← Назад
Решение #597720 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 357 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 659 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2023 йил 8 май
4-1504-2303/1444-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.А.Бойназаров,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Farg`onadon klaster” МЧЖ ҚК манфаатида, жавобгар
“Мўжизавий табиат” фермер хўжалигидан 2700000 сўм жарима ва 30000 сўм
почта ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси,
палата аъзоси “Farg`onadon klaster” МЧЖ ҚК манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Мўжизавий табиат” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар деб
юритилади)дан 2700000 сўм жарима ва 30000 сўм почта харажати ундиришни
сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга
почта орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 2034-моддасининг
саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекс)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда,
рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса,
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 357-моддасига мувофиқ, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
6 сентябрь куни 60-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги
ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартномаси тузилган,
шартнома Тошлоқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилган.
Ушбу шартноманинг 1.2-бандида фермер хўжалиги давлат эхтиёжи учун
бир тоннасини 1550000 сўмдан, жами 34.6 тонна бошоқли дон, 1.3-бандига кўра
эса, фермер хўжалиги тайёрловчи-кластерга бир тоннасини 2200000 сўмдан,
жами 18.4 тонна ғалла топшириш мажбуриятини, 3.4-бандида, тайёрловчи
хўжаликдан харид қилинган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил
йилнинг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга ошириш мажбуритини зиммасига
олган.
Тарафлар ўртасидаги низо фьючерс шартномасидан келиб чиққан,
тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган фьючерс шартномаси маҳсулот
етказиб бериш шартномасини бир тури бўлиб, унга асосан шартнома тарафлари
ўзаро мажбуриятларга эга бўлади.
Жумладан, тайёрловчи фермер хўжалиги томонидан мавсумда
етиштирилган ғаллани белгиланган тартибда сотиб олиши, иккинчи тараф –
фермер хўжалиги эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотини давлат хариди бўйича ва
тайёрловчи-кластерга шартномада келишилган миқдорлар ва нархларда етказиб
бериши лозим бўлган.
Шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга давлат хариди учун
34 тонна 102000000 сўмлик ва даъвогар эҳтиёжи учун эса 15.4 тонна 46000000
сўмлик, жами 14820000 сўмлик бошоқли дон етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига кўра, “Хўжалик”
маҳсулотни шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда
топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда “Тайёрловчи”га топширилмаган
маҳсулот қийматининг 30 % миқдорида жарима тўлайди.
Шунга кўра даъвогар, шартномага асосан жавобгар томонидан
топширилмаган 3 тонна 9000000 сўмлик маҳсулот қийматининг 30 % миқдорида
2700000 сўм жарима ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Аммо жавобгар маҳсулотларни асосли тарзда
даъвогарга топширилмаганлиги ҳолатларини исботловчи далилларни тақдим
этмаган.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса жавоб беради.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шунга кўра суд, даъво талабини асосли деб, тарафларнинг ўз
мажбуриятларини қай даражада бажарганлигини ва даъвогар манфаатини
инобатга олиб, талаб қилинган жарима миқдорини 1500000 сўмга қадар
камайтиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг учинчи қисмига кўра,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгардан 1500000 сўм жарима ва 30000 сўм почта
харажати ундиришни, даъвони қолган қисмини рад қилишни, шунингдек
жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 300000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2033-2034 ва 259-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Farg`onadon klaster” МЧЖ ҚК фойдасига, жавобгар
“Мўжизавий табиат” фермер хўжалигидан 1500000 сўм жарима ва 30000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 300000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.А.Бойназаров