← Назад
Решение #597811 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 420 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 8 май
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/897-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Ceyhan Textile” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар - “Arge Fashion”
МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасига нисбатан ноқонуний эгаликда бўлган 8-та
тикув ускуналарини олиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар - “Ceyhan Textile” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Arge Fashion” МЧЖ
шаклидаги чет эл корхонасига нисбатан ноқонуний эгаликда бўлган 8-та тикув
ускуналарини олиб беришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Colormax Chemicals” МЧЖ жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган тарафлар ҳамда жавобгар Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман
бўлими ҳамда учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Бироқ, олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Ceyhan Textile”
МЧЖ тугатиш бошқарувчиси даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Шунингдек, олдинги суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Arge Fashion” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси вакили даъво талабига
нисбатан эътироз билдириб, иш юзасидан судга фикрнома тақдим қилиб, иш
юритишни тугатишни сўраган.
Суд мажлисида учинчи шахс “Colormax Chemicals” МЧЖ вакили иштирок
этмади. Судга ёзма фикрнома йўллаб, унда даъвода қайд этилган ускуналарни
2020 йил 1 майдаги 2-сонли олди-сотди шартномасига асосан “Ceyhan Textile”
МЧЖдан сотиб олинганлигини ва мазкур ускуналар ҳозирда “Colormax
Chemicals” МЧЖга тегишли эканлигини билдирган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
1
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни тарафлар ва учинчи
шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Аниқланишича, аризачилар “ADM Tekstile” МЧЖ, “Wellfort” МЧЖ,
“Tantex Iplik” МЧЖ, “Asr Kimyo Invest” МЧЖ, “GCL Kimyevi Maddeler ve Tekstil
Boyalari Ihtalat” AS (Туркия) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, қарздор “Ceyhan Tekstil” МЧЖни банкрот деб топишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 июндаги (4-1102-2201/600-сонли иш) ҳал қилув
қарори билан “Ceyhan Tekstil” МЧЖ банкрот деб топилиб, жамиятнинг тугатиш
бошқарувчиси этиб Раимназаров Ханазар Абдиназирович номзоди тасдиқланган.
Даъво аризасида суд бошқарувчи томонидан тугатишга доир иш
жараёнида “Arge Fashion” МЧЖ 2019 йил 2 январдаги 2А-сонли шартномага
асосан “Ceyhan Textile” МЧЖга Қибрай тумани, Салар посёлкаси, Қорамурт
кўчаси 37-уйда жойлашган 1024 м2 бинони ижарага берганлигини, ушбу
манзилда
“Ceyhan
Textile”
МЧЖга
тегишли
бўлган
ускуналар
сақланаётганлигини, мазкур ускуналар “Ceyhan Textile” МЧЖ томонидан
2020 йил 1 майдаги 2-сонли шартномага асосан “Colormax Chemicals” МЧЖга
374.900.000 сўмга сотилганлигини, “Colormax Chemicals” МЧЖга ускуналарнинг
фақат 15 фоизи яъни, 56.235.000 сўмни “Ceyhan Textile” МЧЖга тўлаб
берганлигини, шунингдек, “Colormax Chemicals” МЧЖ иқтисодий судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - “Arge Fashion” МЧЖ ва “Ceyhan
Textile” МЧЖга нисбатан мол-мулкни ноқонуний эгаликдан талаб қилиб олиш
ҳақидаги талаби судлов ҳайъатининг қарори билан рад этилганлиги,
“Arge Fashion” МЧЖ томонидан юқоридаги ускуналар ҳақида маълумот
берилмаётганлиги баён этилган.
Суд қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 420-моддаси учинчи
қисмида олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича
мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни
топширишни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар - “Colormax Chemicals” МЧЖ
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Arge Fashion” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси ва “Ceyhan Textile” хорижий
сармоя иштирокидаги МЧЖларга нисбатан мол-мулкни ноқонуний эгаликдан
талаб қилиб олишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил йил 12 августдаги
(4-1102-2001/636-сонли иш) ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси
қаноатлантирилган.
2
Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2020 йил
10 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгартиришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 15 январдаги қарори билан суд қарорлари бекор
қилининиб, “Colormax Chemicals” МЧЖнинг даъво талабини қаноатлантириш
рад этилган.
Хусусан, 4-1102-2001/636-сонли иш бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
15 январдаги қарорида даъвогар “Colormax Chemicals” МЧЖ ва “Ceyhan Textile”
МЧЖ ўртасида техник ускуналарни сотиш тўғрисида 2020 йил 1 майда 2-сонли
шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан МЧЖ томонидан унга
тегишли бўлган жами қиймати 374.900.000 сўм бўлган 8 турдаги тикув
ускуналари даъвогарга сотилганлиги, ушбу шартноманинг 2.1-бандида товарлар
қийматининг 15%, яъни 56.235.000 сўм 30 кун ичида олдиндан тўлаб берилиши,
қолган тўловлар товар топширилганидан кейин 1 йил ичида тўланиши
белгиланганлиги, шунга асосан, даъвогар томонидан 2020 йил 14 майда
157-сонли тўлов топшириқномаси асосида 15% тўлов 56.235.000 сўм тўлаб
берилганлиги, кейинчалик даъвогар “Colormax Chemicals” МЧЖ томонидан
шартнома бўйича олинган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
73-моддасида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган
ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас.
Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
Мазкур ҳолатда суд “Ceyhan Textile” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар - “Arge Fashion” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасига нисбатан
ноқонуний эгаликда бўлган 8-та тикув ускуналарини олиб бериш тўғрисидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
263, 420-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 73, 75, 118,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар - “Ceyhan Textile” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Arge Fashion” МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасига нисбатан ноқонуний
эгаликда бўлган 8-та тикув ускуналарини олиб бериш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилсин.
3
Даъвогар - “Ceyhan Textile” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
7.498.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар - “Ceyhan Textile” МЧЖ ҳисобидан Чирчиқ туманлараро
иқтисодлий суди депозитига 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят
беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
А.О.Хаитбоев
4