Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/3650 Дата решения 08.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "CONNECT NANO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1088234 Claim ID 3271711 PDF Hash cf8e6ebb92cc2f40... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/3650-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар жамият раҳбари ХХХларни иштирокида, даъвогар «А» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 12 470 000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 12 470 000 сўм жаримадан келиб чиққан қарздорликни ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ушбу жарима суммалари йиллар давомида тарафлар ўртасидаги шартномага асосан ҳисобланганлиги, шу сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб, жамиятнинг ҳозирги ҳолати банкротлик даражасига келганлиги, ушбу ҳисобланган қарздорликни тўлаш имконияти йўқлигини, мазкур ҳисобланган жарима суммасига нисбатан инкор қилувчи ҳужжатлари мавжуд эмаслигини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, "А" МЧЖ билан «Б» МЧЖ ўртасида 2021 йил 13 октябрь кунги FER/N-0218-сонли дилерлик шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 6.2.-бандига кўра, агар Дилер шартноманинг шартларини бажармаса ёки тўлиқ бажармаса, Дилер ушбу шартларни бажармаганлиги учун Компаниянинг зарарини қоплайди, шунингдек, ушбу шартноманинг тегишли иловаларида кўрсатилган жарима тўловларини тўлайди деб белгиланган. Шунингдек, ушбу дилерлик шартномасига 2.13-сонли иловасида, дилерга нисбатан қўлланиладиган жарима санкциялари кўрсатиб ўтилган. Мазкур шартнома иловасининг 7-бандига кўра, агар дилер жарима санкцияларини қўллаш далолатномасини асоссиз имзолашни рад этган ҳолатлари мавжуд бўлса, компания рад этиш тўғрисидаги тегишли далолатномани тузади. Иловани 8-бандига кўра, агар дилер жаримани тўлашдан бош тортса, жарима миқдорини ундириш компания томонидан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан жарима санкцияларини қўллаш юзасидан тегишли далолатномалар тузилган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига ва тарафлар ўртасида тузилган шартномага ҳамда иш ҳужжатларидаги далолатномалар ва бошқа далилларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан жаримадан келиб чиққан 12 470 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 12 470 000 сўм жаримадан келиб чиққан қарздорликни ва тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгардан Олий суд депозитига 82 500 сўм ВКА ҳаражатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР процессуал Қ И Л Д И: Даъвогар «А» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 470 000 сўм жаримадан келиб чиққан қарздорликни ва тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати, жами 12 800 000 сўм ундирилсин. «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозитига 82 500 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ажрими устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев