← Назад
Решение #597670 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 74 | — | law | |
| суд томонидан ИПК | 177 | — | law | |
| илишда ИПК | 177 | — | law | |
| апелляция шикоятида жавобгар ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2228/50112-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Хайруллаева
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 8 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар
вакиллари – бош юрисконсульт Ғ.Шукуров ва етакчи мутахассис Д.Муҳамедова
(2023 йил 18 апрелдаги 01-01/01-2091-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари – бош юриконсульт М.Туранов (2023 йил 23 январдаги
01-19-27/809-сонли ишончнома асосида), бўлим бошлиғи А.Ражабов
ва С.Ходжаева (2023 йил 19 апрелдаги 02-19-91/4667-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент шаҳар Табиат ресурслари
бошқармасининг жавобгар “Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятидан
5 196 313 168,95 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар ёки Бошқарма деб юритилади) иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки АЖ деб юритилади)дан 5 196 313 168,95 сўм
компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида Бошқарма томонидан “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
бир қатор амалдаги соҳавий қонунчилик талабларига риоя этилишига доир
назорат-таҳлил тадбирларини амалга ошириш жараёнида Тошкент шаҳар,
Чилонзор туманида давлат рўйхатидан ўтган АЖнинг Тошкент шаҳар Яккасарой
тумани, Бобур кўчаси, 59-а-уй манзилида жойлашган ва давлат рўйхатига
олинган “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминот филиали (бундан буён матнда Филиал
деб юритилади) томонидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан
ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда
бузганлик туфайли табиий объектларга тегишлича зарар етказиб
келинаётганлиги ва ушбулар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган
компенсация тўловлари амалга оширилмасдан қолинаётганлиги аниқланганлиги,
АЖ
тузилмасидаги
Филиал (собиқ
“Тошкентгазтаъминот” УКнинг
“Тошкентшаҳаргаз” филиали)га 2017 йил 21 сентябрда берилган 18/1745-з-сонли
давлат экологик экспертизасининг (ПДВ) экологик меъёрий лойиҳаси
хулосасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган
ташланмаларининг умумий меъёрий миқдори йилига 9950,4547 тонна этиб
белгиланганлиги ва унинг миқдори йилига 9432,737914 тоннаси (ёки 94,797054
фоизи) Метан, 367,469829 тоннаси (ёки 3,692995 фоизи)ни Этан ва бошқа
ифлослантирувчи моддалар ташкил қилганлиги, “Тошкентшаҳаргаз” филиалига
ушбу меъёрларга риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш
назоратини
таъминлаш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг ўз
вақтида бажарилишини таъминлаш ва истеъмолчиларга табиий газни
транспортировка қилиш ва етказиб бериш бўйича бошқа давлатлар амалиётини
ўрганиш ҳамда газ сарфини йўқотиш юзасидан замонавий технологияларни
қўллаш мажбурияти юклатилганлиги, Бошқармада мавжуд ва тегишли экологик
монитор-таҳлил ҳамда электрон базавий иш ҳужжатларга мувофиқ ўтказилган
ўрганишда Филиал томонидан ҳудудий жиҳатдан амалий иш фаолиятига қўра,
2021 йил 2-чоракда 8 353 531 м3, 3-чоракда 9 011 595 м3, 4-чоракда 8 454 465 м3,
2022 йил 1-чоракда 7 051 697 м3 ва 2-чоракда 6 387 354 м3 газ хусусий йўқотиш
(потери)ларига йўл қўйилганлиги, ушбу миқдордаги газ хусусий
йўқотишларининг атроф-муҳитга ва атмосфера ҳавосига ташланмаларини тонна
ҳисобига ҳисобланганда ушбу даврларга нисбатан амалда тегишлича 2021 йил
2-чоракда 6 098,08 тонна, 3-чоракда 6 578,46 тонна, 4-чоракда 6 171,76 тонна,
2022 йил 1-чоракда 5 147,74 тонна ва 2-чоракда 4 662,77 тонна газ хусусий
йўқотишлари (потери)га йўл қўйилганлиги ва шу миқдорларда атмосфера
ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланганлиги аниқланганлиги,
Филиал томонидан 2022 йилнинг 2 – 4-чораклари ва 2022 йилнинг 1 – 2чораклари учун 5 196 313 168,95 сўм компенсация тўловларини амалга
оширилмаганлигини кўрсатган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан Бошқарманинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб,
АЖ ҳисобидан Бошқарма фойдасига 5 196 313 168,95 сўм компенсация тўлови,
24 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 103 926 263, 38 сўм давлат
божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қодирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, шикоятда судлар иш ҳолатларига баҳо беришда даъвогар
томонидан тақдим қилинган ҳисоб-китоблар бир томонлама ҳисобланганлигига
ҳамда ушбу ҳисоб-китобларда жавобгар иштироки таъминланмаганлигига,
ҳисоб-китоб қилишда Филиалнинг ГТОСФ бўлими муҳандиси Э.Икромов
томонидан берилган маълумотнома ҳач қандай ҳуқуқий кучга эга эмаслигига
ва ушбу шахсни Филиал номидан имзо чекиб, маълумот бериш ваколати мавжуд
эмаслигига эътибор бермаганлиги, АЖнинг тегишли мутахассислари томонидан
қилинган ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йил 3-чоракда 2 163 745,9 м3, 4-чоракда
6 335 355 м3, 2021 йил 2-чоракда 1 303 584 м3, 3-чоракда 1 856 723 м3
ва 4-чоракда 2 474 353 м3, 2022 йил 1-чоракда 2 757 962,8 м3 ва 2-чорада
2 921 305,1 м3 газ хусусий йўқотишларига (потери) йўл қўйилганлиги,
бу даъвогар томонидан тақим қилинган ҳисоб-китобларда тафовут
мавжудлигидан далолат бериши, ИПК 74-моддасининг бешинчи қисмида суд
ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан
тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга
топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар
бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса,
ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот
қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас деб белгиланганлиги, апелляция
инстанцияси суди даъвогар вакилининг оғзаки гапларига асосланиб, қарорда
ҳисобот 2021 йилда ишга туширилган “Ecofond” электрон базасига киритиши
лозимлиги, АЖнинг норматив ҳужжатининг муддати ўтганлиги, СНИП
кўрсатгичи
8 996
м3
эканлиги,
ҳисоб-китоблар
йўқотиш
бўйича
ҳисобланганлиги, бу эса 8 760 000 м3ни ташкил қилиши, ҳисоботлар АЖнинг
ходими томонидан тақдим қилинганлиги, мазкур ҳужжатларда хатолик
аниқланганлиги сабабли қайтарилганлиги, шундан сўнг қайта ҳисобот тақдим
қилинганлиги, шунингдек, “Ecofond” электрон базасига киритилган ҳисоботлар
филиалнинг раҳбари Т.Грабович томонидан электрон имзо билан
тасдиқланганлигини билдириб ўтганлигини маълум қилди деб баён қилганлиги,
аммо, Т.Грабович Филиал директори лавозимига АЖнинг 2022 йил 21 январдаги
24-к-сонли буйруғи билан тайинланганлиги, унинг АЖ томонидан қарздорликни
олдиндан билиши имкони бўлмаганлиги, бироқ, мунтазам равишда Филиал
томонидан тўловлар тўлаб келинганлиги, ушбу тўловлар ҳисобланган суммадан
чегириб ташланган ёки чегириб ташланмаганлиги ҳолатига ойдинлик
киритилмаганлиги, Филиал вакиллари ва мутахассислари ишга жалб
қилинмаганлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий
вориси Тошкент шаҳар Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги
820-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомда
атмосфера ҳавосига 1 тонна метан моддасини чиқариб ташлаганлик учун
компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси 0,00001 этиб белгиланган
бўлганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори
билан тасдиқланган янги Низомда ушбу базавий ставкаси 0,0692 этиб
белгиланганлиги, ушбу ставка бир неча маротабага оширилиши масаласи бўйича
жавобгар Адлия ва Энергетика вазирликларига мурожаат қилганлиги, ушбу
мурожаатларга жавоб олгунга қадар суд муҳокамасини қолдириб туришни,
даъвогарга “Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларини чиқарувчи
манбаларининг норматив экологик лойиҳаси” тақдим қилинганлиги ва Экология
қўмитасидан Давлат экология экспертизасининг хулосаси олинганлиги, даъвогар
экспертиза хулосасидаги 9950,4547 тоннадан келиб чиқиб ҳисоб-китоб
қилганлиги, аммо, лойиҳада 20034,039449 тонна деб кўрсатилганлиги,
даъвогарга экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинган “Атмосфера ҳавосига
ифлослантирувчи моддаларини чиқарувчи манбаларининг норматив экологик
лойиҳаси” Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сонли қарори
асосида тайёрланганлиги, аммо, даъвогар “залповые выбросы”ларни ҳисобга
олмаганлиги,
даъвогарнинг
даъво
суммаси
жавобгар
ходимининг
маълумотномасидаги рақамлардан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинганлиги,
аммо, ушбу рақамларга газ қуйиш станциялари, қозонхоналар ва улгуржи
истеъмолчилардаги газ йўқотишлар ҳам киритилганлиги, кассация шикоятида
кўрсатилган рақамлар “ГРП” сонидан келиб чиқиб, Адлия вазирлигида 3018-сон
билан рўйхатга олинган “Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш,
тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги
Йўриқномага асосан ҳисоб-китоб қилинганлигини маълум қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўрашди.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
даъвогар “Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларини чиқарувчи
манбаларининг норматив экологик лойиҳаси” бўйича экспертиза хулосаси
берганлиги, судга ушбу лойиҳа тақдим қилинганлиги, агар инвентаризация
натижаси бўйича ифлослантирувчи моддалар миқдори ошган бўлса, жавобгар
қайта лойиҳа ишлаб чиқиб, даъвогарга тақдим қилиши лозим бўлганлиги,
коэффициент Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланганлиги
ва шунинг учун мажбурий ҳисобланиши, “Экофонд” электрон дастурига
маълумотни жавобгар киритиши лозим бўлганлиги, мазкур ҳолатда дастурга
маълумот даъвогар ходими томонидан жавобгарнинг маълумотига асосан
киритилганлиги, маълумотни жавобгар вакили “Телеграмм” месенджер орқали
юборганлиги, “Экофонд” дастурга маълумотлар расмийлаштириш тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг 202-сонли қарори билан белгиланганлиги, жавобгар
томонидан тақдим қилинган “Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи
моддаларини чиқарувчи манбаларининг норматив экологик лойиҳаси”ни кўриб
чиқиш натижаси бўйича Давлат экология экспертизасининг хулосаси тақдим
қилинганлиги, экспертиза хулосасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи
моддаларининг норматив миқдори 9950,4547 тн деб белгиланганлиги ва ушбу
нормативдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинганлиги, жавобгар томонидан
тўланган компенсация тўлови зарар суммасидан айрилган ҳолда даъво аризаси
киритилганлиги, жавобгар томонидан тақдим қилинган лойиҳада “залповые
выбросы” кўрсатилган бўлса-да, экологик хулосада “валовые выбросы”лардан
5
келиб чиқиб, хулоса берилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши
ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг
177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки,
асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд қилинган
талабларга риоя қилмаган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 177-моддасибиринчи қисмининг 1 ва
2-бандларига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун
келтирган далиллари ва важларига баҳо беради, иш учун аҳамиятли қайси
ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди.
Аммо, судлар қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи
қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган, даъвони қисман
қаноатлантиришга келган хулосасини асослаб бермаган ҳамда жавобгар
томонидан келтирилган далиллар ва важларга баҳо бермаган.
Ваҳоланки, Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал
қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги қарори 5-бандининг олтинчи
хатбошисида қарорнинг асослантирувчи қисмида ишнинг суд томонидан
аниқланган ҳолатлари, суд хулосалари асосланилган далиллар, суд томонидан
у ёки бу далилни рад этишга сабаб бўлган важлар, мазкур низони ҳал этишда суд
томонидан қўлланилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилиши
лозимлиги қайд қилинган.
Хусусан,
биринчи
инстанция
суди
даъвогарнинг
талабини
қаноатлантиришда, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришда бошқармада мавжуд ва тегишли экологик
монитор-таҳлил ҳамда электрон базавий иш ҳужжатларга мувофиқ АЖ
тизимидаги корхона томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик
ҳолати бўйича 2021 йилнинг 2-чораги учун 826 243 012,30 сўм, 2021 йилнинг
3-чораги учун 1 587 320 890,67 сўм, 2021 йилнинг 4-чораги учун
1 349 456 205,70 сўм, 2022 йилнинг 1-чораги учун 829 918 905,92 сўм,
2022 йилнинг 2-чораги учун 603 374 154,37 сўм, жами 5 196 313 168,95 сўм
қарздорлик ҳисобланганлиги, мазкур қарздорликни келиб чиқишига сабаб
бўлган ҳисоб-китоблар электрон равишда АЖ вакиллари томонидан
тасдиқланганлигини асос қилиб кўрсатган.
Бироқ, судларниннг ушбу хулосаси иш ҳужжатларидаги далиллар билан
ўз тасдиғини топмайди. Чунки, даъвогар даъво аризасида бошқармада мавжуд
ва тегишли экологик монитор-таҳлил ҳамда электрон базавий иш ҳужжатлари
кўрсаткичларга мувофиқ ўтказилган ўрганишда АЖнинг филиали томонидан
2021 йилнинг 2-чораги даврида 8353,531 минг м3, 2021 йилнинг 3-чораги
даврида 9011,595 минг м3, 2021 йилнинг 4-чораги даврида 8454,465 минг м3,
2022 йилнинг 1-чораги даврида 7051,697 минг м3 ва 2022 йилнинг 2-чораги
даврида 6387,354 минг м3 газ хусусий йўқотишлари (потери)га йўл
қўйилганлигини асос қилиб, жавобгардан 5 196 313 168,95 сўм компенсация
тўловиини ундиришни сўраган.
Аммо, ишни кассация инстанцияси судида кўриш жараёнида даъвогарнинг
даъво талаби “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хусусий йўқотишлар бўйича
маълумотига асосланганлиги аниқланди. Ушбу маълумот “Ҳудудгаз Пойтахт”
ГТФнинг ГТОСФ бўлими мухандиси Э.Икромов томонидан имзоланган бўлиб,
унда маълумот тузилган санаси мавжуд эмас ва маълумот кимга
тайёрланганлиги кўрсатилмаган.
Жавобгар апелляция шикоятида айнан шу ҳужжат ҳақида важ келтирган
бўлиб, унда мухандис Э.Икромов томонидан берилган маълумотнома ҳеч қандай
ҳуқуқий кучга эга эмаслиги, ушбу маълумот АЖ ёки унинг филиали номидан
берилмаганлиги, фақатгина тезкор маълумот эканлиги, Э.Икромов бундай
маълумот бериш ваколати йўқлиги, жамият мутахассиси томонидан олиб
борилган ўрганиш ва тадқиқотларга кўра АЖнинг филиали томонидан
2020 йилнинг 3-чораги даврида 2 163 745,9 м3, 4-чорак даврида 6 335 355 м3,
2021 йил 2-чоракда 1 303 584 м3, 3-чоракда 1 856 723 м3 ва 4-чоракда
2 474 353 м3, 2022 йил 1-чоракда 2 757 962,8 м3 ва 2-чоракда 2 921 305,1 м3 газ
хусусий йўқотишлари (потери)га йўл қўйилганлиги аниқланганлигини
кўрсатган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг ушбу важига муҳандис
Э.Икромов томонидан берилган тезкор ҳамда ҳуқуқий асосга эга бўлмаган
маълумотлар эканлигига доир далиллар тақдим қилинмаганлигини кўрсатиб,
даъво талабидаги зарар миқдори жавобгар томонидан тақдим қилинган электрон
маълумотларга асосан ҳисобланганлиги, ушбу ҳисоб-китоблар АЖ филиали
томонидан эътирозсиз электрон тарзда имзоланганлигини кўрсатган.
Бироқ, ишни кассация тартибида кўриш жараёнида даъвогар вакиллари
“Экофонд” электрон дастурига маълумотни жавобгар киритиши лозим
бўлганлиги, мазкур ҳолатда дастурга маълумот даъвогар ходими томонидан
жавобгарнинг маълумоти (Э.Икромов имзоланган)га асосан киритилганлигини
маълум қилишди.
Шунингдек, апелляция шикоятида жавобгар ИПКнинг 74-моддасига
асосланиб, суд ёзма далилнинг фақат асл нусхасига асосланиши лозимлиги,
мухандис Э.Икромов томонидан имзоланган маълумотнинг асл нусхасини
даъвогар тақдим қилинмаганлиги ҳақидаги важини апелляция инстанцияси суди
муҳокама қилмаган ва унга ҳуқуқий баҳо бермаган.
Бундан ташқари, ишни кассация тартибида кўриш жараёнида жавобгар
вакиллари даъвогарга “Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларини
чиқарувчи манбаларининг норматив экологик лойиҳаси” тақдим қилинганлиги
ва Экология қўмитасидан Давлат экология экспертизасининг хулосаси
олинганлиги, даъвогар экспертиза хулосасидаги 9950,4547 тоннадан келиб чиқиб
ҳисоб-китоб қилинганлиги, аммо, лойиҳада 20034,039449 тонна деб
кўрсатилганлиги, даъвогарга экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилинган
“Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларини чиқарувчи манбаларининг
норматив экологик лойиҳаси” Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги
14-сонли қарори асосида тайёрланганлиги, аммо, даъвогар “залповые
выбросы”ларни ҳисобга олмаганлиги, даъвогарнинг даъво суммаси жавобгар
ходимининг маълумотномасидаги рақамлардан келиб чиқиб ҳисоб-китоб
қилинганлиги, аммо, ушбу рақамларга газ қуйиш станциялари, қозонхоналар
ва улгуржи истеъмолчилардаги газ йўқотишлар ҳам киритилганлиги, кассация
шикоятида кўрсатилган рақамлар “ГРП” сонидан келиб чиқиб, Адлия
вазирлигида 3018-сон билан рўйхатга олинган “Табиий газ етказиб бериш,
транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш
тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан ҳисоб-китоб қилинганлигини маълум
қилишди.
Жавобгарнинг ушбу важлари ҳамда кассация шикоятида келтирилган
важларга баҳо бериш ҳамда даъвогар ва жавобгарнинг ҳисоб-китобларга
аниқлиқ киритиш учун қўшимча далиллар талаб қилиб олиш (шу жумладан
“Ўзтрансгаз” АЖдан), зарурат туғилганда Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан мутахассисни жалб қилиш лозим
бўлади.
Бироқ, ИПКнинг 299-моддасига биноан суд ишни кассация тартибида
кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан
моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун
талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга
ҳақли эмас.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда
иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ва процессуал ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўлланилган, бу эса асоссиз қарор қабул қилишга сабаб
бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни
бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама
қилиб (зарурат туғилганда “Ўзтрансгаз” АЖдан жавобгар томонидан тақдим
қилинган газ йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиш,
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси,
нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясидан
мутахассис жалб қилиш) ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо юзасидан
қонуний қарор қабул қилиш лозим.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи ва апелляция
инстанция судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Hududgazta’minot” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев