← Назад
Решение #597664 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 46 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2201/1638-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья Б.Ҳайитбоев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья Ш.Джамолов
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 8 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва Р.Сагатовдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
суд
мажлисини
видеоконференқалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят
судининг ходими Қ.Курязов, даъвогар вакиллари – бош юрисконсульт М.Болтаев,
бўлим бошлиғи Р.Жуманиязов, жавобгар вакили – адвокат Л.Тон (2023 йил
26 апрелдаги 157-сонли ордер ва 2023 йил 26 апрелдаги 372-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, “Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Хоразм
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги “Textile Finance Khorezm” қўшма корхонасидан 178 799 200 сўм
ундириш ва 35 759 840 сўм жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги “Textile Finance Khorezm” қўшма корхонаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 178 799 200 сўм ундириш ва 35 759 840 сўм
жарима қўллаш ва ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 декабрдаги ажрими билан ишга “Ўзбекистон
Республикаси Товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгар ходими Шовот пахта тозалаш филиалида
пахта хом-ашёси омбори мудири вазифасида ишловчи Юсупов Самар ва жавобгар
ходими Сурож деган йигит билан бевосита маълумотлар алмашинуви бўйича
мулоқотда бўлиб, электрон шаклда “телеграмм” мессенджери орқали дастлаб
2022 йил 1 февралда тасдиқланган биржа савдоларига техник чигит қўйиш
ҳажмлари тўғрисидаги режа жадвал тақдим қилинганлиги, кейин 28 февраль куни
2022 йил 12 февралда тасдиқланган 7-835-сонли режа жадвали тақдим
қилинганлигини кўрсатиб, “телеграмм” мессенджери орқали жўнатилган
хатларнинг “скриншот”и судга тақдим қилинганлиги, даъвогар вакиллари суд
мажлисида 2022 йил 12 февралдаги режа жадвални тақдим қилинганлигини инкор
қилаётганлиги, 2022 йил 1 февралдаги режа жадвалга асосан 2022 йилнинг февраль
ойида биржа савдоларига жами 2 000 тонна, шундан 2 февралда 400 тонна,
15 февралда 400 тонна, 18 февралда 400 тонна, 22 февралда 400 тонна
ва 25 февралда 400 тонна техник чигит қўйилиши белгиланганлиги, 2022 йил
12 февралда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган 7-835-сонли
“Хоразм вилоятида пахтачилик кластери томонидан 2022 йилнинг 14 - 28 февраль
кунлари биржа савдоларига техник чигит қўйиш ҳажмлари тўғрисида”ги режа
жадвалида ҳамда корхонанинг иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 18 февралда
300 тонна, 22 февралда 300 тонна, 23 февралда 200 тонна ва 24 февралда 200 тонна
техник чигит биржа савдоларига қўйилиши белгиланганлиги, жавобгар томонидан
2022 йил февраль ойида 2 206 тонна маҳсулот биржа савдолари орқали
сотилганлиги, даъвогар жавобгарнинг хатти-ҳаракатларида манипуляция
аломатлари мавжудлиги, уларнинг натижасида маҳсулотга бўлган нархлар асоссиз
оширилганлиги ва бу ўз навбатида, салбий оқибатларга олиб келганлигини
исботлаб бериши лозимлигини, бироқ даъвогар биринчи инстанция судида
жавобгар маҳсулотни биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган
муддатларда қўймаганлиги натижасида биржа нархларининг ўсишига олиб
келганлигини исботлаб бермаганлиги, жавобгар маҳсулотга нисбатан биржа
нархларининг ўсишига таъсир қилиши мумкин даражада ушбу маҳсулотларнинг
бозорида устун мавқени эгалламаслигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қисман
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш ёки ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрашди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган учинчи шахсдан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
3
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва суд
ҳужжатларини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий
ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил
21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қайта ташкил
этилган ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилган.
ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан
бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб
кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг
ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу
тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради.
Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида амалга оширилиши мумкин.
Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Хоразм вилоят бошқармаси билан алмаштирилиши лозим.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Товар-хом
ашё
биржалари
фаолияти
самарадорлигини
ошириш
ва
биржа
савдоси
механизмларни
янада
такомиллаштириш чоралари тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сонли
ва “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор
механизмларини жорий қилишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан
тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги
маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бажарилишини
таъминлаш мақсадида ва ҳудудий бошқарманинг асосий иш режасига биноан
монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларнинг белгиланган график асосида биржа
савдоларига қўйилиши ва сотилиши, биржа котировка нархларидаги ўзгаришлар
юзасидан ва таҳлил ишлари ўтказилган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида, жавобгар томонидан техник чигит
маҳсулотлари бўйича тасдиқланган график асосида 2022 йилнинг 2, 15, 18, 22,
25 февраль кунлари 400 тоннадан маҳсулот биржа савдоларига кўйилиши
белгиланган бўлса-да, амалда 2022 йил 2, 15, 18, 25 февраль кунлари биржа
савдоларига маҳсулот умуман қўйилмаганлиги, 22 февраль куни эса биржа
савдоларига 300 тонна техник чигит қўйилиб, 100 тонна кам техник чигит биржа
савдоларига қўйилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги
239-сонли қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга
солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш)
ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
39-бандининг биринчи хатбошисида товарларнинг юқори ликвидли ва монопол
турлари биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатлар
ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъектдан товарни биржа
савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг
иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, хўжалик
юритувчи субъект томонидан охирги савдоларга қўйилган товарнинг ҳажмига
кўпайтирилган ҳолда ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори
ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 321-бандига кўра, маҳсулотларни тегишли жадвалларда назарда
тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмаган тақдирда сотувчидан маҳсулотни
биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган биржа нархи билан унинг
иштирокидаги олдинги савдолар биржа нархи ўртасидаги тафовут, сотувчи
томонидан савдоларга қўйилмаган товарнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар
олиб қўйилади.
Жавобгар томонидан техник чигит маҳсулотлар бўйича тасдиқланган график
асосида 2022 йилнинг 2, 15, 18, 22, 25 февраль кунлари 400 тоннадан маҳсулот
биржа савдоларига кўйилиши белгиланган бўлса-да, амалда 2022 йилнинг
2, 15, 18, 25 февраль кунлари биржа савдоларига маҳсулот умуман қўйилмаган.
Фақат 2022 йилнинг 22 февралида биржа савдоларига 300 тонна маҳсулот қўйилган
бўлиб, 100 тонна техник чигит биржа савдоларига қўйилмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар иштирокида 2022 йил 24 февралда ўтказилган
биржа савдоларида 1 кг техник чигитнинг нархи 4 353 сўм этиб белгиланган бўлса,
2022 йил 7 мартдаги 1 кг техник чигитнинг нархи 4 416 сўмни ташкил қилган.
Демак, 2022 йил 24 февралдан 2022 йил 7 мартгача бўлган даврда нарх ўртасида
63 (4 416 – 4 353) сўм миқдорида тафовут юзага келган.
Жавобгар томонидан 2022 йил 25 февралда савдоларга қўйилмаган
маҳсулотнинг
ҳажмига
кўпайтирилган
маблағлар
ҳисобланганда
25 200 000 (63 х 400 000 кг) сўмга ошиқча даромад олинганлиги аниқланган.
Жавобгар 2022 йил 2, 15, 18, 22 февраль кунлари учун савдоларга қўйилмаган
маҳсулотнинг ҳажмига кўпайтирилган маблағлар ошиқча олинганлиги бўйича
ҳисобланган ҳисоб-китобларга эътироз билдирмади. Чунки, жавобгар томонидан
графикда белгиланган 400 тонна ҳажмдаги техник чигит биржа савдосига
қўйилмаслиги оқибатида техник чигитнинг ортиқча харид нархи графикда
белгиланган кундан кейинги савдодан жавобгарнинг иштирокидаги олдинги савдо
нархи ўртасидаги фарқ суммасини маҳсулотнинг ҳажмига кўпайтирилган ҳолда
ҳисоб-китоб қилинган.
Шу боис, маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида
шаклланган биржа нархи, жавобгарнинг биржа савдоларида олдинги ва кейинги
иштироки ҳамда нархлари бўйича тафовутлар бўйича маълумотлари ишдаги
ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Жавобгар томонидан техник чигитнинг тасдиқланган график асосида биржа
савдосига қўйилмаслиги оқибатида биржа нархи ўсган ва ушбу ҳолатда жавобгар
томонидан жами бўлиб 170 199 200 сўм ортиқча даромад олинган. Чунки, жавобгар
томонидан маҳсулотни биржа савдосига қўйишнинг охирги санасида шаклланган
биржа нархи, яъни 2022 йил 7 мартда 1 кг техник чигит 4 416 сўм бўлган бўлса,
жавобгарнинг иштирокида ўтказилган 2022 йил 24 февралдаги 1 кг техник
чигитнинг биржа нархи 4 353 сўмни ташкил этган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг 178 799 200 сўм ундириш
қисмини асосли деб барвақт хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
асоссиз хулосага келган.
Бундай ҳолатда, суд қарорларининг 178 799 200 сўм ундириш қисми
170 199 200 сўмга ўзгартирилиши лозим.
Шунингдек, даъвогар жавобгарга 35 759 840 сўм миқдорида жарима
қўллашни ва ундиришни сўраган.
Низомнинг 42-бандида жарима солиш суд тартибида амалга оширилиши,
49-бандида эса Монополияга қарши давлат органи томонидан текшириш ва
ўрганиш материаллари асосида ушбу Низом талаблари бузилиши аниқланган
тақдирда, ушбу Низомнинг 37-41-бандларига мувофиқ қайтарилиши, олиб
қўйилиши керак бўлган маблағларнинг 10 фоизидан 20 фоизигача миқдорда жарима
қўлланилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан 170 199 200 сўм ортиқча даромад
олинганлиги ҳақидаги хулосадан келиб чиқиб, жавобгарга ортиқча даромаднинг
20 фоизи миқдорида 34 039 840 сўм жарима қўллаш ва ундириш лозим бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни, ва суд ҳужжатларини ўзгартиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талабларининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади.
Жавобгардан ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ 8 169 561,6 (170 199 200 + 34 039 840 = 204 239 040 x 4%) сўм давлат
божи ундирилиши лозим. Бироқ, жавобгар томонидан апелляция ва кассация
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 933 582,4 сўм давлат божи
тўланганлигини
инобатга
олиб,
жавобгардан
республика
бюджетига
4 235 979,2 сўм давлат божи ундирилади. Даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига
6
асосан давлат божи тўлашдан озод этилганлиги сабабли ундан даъво талабининг
қаноатлантиришни рад қилган қисми бўйича давлат божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 46, 118,
301- 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш қўмитаси Хоразм вилоят бошқармаси билан алмаштирилсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Textile Finance Khorezm” қўшма
корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 мартдаги қарори қарори ўзгартирилсин.
Шовот туманлараро иқтисодий судиниг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги 178 799 200 сўм ундириш ва 35 759 840 сўм жарима
қўллаш қисми 170 199 200 сўм ундириш ва 34 039 840 сўм жарима қўллаш
ва ундириш билан алмаштирилсин.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 мартдаги қарорининг суд харажатларини тақсимлаш қисми бекор
қилинсин.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Textile Finance Khorezm” қўшма
корхонасидан:
- республика бюджетига 4 235 979,2 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 мартдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
И. Таджиев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
Р. Сагатов