← Назад
Решение #597633 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2305/1128-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бухоро тумани
2023 йил 10 май
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Чориевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Шодиевнинг котиблигида, аризачи Бухоро
вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «TEMIR O'GLI» фермер хўжалигига
нисбатан ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар «TEMIR O'GLI» фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади) солиқ органига
2023 йил учун юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатда тақдим этмаган. Шу сабабли Бухоро вилоят солиқ
бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади)нинг
2023 йил 24 февралдаги қарори билан жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари ўн кунга тўхтатилган. Жавобгар томонидан
ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги сабабли аризачи иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, аризачи ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан суд ишда
иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу
Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд, ишни тарафлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судга аризачи томонидан юборилган маълумотномага кўра, жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган.
Суд, ишдаги барча хужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра арз
қилинган талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси (кейинги ўринларда матнда “СК” деб юритилади) 431-моддасининг
биринчи қисмига асосан Солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган
ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган
ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — жорий солиқ
даврининг 10 январига қадар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ
даврининг 1 январига қадар эканлиги, учинчи қисмига асосан солиқ базаси
(ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси) солиқ даври мобайнида ўзгариш
бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида солиқ органига
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шартлиги
белгилаб
қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатда 2023 йил учун
юридик шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим
этилмаган.
СК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
СК 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
3
Суд, аризачининг судга юборган маълумотномасига кўра солиқ ҳисоботи
суд мажлиси кунига қадар ҳам тақдим қилинмаганлигини инобатга олиб, арз
қилинган талабни қаноатлантиришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда иш электрон тарзда
юритилганлигини инобатга олиб, суд суд харажатларини ундирмасликни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Иқтисодий
процессуал кодексининг 176, 222-моддаларини қўллаб суд,
Жавобгар «TEMIR O'GLI» фермер хўжалигининг банклардаги барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялар (фуқаролик қонун
ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек
қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақлар бундан мустасно) жавобгар томонидан 2023 йил учун юридик
шахслар ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилгунга қадар
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасининг биринчи
қисмига асосан тўхтатиб турилсин.
Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар жавобгар «TEMIR O'GLI» фермер хўжалиги томонидан тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ хизмати органининг тақдим этиладиган
ёзма кўрсатма (қарор) асосида хизмат кўрсатувчи банк томонидан
ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик
муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
Д.Чориев