← Назад
Решение #597725 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 366 | 2 | code_article | |
| бунда судлар ФК | 363 | — | law | |
| зР Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 36 | 4 | code_article | |
| олларда тугатиш ушбу Кодекс | 38 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 38 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article |
Текст решения
13 909 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2023 йил 8 май
4-1806-2301/1020-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳақбердиевнинг котиблигида, даъвогар Яккабоғ
туман ҳокимлигининг жавобгар «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович» фермер
хўжалиги га нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили
Ф.Нормуродов иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда – “Даъвогар”) Яккабоғ
туманлараро
иқтисодий
судига
жавобгар
«Жуманазаров
Бахтибек
Бунёджонович» фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат
этиб, Яккабоғ туман ҳокимлиги ва «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович»
фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг ажрими билан Якабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар,
шунингдек учинчи шахс суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозиб деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, фермер
хўжалигининг раҳбари Қиличев Жуманазар вафот этганлигини, ўғли эса Россия
Федерациясига ишлаш учун кетганлигини, ерни эса ҳозирда бошқа бир фуқаро
ишлатиб келаётганлигини, 2020, 2021, 2022 йилларда ғалла топшириш режасини
бажармаганлини, 2023 йил учун эса ҳеч қандай тайёрлов ташкилоти билан
шартнома тузмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб ва иш ҳужжатларини
ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Яккабоғ туман ҳокимининг 2020 йил 9
сентябрдаги HQ-1168/09-сонли қарори билан тумандаги «Жуманазаров
Бахтибек Бунёджонович» фермер хўжалигининг бошлиғи Ж.Қиличовнинг ер
участкасининг бир қисмидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги аризасига туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 352-сонли
хулосасига асосан туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган
ижара шартномасига ўзгартириш киритиш, яъни фермер хўжалигининг 214, 219контурдаги 85 гектар ер майдони туман ер заҳирасига қайтарилиши ва фермер
хўжалигининг ер майдони Ҳисор массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 213қ,
224-контурларидан жами 20 гектар, шундан 20 гектар суғориладиган экин ер
участкасини ижара шартномасининг амал қилиш муддатига мувофиқ ижарага
ажратиб берилиши белгиланган.
Яккабоғ туман ҳокимининг мазкур қарорига асосан фермер хўжалиги ва
Яккабоғ туман ҳокимлиги ўртасида шартномаси тузилган ва мазкур ижара
шартномасининг 1-бандига кўра, 09.09.2020 йилдан 49 йил муддатга Ҳисор
массивида жойлашган 20 гектар ер участкасини ижарага топшириши, ижарага
олувчи эса уни қабул қилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида ижара шартномаси расмийлаштирилиб, мазкур ижара
шартномаси ижарага берувчи Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан имзоланган
бўлиб, ижарага олувчи томонидан имзоланмаган.
Аммо, жавобгар фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Қиличев томонидан 25.08.2021
йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерни ҳисобга қўйиш ва унга бўлган
ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берилган ва фермер хўжалиги
раҳбари Ж.Қиличев томонидан жамиятнинг ер майдонини давлат рўйхатидан
ўтказиш учун 612 500 сўм йиғим суммаси тўланган ва жамиятнинг ерга бўлган
ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ижара шартномаси 2021 йил 29 ноябрда 2020 йил 10 октябрдаги 957-сон
ижарага шартномасига асосан Яккабоғ туман кадастр агентлиги бўлимида
рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур ижара шартномасига асосан «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович»
фермер хўжалигининг ижарага бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ва
ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида кўчирма мавжуд.
Фуқаролик
кодекси
366-моддасининг
2-қисмига
кўра,
нотариал
тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома
нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал
тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома
рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2018 йилдаги “Кўчмас мулк объектларига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида ”ги 1060-сонли қарорига 1-илова “Кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
тўғрисида”ги Низомда кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва
иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва кўп йиллик экинлари
эканлиги тушунча берилиб, 6-бандида кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида
белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилиши, 171-бандида ариза берувчи
хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлаши белгиланган.
ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 04.03.2002 йилдаги “Ўзбекистон
Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарори 2-бандининг 2хатбошисида офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган
шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган
ҳаракатлари (товарларни жўнатиши, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши,
муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агарда қонун ва офертада бошқача
тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Агар шартнома тузиш
ҳақидаги таклифни олган шахс белгиланган муддат давомида шартномада
назарда тутилган шартларни қисман бажарган (товарларни қисман жўнатган,
пул суммасини қисман тўлаган) бўлса, унинг ҳаракати акцепт деб баҳоланади.
Бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим
шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган
деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозимлиги, 3-бандида судлар
шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини тасдиқлаш учун
тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати, ишончнома,
далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб, шартноманинг ёзма
шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) бажарилган мажбуриятлар
бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда белгиланган тартибда ҳал этмоқлари
кераклиги, бунда судлар ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
шартномани тузишга хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш
олдидан олиб борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда
шаклланган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини
тутишларини ўрганишлари ва баҳо беришлари лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
2022 йил 15 декабрда Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими ерлардан
самарали фойдаланиш бўйича ўринбосари У.Эшмуроов, Ҳисор ҳудуди ер
тузувчиси З.Болтаев, “Қайрағоч” МФЙ раиси Д.Мухаммадиев иштирокида
ўрганиш ўтказилиб, ўрганишда «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович» фермер
хўжалигига ажратиб берилган ер майдонида Қишлиқ МФЙ, Бехўжа қишлоғида
яшовчи Ашуров Шерзод 14 гектар ер майдонига бошоқли дон экканлиги
аниқланганлиги, Ашуров Шершод 2021 йил 6 октябрь кунидан бошлаб фермер
хўжалигининг ер майдонидан фойдаланиб келаётганлигини билдирганлиги
маълум қилинган.
Иш ҳужжатларида “Оқсарой кластер” МЧЖнинг маълумотномаси мавжуд
бўлиб, мазкур маълумотномада «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович» фермер
хўжалиги 2020, 2021, 2022, 2023 йилларда “Оқсарой кластер” МЧЖ билан пахта
хом-ашёси топшириш бўйича шартнома тузмаганлиги ҳамда маҳсулот
топширмаганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, ҳудуддаги “Яккабоғ бошоқлари агрокластер” МЧЖ томонидан
берилган маълумотга кўра, фермер хўжалиги 2020 йилда ғалла топшириш
режасини 85,8 фоизга, 2021 йилда 14,3 фоизга, 2022 йилда 39,7 фоизга, уч йилда
ўртача 45,4 фоизга бажарганлиги, 2023 йилда бошоқли дон топшириш бўйича
шартнома тузмаганлиги маълум қилинган.
2023 йил 15 февралда Яккабоғ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси мавжуд бўлиб, мазкур хулосада
«Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович» фермер хўжалиги 2020, 2021, 2022, 2023
йилларда пахта хом-ашёси етиштириш бўйича умуман тайёрлов ташкилоти
билан контрактация шартномаси тузмаганлиги, бошоқли дон етиштириш
бўйича тайёрлов ташкилоти билан шартнома тузган бўлсада, уч йил мобайнида
шартнома режасини бажармаганлиги, режага нисбатан ўртача 45 фоиз
бажарганлигини, фермер хўжалиги билан тузилган ижара шартномасини бекор
қилишга розилик берилган.
Яккабоғ туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил 22 декабрда
Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашига тақдимнома киритилиб, унда
жавобгар фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Қиличев ижарага олинган ер майдони
фермер хўжалиги фаолият юритмасдан Россия федерациясига ишлаш учун кетиб
қолганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2020, 2021, 2022 йилларда пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича шартнома режасини мунтазам
бажармасдан келаётганлиги аниқланганлиги ва шу сабабли, Халқ депутатлари
Яккабоғ туман кенгашининг йиғилишида муҳокама қилиб, фермер хўжалиги
билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза
киритиш бўйича розилик берилиши сўралган.
Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг 2023 йил 18 февралдаги VI48-30-68-К/23-сонли қарори билан «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович»
фермер хўжалиги фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Қиличев ижарага олинган ер
майдони фермер хўжалиги фаолият юритмасдан Россия федерациясига ишлаш
учун кетиб қолганлиги, фермер хўжалиги томонидан 2020, 2021, 2022 йилларда
пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича шартнома режасини
мунтазам бажармасдан келаётганлиги сабабли, фермер хўжалиги билан тузилган
ер ижара шартномасни бекор қилиш ва ер майдонини туман ер заҳирасига
қайтариш юзасидан иқтисодий судга даъво аризаси киритиш тўғрисидаги
таклиф маъқулланган.
Яккабоғ туман Ички ишлар бўлимининг 2023 йил 30 мартдаги №52/30-сонли
маълумот хатида Яккабоғ тумани, Қишлиқ МФЙ, Қишлиқ қишлоғида яшовчи
1981 йил 7 ноябрда туғилган фуқаро Қиличев Шерзод Жуманович 2021 йил 6
октябрда Россия федерациячига ишга кетганлиги маълум қилинган.
Яккабоғ туман ҳокимлиги томонидан жавобгар Жуманазаров Бахтибек
Бунёджонович» фермер хўжалигига тарафлар ўртаисда тузилган ер ижара
шартномани бекор қилиб, ер майдонини туман ер заҳирасига қайтариш бўйича
ариза ёзиш сўралган бўлиб, акс ҳолда тарафлар ўртасида тузилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш бўйича судга ариза киритиш тўғрисида
огоҳлантирилган.
ЎзР Ер кодекси 36-моддасинниг 1-қисмига кўра, ер участкасидан
белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида бутун ер участкасига
ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли
фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор
қилинади.
Ер кодекси 36-моддасининг 4-қисмига кўра, рр участкасига эгалик қилиш
ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини
ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда
тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан
амалга оширилади.
Ер кодексининг 38-моддасига кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи
қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер
тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва
уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер
эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман,
шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади.
Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш
ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер
участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга
оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни
тайинлашга ҳақли.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга
иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган
ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши
мумкин.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни, Яккабоғ туман ҳокимлиги ва «Жуманазаров Бахтибек
Бунёджонович» фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва даъвогар
томонидан олдиндан давлат божи учун тўланган 3 000 000 сўм ва почта
ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражатини жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-188-моддаларига асосланиб, суд -
Даъвогар Яккабоғ туман ҳокимлигининг жавобгар «Жуманазаров Бахтибек
Бунёджонович»
фермер
хўжалигига
нисбатан
берган
даъвоси
қаноатлантирилсин.
Яккабоғ туман ҳокимлиги ва Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович» фермер
хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар «Жуманазаров Бахтибек Бунёджонович» фермер хўжалиги
ҳисобидан Яккабоғ туман ҳокимлиги фойдасига судга мурожаат қилишдан олдин
давлат божи учун тўланган 3 000 000 сўм ва почта ҳаражати учун тўланган
30 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин.
Даъвогар Яккабоғ туман ҳокимлигига ортиқча тўланган 300 000 сўм давлат
божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
бошлаб бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Қашқадарё вилоят судига
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.А.Турсунов