← Назад
Решение #597655 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2305/1131-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бухоро тумани
2023 йил 10 май
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Чориевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Шодиевнинг котиблигида, аризачи Бухоро
вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар "JAXONGIR ALIBEK CHORVASI"
фермер хўжалигига нисбатан ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни Бухоро туманлараро иқтисодий суд ўз биносида очиқ, суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар "JAXONGIR ALIBEK CHORVASI"
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади)
солиқ органига 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаган. Шу сабабли Бухоро вилоят
солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади)нинг
2023 йил 27 февралдаги қарори билан жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари ўн кунга тўхтатилган. Жавобгар томонидан
ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги сабабли аризачи иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлсада, аризачи ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор
қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд, ишни тарафлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судга аризачи томонидан юборилган маълумотномага кўра, жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган.
Суд, ишдаги барча ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра арз
қилинган талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодекси (кейинги ўринларда матнда “СК” деб юритилади) 417-моддасининг
иккинчи қисмига асосан солиқ ҳисоботи солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги
солиқ органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган
муддатда тақдим этилади, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган
юридик шахслар томонидан эса солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг
15 февралига қадар бўлган муддатда тақдим этилиши белгилаб қўйилган
бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатда 2023 йил учун юридик
шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим
этилмаган.
СК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
СК 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Суд, аризачининг судга юборган маълумотномасига кўра солиқ ҳисоботи
суд мажлиси кунига қадар ҳам тақдим қилинмаганлигини инобатга олиб, арз
қилинган талабни қаноатлантиришни лозим топди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда иш қоғоз шаклида
3
юритилганлигини инобатга олиб, суд жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб
рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Иқтисодий
процессуал кодексининг 176, 222-моддаларини қўллаб суд,
Жавобгар "JAXONGIR ALIBEK CHORVASI" фермер хўжалигининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялар
(фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл
қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) жавобгар
томонидан 2023 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини тақдим этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 111-моддасининг биринчи қисмига асосан тўхтатиб турилсин.
Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар жавобгар "JAXONGIR ALIBEK CHORVASI" фермер хўжалиги
томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ хизмати органининг
тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор) асосида хизмат кўрсатувчи банк
томонидан ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Жавобгар "JAXONGIR ALIBEK CHORVASI" фермер хўжалигидан Олий
суд депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик
муддат ичида Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Судья
Д.Чориев