмаганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини рад қилиш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари низо юзасидан
тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация
шартномаси бўйича фермер хўжалиги 46 096 кг дон маҳсулотларини
етказиб берганлигини, мазкур маҳсулотлар учун асосий қарздорлик
ҳисоб-китоб
қилинганлигини,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва
сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорига асосан топширилган дон
маҳсулоти учун Биржа томонидан тақдим этилган маълумотга асосан
биржада шаклланган ўртача нарх 439 сўмдан ҳар бир килограмм учун
маҳсулот етиштирувчиларга тўлаб берилиши назарда тутилган,
тўловлар амалга оширилмасдан келганлигини билдириб, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Кенгаш вакиллари суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд
мажлисига келмади.
Судлов
ҳайъати
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати, ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20
октябрда 137-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс
шартнома асосида даъвогар жавобгарга 13 978 кг 3-синфга мансуб,
қиймати 140 086 000 сўмлик буғдой маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан
харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил
йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар асосий қарздорликни тўлаб берган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор
тамойилини
жорий
этишнинг
қўшимча
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сон қарор талабларидан келиб чиқиб, дастлабки
босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда,
кейинги босқичда эса биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ
қайта ҳисоб-китоб қилиниши назарда тузилганлиги сабабли
“Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси” акциядорлик
жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида
жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари платформаси
орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача
сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб,
бугунги кунда жавобгар томонидан 20 236 144 сўм тўлов амалга
оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини
ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш
учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига
шартлашилган
муддатда
топшириш
(топшириб
туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш
(қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор
тамойилини
жорий
этишнинг
қўшимча
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг 2-бандига кўра,
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни
Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш,
шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш
бўйича тижорат вакили ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун
тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан
Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда
оширилади: дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм деб белгиланган);
кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ
қайта ҳисоб-китоб қилинади; (амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон
Республикаси товархом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг
2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг
июль-август ойларида биржа савдолари платформаси орқали
сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг ўртача сотилиш нархи
3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик
сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
жамғармасини бошқариш департаментининг 2023 йил 01 февралдаги
01/06-48-сонли хатида жамғарма томонидан товар буғдой учун
дастлабки ва кейинги босқичлар ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул
қилинган буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга
жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб берилгани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Департаментнинг 28.04.2023 йилдаги
01/06-257-сонли хатида “Дунё-М” АЖ томонидан “INDORAMA AGRO”
МЧЖ хорижий корхонасига Жамғарма маблағлари ҳисобидан сотиб
олинган товар буғдой учун тегишли миқдордаги пул маблағларини
ўтказиб берганлиги, “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига
учун буғдой етиштирувчи бўлиб у билан фьючерс шартномасини
тузган фермер хўжаликлари ҳисобланиши тўғрисида маълумот
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта
ҳисоб-китоб қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий
корхонасига тўлаб берилган.
Биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида ва топширилган маҳсулот бўйича электрон ҳисоб-фактурага
кўра 46096 кг 3-синфга мансуб маҳсулот учун 439 сўмдан жами
20236144 сўм қўшимча ҳақни ундириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 150 000 сўм давлат
5
божи ва 30 000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
13 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан
тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради,
уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик килувчи
М.Бозоров
Судьялар
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов