Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/829 Дата решения 08.05.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SILVERLEAFE МЧЖ ҚК Ответчик / Подсудимый Санжар сара уруғи фермер хўжалиги
Source ID 1088466 Claim ID 3258625 PDF Hash 2b888a8aeb2ee7cf... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси збекистон Республикаси ИПК 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2301/829-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 08 май Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожонов котиблигида, даъвогар “S|ILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SANJAR SARA URUG’I” фермер хўжалигига нисбатан 188.867.312 сўм асосий қарз ва 56.660.194 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг ўз биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни корхонаси (бундан кейинги матнларда даъвогар)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда Палата) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SANJAR SARA URUG’I” фермер хўжалигидан (бундан кейинги матнларда жавобгар) 188.867.312 сўм асосий қарз ва 56.660.194 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, даъвогар вакили сулга илтимоснома тақдим қилиб, мазкур иқцтисодий ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек, дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар фермер хўжалиги билан пахта хом ашёсини харид қилиш юзасидан тарафлар ўртасида тузилган 187-сонли ва 202-сонли контрактация шартномалар бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлигини, шунингдек, ушбу шартномалар юзасидан пахта хомашёсини етиштириш учун даъвогардан олинган ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар, аванс маблағлари ҳамда кўрсатилган агротехник хизматлар бўйича бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 188.867.312 сўмни ташкил этишини, иккала шартнома юзасидан жавобгар жами 107 тн. пахта хом-ашёсини топшириш мажбуриятини олганлигини, лекин амалда 37.4 тонна топширганлигини, шартнома бўйича топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоиз миқдорида 56.660.194 сўм жарима ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва Палата вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси талабларига асосан ишни даъвогар, жавобгар ва Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномалардан келиб чиққан. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, “SANJAR SARA URUG’I” фермер хўжалиги ва “SELVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасида пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича 2020 йил 11 февраль куни С-2021-187-сонли ва 2020 йил 20 февраль куни 202-сонли контрактация шартномалари тузилган. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ “Хўжалик” “Тайёрловчи”га режага асосан ҳосилдан шартномаларда белгиланган миқдорда пахта хом-ашёси топшириш, “Тайёрловчи” томонидан эса “Хўжалик”ка етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, шартномаларнинг 2.2-2.4.-бандларига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотлар етиштириш муддатларига мувофиқ аванс маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бериш, пахта ҳосилини ушбу шартномада кўрсатилган миқдорда, белгиланган стандарт талабларига жавоб берадиган ҳолда етиштириш учун зарур ҳолларда минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва биостимулятор воситалари ҳамда бошқа турли материаллар етказиб бериш, шунингдек агротехник ва транспорт хизматларини кўрсатиш мажбуриятини олган. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга пахта хомашёсини етиштириш учун аванс маблағлари тўлаб берилган ҳамда минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва биостимулятор воситалари етказиб берилиб, пахта хомашёсини етиштириш ва топшириш юзасидан тегишли агротехник, транспорт хизматлари кўрсатилган. ФК 466-моддасининг биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Бунинг натижасида юқорида кўрсатилган тарафлар ўртасида тузилган 202-сонли шартнома юзасидан молиялаштирилган сумма 328.447.000 сўмни ташкил этган бўлса-да жавобгар томонидан 161.594.000 сўмлик пахта хом-ашёси топширилиши, шунингдек, М-2021-187-сонли шартнома юзасидан молиялаштирилган сумма 73.971.000 сўмни ташкил этган бўлса-да жавобгар томонидан 51.957.000 сўмлик пахта хом ашёси топширилиши натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 188.867.312 сўмни ташкил этган. Шартномалар шартларига кўра шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатларда жавобгар даъвогарга тўланган маблағлар, кўрсатилган хизматлар ва етказиб берилган маҳсулотлар бўйича қарздорликни қоплаш (тўлаб бериш) мажбуриятини олган. Шартномавий мажбурият бажарилмаслиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида тўлаб берилган аванс маблағлари, етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича қарздорлиги 188.867.312 сўмни сўмни ташкил этган. Шартномалар шартларидан келиб чиққан қарздорлик юзасидан даъвогар жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш ҳақида 06.03.2023 йилда 87-сонли талабнома юборилган. Лекин, мазкур талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилганлиги натижасида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлари, маълумотнома, таққослаш далолатномалари ва бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган. Қолаверса, жавобгар томонидан даъвонинг асосий қарз ундириш талабини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу боис, суд даъвонинг 188.867.312 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризасида шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан шартноманинг 5.2-бандига асосан 56.660.194 сўм жарима ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2 бандида “Хўжалик” шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда турлар бўйича, муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик” “Тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоиз миқдорида жарима тўлайди” деб белгиланган. Жавобгар томонидан маҳсулотлар қисман етказилганлиги яъни, даъвогарга пахта хом-ашёси маҳсулотлари кам топширилганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Даъвогарнинг талаблари асосли. Даъвогар томонидан жарима миқдори тўғри ҳисобланган. ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд Пленум қарорида берилган тушунтиришдан келиб чиқиб, тарафларнинг манфаатларини ва молиявий аҳволини, жавобгар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилот ҳисобланишини ҳамда юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган жарима миқдорини 8.560.000 сўмгача камайтиришни, жариманинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 180-186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар “S|ILVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “SANJAR SARA URUG’I” фермер хўжалигига нисбатан 188.867.312 сўм асосий қарз ва 56.660.194 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “SELVERLEAFE” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси фойдасига жавобгар “SANJAR SARA URUG’I” фермер хўжалигидан 188.867.312 сўм сўм асосий қарз, 8.560.000 сўм жарима ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “SANJAR SARA URUG’I” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 4.910.550 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов