← Назад
Решение #597666 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 364 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 45
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 8 май
4-1501-2302/3554-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг мажлиси котиблигида, даъвогар вакили О.Ф.
Хайдаров (2023 йил 27 апрель кунги рақамсиз ишончномага асосан иштирокида,
даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар "НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан 7 630 000 сўм асосий қарз, 3 815 000 сўм пеня,
3000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 7 630 000 сўм
асосий қарз, 3 815 000 сўм пеня, 3000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар ишни вакили даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тегишли тартибда огоҳлантирилганига
қарамасдан вакили судга келмагани учун суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Даъвогар “НОМИ” МЧЖ меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ҳақидаги 2022
йил 14 октябрь кунги 252-сонли электрон шаклдаги шартномани жавобгар “НОМИ”
МЧЖга юборган, лекин жавобгар ушбу шартномани имзоламаган. Шунга қарамасдан
даъвогар меҳмонхона хизматларини кўрсатган,
хизматлар учун тўлов амалга
оширилмагани учун судга даъво аризасини киритган.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низо хизматлар кўрсатиш ҳақидаги
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг ( бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасида “Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб,
унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади” деб белгиланган.
Жавобгар меҳмонхона хизматларини кўрсатиш шартномасини имзоламаган.
ФК 364-моддасининг биринчи қисмига асосан Агар тарафлар ўртасида
шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган
шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
ФК 370-модасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, оферта юборилган
шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. Акцепт тўлиқ
ва писандасиз бўлиши керак. Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки
тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса,
сукут сақлаш акцепт бўлмайди.
Жавобгар шартнома тузишга розилик берганини тасдиқловчи ҳаракатлар
қилмаган, масалан, пул маблағини бир қисмини ўтказиб бермаган ёки ўзининг
розилигини бошқа кўринишда ифода этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2009 йил
18 декабрь кунги 203-сонли қарорининг 7-хатбошисида “Судларга тушунтирилсинки,
агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки
бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя
қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса,
ушбу қоида қўлланилмайди”, деган раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 7 630 000 сўмлик меҳмонхона хизматлари
кўрсатилгани ва хизмат нархига жавобгар рози бўлгани тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган 2022 йил 26 октябрь кунги 1929-сонли ҳисоб-фактура билан
тасдиқланади. Шартномани мавжуд эмаслиги жавобгарни кўрсатилган хизматлар
ҳақини тўлаш мажбуриятидан озод қилишга асос бўлмаслиги учун суд даъво
аризасини асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шартнома тузилмаганлиги учун тарафлар мажбуриятлар бажарилмаганида
ёки лозим даражада бажарилмаганида айбдор томони томонидан қайчи неустойка
шаклини тўлаши ҳақида, келишилган неустойка қайси муддатдан кейин ҳисобланиши
ва унинг миқдори бўйича келишувга эришмаганлар. Суд тузилмаган шартнома бўйича
пеня ундириш талабини қаноатлантириш мумкин эмаслиги учун даъвони ушбу
қисмини ҳам қаноатлантириш рад этишни лозим деб топади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118моддасига асосан жавобгардан даъво қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда
200 000 сўм давлат божини ҳамда тўланган 30 000 сўм почта харажатини ундириб,
даъвони рад этилган қисмига тўғри келган 100 000 сўм давлат божини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган фойдасига жавобгар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан 7 630 000 сўм асосий қарз, 200 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилсин.
3
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова