← Назад
Решение #597752 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 3051 | — | law | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2009/17983-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда
ишни кўрган судья П.Закирова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Ш.Махмудов
Кассация инстанциясида (такрорий)
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 8 май
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Аннаева,
О.Халмирзаев, Б.Убайдуллаев ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Asia Insurans sug’urta kompaniyasi”
акциядорлик жамиятининг вакиллари Ш.Каракетов ва Х.Абдукаюмов
(2023 йил 10 январдаги ишончнома билан), “Maroqand Meva-Sabzavot”
масъулияти чекланган жамиятининг вакили Б.Юлдашев (2023 йил
14 февралдаги ишончнома билан), “Labb” масъулияти чекланган
жамиятининг раҳбари Т.Салимовнинг иштирокида даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси
“Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти жавобгар
“Asia Inshurans” суғурта компаниясига нисбатан 8 351 920 742,26 сўм
суғурта товони, адвокатлик хизмати учун тўланган 25 000 000 сўм зарарни
ва палатага аъзолик учун тўланган 4 014 000 сўмни зарар сифатида
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг киритган
протестини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд
биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Asia Inshurans” суғурта
компанияси, “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти
ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўртасида
2018 йил 24 июлда 15034-08/09/00-сонли ҳамда масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги “Asia Inshurans” суғурта компанияси, “Nasaf Agro
Impeks” масъулияти чекланган жамияти, Миллий банкнинг Шахрисабз
1
филиали ва “Maroqand Meva-Sabzavot” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2018 йил 14 сентябрда 15296-08/09/00-сонли суғурта
шартномалари тузилиб, уларга асосан даъвогарга тегишли бўлган
505,69 га майдонга эга мевали боғ ва томчилатиб суғориш тизими гаровга
қўйиш учун суғурта қилинган.
2018 йил 24 июлдаги суғурта шартномасига кўра, суғурта даври
2018 йил 24 июлдан 2024 йил 14 декабргача, 2018 йил 14 сентябрдаги
суғурта шартномасига кўра эса, суғурта даври 2018 йил 14 сентябрдан
2028 йил 13 сентябргача қилиб белгиланган.
2020 йил 8 ва 9 апрель кунлари кескин совуқ тушиб, кучли қор
ёғиши оқибатида мевали дарахтларнинг бир қисми устига ўрнатилган
дўлга қарши тўр ва уни тутиб турувчи темир-бетон устунлар оғирликни
тута олмай қулаши натижасида мевали дарахтларнинг бир қисмига
шикаст етиб синган ва яроқсиз ҳолатга келган.
Мазкур ҳолат бўйича 2020 йил 9 апрелда Самарқанд вилояти
Жомбой тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, Самарқанд вилоят
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги,
Жомбой туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши
ва
даъвогар
вакиллари
иштирокида
далолатнома
расмийлаштирилган бўлиб, мазкур далолатномада 2020 йил 8 апрелдан
9 апрелга ўтар кечаси ёққан қалин қор оқибатида даъвогарга қарашли
жами 50,41 гектар майдондаги мевали дарахтлар шикастланиб, нобуд
бўлганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, даъвогарнинг ишчи инвентаризация комиссияси
томонидан расмийлаштирилган 2020 йил 2 майдаги ва 18 майдаги
баённомаларида ҳам мевали боғ қалин қор ёққани натижасида зарар
кўрганлиги қайд этилган.
“Lider konsalt servis” масъулияти чекланган жамияти баҳоловчи
ташкилотининг баҳолаш ҳисоботига кўра мевали боғга 21 273 502 628
сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган ва даъвогар жавобгарга
ариза билан мурожаат қилиб, суғурта товонини тўлашни сўраган.
Суғурта компанияси суғурта объектига зарар қор ёғиши натижасида
етказилганлиги, суғурта шартномаларида қор ёғиши суғурта ҳодисаси
сифатида кўрсатилмаганлигини маълум қилиб, суғурта қопламасини
тўлашни рад этганлиги сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси “Maroqand Meva-Sabzavot”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
“Asia Inshurans” суғурта компаниясига (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
8 351 920 742,26 сўм суғурта товони, адвокатлик хизмати учун тўланган
25 000 000 сўм зарарни ва палатага аъзолик учун тўланган
4 014 000 сўмни зарар сифатида ундиришни сўраган.
2
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 4 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 4 февралдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2021 йил 20 майдаги қарори билан
суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Кейнчалик, Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилиб,
кассация инстанцияси судининг 2021 йил 24 сентябрдаги қарори билан
иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор қилинган. Иш янгидан
кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 2 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 21 февралдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 8 июндаги қарори билан
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 2 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 февралдаги қарори бекор қилиниб, янги қарор
қабул қилинган. Даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
8 351 920 742,26 сўм суғурта товони, олдиндан тўланган 82 648 788 сўм
давлат божи ҳамда 64 800 сўм почта харажатлари ундирилган.
Шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 251 428 041,69 сўм
давлат божи ундирилган.
Шунингдек, Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 11 августдаги ажрими билан қарорнинг матнидаги
жавобгарнинг номи “Asia inshurans” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги суғурта компанияси - “Asia Insurans sug’urta kompaniyasi”
акциядорлик жамияти деб тузатилган.
Қарордан норози бўлиб, жавобгар ишни такроран кассация
тартибида кўриб чиқиш ҳақида протест киритишни сўраб, ариза билан
мурожаат қилган, унда кассация инстанцияси судининг қарори
ноқонунийлиги, шунга кўра у бекор қилиниши лозимлиги, даъвогарнинг
суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ҳолати бўйича хабар бериш ҳақидаги
хабарномасида кучли қор ёғиши ҳамда кучли шамол бўлганлиги
натижасида 2020 йил 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси суғурталанган
дарахтлар шикастланганлиги, шу билан бирга даъвогар томонидан
тақдим этилган ҳужжатларда ҳам дарахтларга етказилган зарар кучли қор
ёғиши натижасида етказилганлиги ҳақида баён этилганлиги, қор ёғиши
оқибатида дарахтларга зарар етказилганлиги, шунингдек даъвогарнинг
фикрича низо предмети “ҳавонинг совиб кетиши” ва объектнинг
“йўқолиши” таърифларни аниқлашдан иборатлиги, бироқ суғурта
ҳодисаси тан олиниши учун объектлар айнан ҳавонинг совиб кетишидан
3
нобуд бўлиши (йўқолиши) лозимлиги, мазкур ҳолатда эса объектлар
қалин қор босимидан нобуд бўлганлиги, шу билан бирга “йўқолиш”
таърифида “ҳолат” эмас, балки “ҳодиса”ни тушуниш лозимлиги,
шартномада оқибатлар эмас, балки айнан ҳаракатлар назарда
тутилганлиги, кассация инстанцияси суди сабабини вазиятларга
боғламасдан, объектнинг нобуд бўлишини суғурта ҳодисаси деб тан
олгани, кассация инстанцияси суди боғнинг бир қисмида дўлга қарши
тўр ўрнатилганлиги ва мазкур ҳолат зарарнинг кўпайишига олиб
келганлиги, суғурта қилинган 544,84 га боғнинг 50,41 га майдонида
дарахтлар ва боғнинг инфратузулмасига шикаст етказилганлиги,
даъвогарнинг айби билан дўлга қарши тўр ўз вақтида ечиб
ташланмаганлиги оқибатида фақат тўр ўрнатилган майдонда жойлашган
объектларга зарар етказилганлиги ҳақида важларини баён қилган.
Суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
раиси ўринбосари томонидан протест киритилган бўлиб, мазкур ишни
кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари протестга қўшилиб, протестни
қаноатлантириб, кассация инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни ҳамда биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўз
кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили протестга эътироз билдириб,
протестни рад этиб, кассация инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс раҳбари адолатли ва қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
қолган ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари
билан
биргаликда
муҳокама
қилиб,
протестни
қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги
қарорни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
4
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган суғурта шартномаларининг
3.1-бандида суғурта ҳодисаси деб тан олинадиган ҳолатлар белгиланган.
Унга кўра ёнғин, портлаш, бўрон, жала, қулаш, ер чўкиши, кўчиши, ер
ости сувлари ҳаракатлари, сел оқими, чақмоқ уриши, зилзила, совуқ
тушиши, музлаш, суғурта объектининг йўқолиши, касалликлар, сув
тошқини, сув таъминоти, иситиш, канализация ёки ёнғинни ўчириш
тизимларидаги авария, учинчи шахсларнинг қасддан содир этган қонунга
зид хатти-ҳаракатлари (ўғрилик, талончилик, босқинчилик), интенсив
боғнинг нобуд бўлиши ёки йўқотилишига олиб келадиган экологик
тусдаги барча хатарлар содир бўлганда суғурта товонини суғурта
қилдирувчига ва/ёки наф олувчига тўлаб бериши белгиланган.
Кассация
инстанцияси
суди
суғурта
шартномаларининг
3.1-бандида назарда тутилган суғурта объектининг йўқолиши ҳолати
бирор воқеа-ҳодисага боғлиқ эмаслиги, суғурта объектининг йўқолиши
муайян ҳодиса ёки шахснинг ҳаракатлари натижасида содир
бўлгандагина суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланмаганлиги, қандай
омиллар натижасида содир бўлишидан қатъи назар, суғурта объектнинг
йўқолиши ҳолатининг ўзи суғурта ҳодисасини келтириб чиқариши,
даъвогарга қарашли жами 50,41 гектар майдондаги мевали олма
дарахтлари синиб, шикастланиб ва бутунлай нобуд бўлганлиги ҳолати
Самарқанд вилояти Жомбой тумани қишлоқ хўжалиги бўлими, вилоят
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги,
Жомбой туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши ҳамда даъвогар вакиллари иштирокида 2020 йил 9 апрелда
тузилган далолатнома, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини
ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 1249-сонли хати
билан тўлиқ тасдиқланиши, худди шундай, суғурта қилинган объектга
21 273 502 609 сўм миқдорида зарар етказилганлиги “Lider konsalt servis”
масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 14 майдаги баҳолаш
ҳисоботи билан ўз тасдиғини топганлиги, суғурта қилинган объектда
суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ва бунинг натижасида зарар
етказилганлиги далиллар билан тасдиқланганлиги, юзага келган воқеа
билан объектга етказилган зарар ўртасида сабабий боғланиш
мавжудлигини инобатга олиб, даъвонинг 8 351 920 742,26 сўм суғурта
товони ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги
қарорга келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни
ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 11-бандида
мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда,
шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида
5
суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга
келадиган воқеа тушунилиши, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли
мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага
келган воқеа билан зарар ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига
олиши ҳамда суғурталаш амалга оширилган воқеанинг юз бериши
натижасида зарар етказилиши (суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки
камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан
юзага келган деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг 2020 йил 14 октябрдаги 179-сонли хатига жавобан
Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Жомбой тумани
қишлоқ хўжалиги бўлими ва Жомбой тумани фермер, деҳқон хўжалиги ва
томорқа участкалари эгалари кенгаши, даъвогар иштирокида 2020 йил
9 апрелдаги далолатномага қўшимчалар киритилиб, унда 2020 йил
8-9 апрель кунлари ҳавонинг кескин совуши ва натижада ўша даврда
қалин қор ёғиши боғнинг мевали дарахтларига зарар етказишнинг сабаби
сифатида кўриш лозимлиги, қор ёғиши ҳавонинг совуши оқибатида юзага
келганлиги, шу сабабли ҳавонинг совуши ва дарахтларнинг маълум
қисмининг нобуд бўлиши (шикастланиши) ўртасида ўзаро узвий-сабабли
боғлиқлик мавжудлиги қайд этилган.
“Labb”
масъулияти чекланган жамиятининг 2020
йил
12 июндаги 1-сонли ҳисоботида боғдаги мевали дарахтларга
ва дарахтларнинг устига ўрнатилган дўлдан ҳимояловчи тўрларга қор
ёғиши натижасида зарар етганлиги, қор ёғиши суғурта шартномаси
бўйича суғурта ҳодисаси мавжуд бўлмаганлиги қайд этилган.
Протестда шартномаларда белгиланган суғурта ҳодисалари деб
тан олинадиган таърифлар: “йўқолиш”, “ҳавони совуши” ва
шартномаларда суғурта ҳодисаси деб тан олинмаган “кучли қор ёғиши”
ўзаро боғлилиги, ҳар бирининг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари ўрганиб
чиқилиши, бундан ташқари, дўлга қарши тўр ечиб ташланмаганлиги
дарахтлар ва инфратузилмага етказилган зарар билан ўзаро боғлиқ
масаласи ўрганиб чиқилмаганлиги келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 363-моддасининг
биринчи қисмига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз
ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти
аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Суғурта шартномаларининг 3.1-бандида назарда тутилган суғурта
объектининг йўқолиши муайян ҳодиса ёки шахснинг ҳаракатлари
натижасида
содир
бўлганда
суғурта
ҳодисаси
ҳисобланиши
белгиланмаганлиги ҳақида кассация инстанцияси суди асосли хулосага
келган, чунки шартномада объектнинг йўқолиши (нобуд бўлиши) аниқ
суғурта ходисаси деб кўрсатилган, шунга кўра суғурта қилинган объектда
суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ва бунинг натижасида зарар
6
етказилганлиги сабабли, даъвонинг 8 351 920 742,26 сўм суғурта товони
ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб тўғри хулосага
келган.
Шу билан бирга, адвокатлик хизмати учун тўланган
25 000 000 сўм ҳамда палатага аъзолик учун тўланган 4 014 000 сўм
зарарларни асосли рад этилган, чунки Савдо-саноат палатасига аъзо
бўлиши ва аъзолик бадалларни тўлаш зарар деб ҳисобламайди, қолаверса,
даъвогар “Grata” адвокатлик фирмаси билан ҳуқуқий ёрдам тўғрисида
кўрсатилган адвокатлар Н.Баратов ва Ф.Акрамов мазкур низо юзасидан
даъвогарга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши лозим бўлганлиги кўрсатилган
бўлса-да, даъвогар унга айнан ушбу адвокатлар (адвокатлик фирмаси)
томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганлиги далиллар билан исботлаб
берилмаган, қолаверса даъво аризани ҳам Савдо-саноат палатаси
тайёрлаб даъвогарнинг манфаатида судга тақдим қилган.
Шунингдек, протестда дўлга қарши тўр ечиб ташланмаганлиги
оқибатида дарахтлар ва инфратузилмага етказилган зарар билан ўзаро
боғлиқ масаласи ўрганиб чиқилмаганлиги кўрсатилган.
Ишни кўриш жараёнида даъвогар вакиллари қишда тўрлар
олиниши, эрта баҳорда қўйилиши, шунингдек босқичма-босқич
тортилиши, ҳодисагача 50 гектар боғ майдонига тўр тортиб ўрнатишга
улгургани, одатда апрель бошида тортилиб, сентябрда олиниши ҳақида
кўрсатмалар берган. Шундан келиб чиқиб, дарахтларнинг устидан тўр
тортилиши даъвогарнинг фаолиятида оддий техник жараён эканлиги
намоён бўлди, шунга кўра айнан тўр тортилганлиги зарарнинг
кўпайишига олиб борганлиги билан келишиб бўлмайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар
бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки
олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд
бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, кассация инстанцияси суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ
қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
7
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Ўзбекистон
Республикаси Олий суд ўринбосарининг протестини қаноатлантиришни
рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги қарорни ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
301-304,
1
305 -моддаларига асосланиб,
қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 8 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
Т. Аннаева
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
Ш. Мирзахакимов
8