Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/3548 Дата решения 08.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фаргона вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый ADOLAT QURILISH SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088453 Claim ID 3264477 PDF Hash 639c2d2fdcd38faa... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекснинг 26-моддаси кодекс 26 code_article
онунни 5-моддаси онунни 5 law
СК 15-моддаси СК 15 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 8 май 4-1501-2302/3548-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.З. Абдурахмонов (2023 йил 23 март кунги 20/1-26050-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили О. Мирзаев (2023 йил 26 апрель кунги 38сонли ишончномага асосан) иштирокида, НОМИнинг жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан 138 000 116,09 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар НОМИ (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан 138 000 116,09 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгар даъво аризасида келтирилган контрагентлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар кўзбўямачилик учун тузилганини, уларга сохта маълумотлар киритилганини, контрагентлар хуфиена фирмалар эканликларини, солиқларни тўламасдан банкрот деб топилиб тугатилганини, олинган деган товарлар контрагентларида бўлмаганини, жавобгар жами 138 000 116,09 сўм ҚҚС асоссиз равишда ҳисобга олганини, жавобгар раҳбари судга тақдим этган юк хатлари талабга жавоб бермаслиги ва улар номақбул далил ҳисобланиши лозимлигини тушунтириб ўтишди. Жавобгар вакили даъвони рад этишни сўраб, солиқ органи 2020 йилларда тузилган шартномалар бўйича орадан анча вақт ўтганида даъво киритишганларини, шартномалар тузилганида жавобгарларни ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлганини, товарлар олинганини, контрагентларда товар бор-йўқлигини текшириш имкониятлари бўлмаганини, контрагентларга тегишли шартномалар, юк хатлари, ҳисоб-фактуралар нусхалари судга тақдим этилганини, олинган товарлар қурилиш объектларида ишлатилганини, солиқ органини камерал текшириш билан боғлиқ хужжатлар олинганини тушунтириб ўтди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 26-моддасига асосан солиқ хизмати органларига, жумладан, солиқ тўловчи ҳисоб ҳужжатларини йўқотган ёки йўқ қилган ҳолларда солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2023 йил 31 январь кунги 20/1-00206-kt-сонли буйруғига асосан "НОМИ" МЧЖда 2020 йил январь-2021 декабрь ойлари ва 2022 йилни январь-сентябрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчини кабинетига юборилган. Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2023 йил 20 февраль кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-15957-сонли талабнома юборилган. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда етказиб берувчи “Asia Atroy Fergana” МЧЖ, “Euro Ptint Gold” МЧЖ, “Self Employed Road” МЧЖ ўрталарида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб берувчида мавжуд бўлмаган. Бундан ташқари? шубҳали деб топилган контрагентларни балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ва етарли ишчи-ходимлар сони бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситаларини ижара олинмаган. Жавобгар юқорида келтирилган контрагентлар билан тузилган шартномаларда ҳамда расмийлаштирган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар олинганини тасдиқловчи ишончли далил даъвогарга ёки судга тақдим этилмади ва судда уларни олишни бошқа имконияти мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари” Қоидаларда белгиланишича, “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташишнинг бошқа шарт-шароитларини белгилайди. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши фуқароларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини қўллаган ҳолда шахсий эҳтиёжлар учун улар томонидан бажариладиган юкларни ташишга татбиқ этилмайди, холос. Қоиданинг 5-бандида ташиш шартномаси деб ташувчи унга юкни жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни бориш пунктига етказиб бериш ва уни юкни олишга вакил қилинган шахсга (юкни олувчига) топшириш мажбуриятини олган, юкни жўнатувчи эса юк ташилганлиги учун белгиланган тўловни тўлаш мажбуриятини олган битим тушунилиши; юкни жўнатувчи — юкнинг мулкдори номидан иш кўрувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг мулкдори ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс; юкни олувчи — юкни олишга ваколат берилган ва юкка доир илова ҳужжатларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс; юк — юкни олувчига бериш учун юкни жўнатувчидан ташишга қабул қилиб олинган моддий бойликлар; йўл варақаси — автотранспорт воситасининг ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат; товартранспорт юкхати — транспорт жараёнининг қатнашчилари учун ягона бўлган, товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, уларни йўлда ҳисобга олишга, кирим қилишга, омбор, тезкор ва бухгалтерия ҳисоби учун, шунингдек юк ташилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишнинг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланиши, деган тушунтиришлар берилган. Ушбу Қоиданинг 7-бандига мувофиқ автомобиль транспортида юкларни ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилиши лозим. Қоиданинг 47-бандида “Товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни ташиш товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши керак”; 48-бандида “Юк ортиладиган автотранспорт воситасининг товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, матбаа усулида тайёрланади, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади”; 49-бандида “Товар-транспорт юкхати белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир боришга ҳар бир юкни олувчининг номига алоҳида тўрт нусхада тузилади, улардан: биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришни (зарарни) ҳисобга олиш учун мўлжалланади; иккинчи нусха юкни олувчига берилади ва у томонидан моддий бойликлар кирим қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади; учинчи ва тўртинчи нусхалар ташувчига берилади ҳамда ташувчининг мижоз билан ҳисоб-китоб қилиши ва автотранспорт ишини ҳисобга олиш учун хизмат қилади”, деб белгиланган. Келтирилган меъёрий хужжатни талаби бўйича жавобгар омборига кирим қилган товарлар олиб келинганини тасдиқловчи транспорт юк хатини нусхаси бўлиши шарт эди. Товар контрагентларда бўлмагани учун тегишли тартибда юк хатлари расмийлаштирилмаган. СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СК 15-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4 февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар берилган. Даъвогарнинг жавобгардан 138 000 116,09 сўм ҚҚС ундириш талабини қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 30 000 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 2 270 002,32 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 138 000 116,09 сўм қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 2 270 002,32 сўм давлат божи ундирилсин. 5 Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Д.С. Акрамова