← Назад
Решение #597962 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2117/47776-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Р.Сагатовнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
В.Сатторова
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
– юрисконсульт Ф.Арифжанова (2023 йил 6 февралдаги 42МИ-1-12/525-сонли
ишончнома асосида), оператор К.Содиков (2021 йил 21 декабрдаги 19/279-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – М.Агдилдина (раҳбар), раҳбар
ўринбосари А.Ким (2023 йил 27 апрелдаги 31-сонли ишончнома асосида), адвокат
Р.Беляшев (2023 йил 19 апрелдаги 01-сонли ордер ва 2023 йил 27 апрелдаги
29-сонли ишончнома асосида), энергетик У.Ахмадалиев (2023 йил 4 майдаги
32-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс вакиллари – Ш.Шерпулатов (раҳбар)
ва юрисконсульт Р.Инамов (2023 йил 27 апрелдаги 58/01-сонли ишончнома
асосида), гувоҳ “Региональные электрические сети» АЖнинг «Центр автоматизации
реализации электрической энергии” филиали мутахассиси И.Гизбрхтнинг
иштирокида, “Toshkent Metallkonstruksiya” МЧЖ ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган ҳолда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти
манфаатида)нинг жавобгар “Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган
жамиятидан 763 505 158,94 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар ёки АЖ деб юритилади)нинг Яшнобод туман электр
таъминоти корхонаси ва “Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил
1 январда 0021-сонли электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш
тўғрисида шартнома тузилган. Унга кўра, даъвогар истеъмолчи (жавобгар)га электр
энергиясини етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини
ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ходими К.Содиков томонидан 2020 йил 4 сентябрда Тошкент
шаҳри, Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчаси, 78-уй манзилида жойлашган “Toshkent
metallkonstruksiya” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб
юритилади)га тегишли бўлган электр тарқатиш пунктида текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгарга тегишли бўлган UE6850-русумли 87862037-рақамли
электр ҳисоблагичнинг “А” фазадаги кучланиши 42 В, “Б” фазадаги кучланиш
27 В, “С” фазада 60 В бўлиб, ушбу электр ҳисоблагич 33,3 фоизга кам
ҳисоблаётганлиги аниқланган ва бу ҳолат юзасидан холислар иштирокида
TSH 26000-0001-сонли далолатнома тузилган.
Ушбу далолатномага асосан Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси
томонидан 2020 йил 10 сентябрда электр энергия ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилиниб,
унда аниқланган холат юзасидан 3 йиллик даъво муддати, яъни 2017 йил
3 сентябрдан 2020 йил 4 сентябргача бўлган давр учун актив 677 501,82 кВт.соат
ва реактив 43 423,20 кВАр.соат қўшимча ҳисобланиб, жавобгар томонидан
қўшимча 305 725 611,02 сўм тўлаши лозимлиги белгиланган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан 2021 йил 15 мартда аниқланган ҳолат
бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан
тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” (бундан буён матнда
Қоидалар деб юритилади)нинг 117-бандига асосан қайтадан ҳисоб китоб қилиниб,
1-гуруҳ актив 2403-1388,724 (2017 йил 3 сентябрдаги кўрсаткич) = 1014,276 * 2000
= 2028552кВт.соат/ 66,7 % = 30 413,073 * 33,3 % = 1 012 755,33 кВт.соат, реактив
364-298,8 (2017 йил 3 сентябрдаги кўрсаткич) = 65,2 * 2000= 130 400 ВАр.соат/66,7
% = 1955,022 * 33,3 % = 65 102 кВАр.соат ҳисоблаб чиқилиб, ушбу кўрсаткичларга
асосан актив бўйича 683 609 625 (1 012 755,33 х 675 сўм) сўм ҳамда реактив бўйича
1 274 046,14 (65 102 х 19,57 сўм) сўм, жами 684 883 671,14 сўм қўшимча тўлов
ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга 2021 йил 4 июнда 19/129-сони талабнома билан
мурожаат қилиб, унда 2021 йил 1 июнь ҳолатига 715 101 311 сўм, шундан
30 202 790 сўм 2021 йилнинг май ойи учун, 684 898 521 сўм 2020 йил сентябрь
ойида тузилган далолатнома бўйича қарздорлик мавжудлиги, ушбу қарздорликни
шу ойнинг 10 санасигача тўламаган тақдирда, электр энергияси бериш тўхтатилиши
ва тармоқдан узилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаган ва шунинг учун
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 684 883 671,14 сўм ҳисобланган
қайта ҳисоб-китоб суммаси ва 78 621 487,80 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 28 декабрдаги ажрими билан МЧЖ ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 28 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 684 883 671,14 сўм асосий қарз ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда Қоидаларнинг 54-бандида электр энергиясини ҳисобга олиш
асбоблари, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, алоқа линияларининг,
шу жумладан уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун
жавобгарлик биносида кўрсатиб ўтилган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган
ташкилотга юкланиши, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, ўлчов
трансформаторлари, ЭҲНАТ иккиламчи занжирлари ва алоқа линияларининг
сақланиши ва техник ҳолати учун электр қурилмаси эгаси бўлган ташкилот жавоб
бериши белгиланганлиги, жавобгар ўлчов трансформаторнинг эгаси эмаслиги ва шу
сабабли электр қурилмасининг носозлиги учун жавоб бермаслиги, истеъмолчининг
(маиший истеъмолчидан ташқари) айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш
приборига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), электр
энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилган, ҳисобга олиш
асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига)
ташқаридан таъсир кўрсатилган, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан
ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган
ҳолларда Қоидаларнинг 117-банди қўлланилиши, аммо, электр энергиясини ҳисобга
олиш приборига кўрсатиб ўтилган зарар етказилмаганлиги, жавобгарнинг айби
бўлмаганлиги ва шунинг учун Қоидаларнинг 117-банди жавобгарга
қўлланилмаслиги, Қоидаларнинг 119-бандида электр энергиясини ҳисобга олиш
истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда, етказиб берилган электр
энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳудудий электр
тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган
олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги
ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилиши, электр энергиянинг ўртача
суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги кераклиги
ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарурлиги белгиланганлиги, шунинг
учун жавобгарга Қоидаларнинг 117-банди эмас, балки 119-банди қўлланилиши
лозимлиги, яъни бир ой учун электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича
қайта ҳисоб-китоб қилиниши кераклиги, апелляция инстанцияси суди
жавобгарнинг илтимосномасига асосан тарафларга келишув битими тузиш учун
вақт берганлиги, тарафлар ўртасида ўтказилган музокара натижаси бўйича келишув
битими расмийлаштирилганлиги, аммо, даъвогарнинг раҳбари хизмат сафарида
бўлганлиги сабабли келишув битимини АЖ томонидан имзолаш имкони
бўлмаганлиги, жавобгарнинг келишув битимини имзолаш учун вақт бериш
ҳақидаги такрорий илтимосномаси апелляция инстанцияси суди томонидан
қаноатлантирилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор
қилишни сўрашди.
4
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
шикоят асоссиз эканлиги, ўлчагич асбобини соз ҳолатда сақлаш бу жавобгарни
мажбурияти эканлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Гувоҳ сифатида сўроқ қилинган И.Гизбрхт Мажбурий ижро бюросининг
ваколатлари электр таъминоти корхоналарига ўтганидан кейин 750 кВт/соат
ва ундан ошиқча электр энергияси истъмол қилувчи абонентларнинг ҳисоблагич
асбобларига модем орқали уланиб, ўрганиш ўтказилганлиги, жавобгарнинг
ҳисоблагич асбобида “кучланиш” (напряжение) кам эканлиги аниқланганлиги ва шу
сабабли жойига чиқиб ўрганганда ўлчагич асбобидаги 1 та фазада кучланиш кам
эканлигини аниқланганлиги, пломбалар соз бўлганлиги, фақат ҳисоблагич
асбобнинг диаграммаси нотўғри эканлигини аниқлаганлиги, шундан сўнг
мутахассислар
чақирилганлиги
ва
улар
“предохранитель”
куйганлиги
аниқланганлигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва гувоҳнинг
кўрсатмасини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Қоидаларнинг 117-бандига кўра, истеъмолчининг (маиший истеъмолчидан
ташқари) айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилган
(пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), электр энергиясини ҳисобга олиш
приборини улаш схемаси ўзгартирилган, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки
ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир
кўрсатилган, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул
қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда, Бюронинг
ваколатли вакили белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини
тузади. Ушбу далолатнома асосида Бюро ёки унинг тақдимномаси асосида ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда энергия таъминоти
шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган
ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича қуйидаги ҳолатларда
амалга оширилади:
- электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини
улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни
дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир
кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларидан ташқари электр
қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин электр
симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда - электр
энергияни ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш
схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган
муддатда;
- электр энергиясини ҳисобга олиш приборига истеъмолчининг айби билан
зарар етказилганда (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу каби
ҳолатлар) ёки электр энергияси айланиб чиқишда кўз билан аниқлаш мумкин
бўлган бошқа усулда ўғирланган тақдирда - охирги марта айланиб чиқилган кундан
бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қийматини ҳисоб-китоб
қилишда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалдаги тўловлар
ҳисобга олинган холда, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилаётган вақтдаги тариф
қўлланилади. Бунда I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун ҳисобга олинмаган
электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси тизимининг
максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича ҳисоб-китоб
қилинади.
Даъвогар жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
684 883 671,14 сўм қўшимча ҳисоблашда ва судлар даъвони қисман
қаноатлантиришда Қоидаларнинг ушбу нормасига асосланган.
Бироқ, Қоидаларнинг 117-бандида истеъмолчининг (маиший истеъмолчидан
ташқари) айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилган
(пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), электр энергиясини ҳисобга олиш
приборини улаш схемаси ўзгартирилган, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва
уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир
кўрсатилган, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул
қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда ҳисобга
олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати энергия таъминоти
шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган
ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича амалга оширилиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда эса, жавобгарнинг айби билан электр энергиясини ҳисобга
олиш приборига зарар етказилганлиги (пломбаси бузилганлиги, ойнаси синганлиги
ва бошқалар), электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси
ўзгартирилганлиги, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан
фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганлиги, электр
энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш
ёки энергия бошқа усулда ўғирланганлиги ҳолатлар мавжуд эмас.
Қоидаларнинг
119-бандида
электр
энергиясини
ҳисобга
олиш
истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр
энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳудудий электр
тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган
олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги
ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилиши, электр энергиянинг ўртача
суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги кераклиги
ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарурлиги белгиланган.
Шунинг учун, “предохранитель” куйганлиги сабабли тўловлар ҳисобга
олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати электр энергиянинг ўртача
суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиниши ва ушбу давр бир ойдан ошмаслиги
лозим.
Бироқ, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 2022 йил 1 январдаги 1169-сонли
дилерлик сертификатига эга бўлган “Asia Energomera” МЧЖнинг 2022 йил
14 мартдаги 27-сонли далолатномасида жавобгарга тегишли ЦЭ6850М 2Р 1 О, завод
рақами 87862037-сонли ҳисоблагич асбоби ўрганилганда ҳисоблагич асбоби соз
ҳолда эканлиги, вақт ва сана кўрсаткичлари амалдаги вақтга мос эканлиги,
24 ой давомидаги маълумот олиш имкони мавжудлиги, ҳисоблагич асбоби техник
талабларига жавоб бериши, ҳисоблагич асбобига ташқаридан таъсир
кўрсатилмаганлиги, электр энергияси истеъмол қилинганлиги маълумоти таҳлил
қилинганда, 2020 йил 1 мартдан 2020 йил 1 сентябрга қадар кучланиш тушганлиги
қайд қилинган.
Шунинг учун, предохранитель куйганлиги сабабли ҳисобга олинмаган электр
энергияси миқдорининг қиймати электр энергиянинг 2020 йилнинг 1 мартидан
4 сентябрга (далолатнома тузилган санага)ча бўлган давр учун ўртача суткалик
сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилинганда, ушбу сумма 57 288 981 сўмни ташкил
қилади.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар низони ҳал этишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган ва моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри
қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилинишга сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига
биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини ўзгартиришни,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига
57 288 981
сўм
ундиришни,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни биринич инстанция
судида кўриш учун республика бюджетига жавобгардан 1 145 780 (57 288 981 х 2
%) сўм, даъвогардан 14 124 424 (763 505 159 – 57 288 981 = 706 216 178 х 2 %) сўм
давлат божи ундирилади. Апелляция ва кассация инстанцияси судларида
низолашаётган сумма 684 883 671,14 сум эканлиги сабабли ишни апелляция
ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун ҳар бир инстанция учун
жавобгардан 572 890 (57 288 981 х 2% х 50 %) сўм, даъвогардан 6 275 946,90
(684 883 671,14 - 57 288 981 х 2 % х 50%) сўм давлат божи ундирилади. Бироқ,
жавобгар апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилишда ҳар бир
инстанция учун 6 848 836,71 сўм давлат божи тўланганлиги сабабли даъвогардан
жавобгар фойдасига апелляция ва кассация инстанцияси судларида иш кўрганлиги
учун ҳар бир инстанция учун 6 275 946,71 сўм давлат божи ундирилади. Натижада,
республика бюджетига жавобгардан 1 145 780 сўм, даъвогардан 14 124 424 сўм
давлат божи, даъвогардан жавобгар фойдасига 12 551 893,42 сўм давлат божи
ундирилади. Тарафлар томонидан тўланган почта харажатлари улар зиммасида
қолдирилади. Жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 57 288 981 сўм
ва даъвогардан жавобгар фойдасига ундирилган 12 551 893,42 сўмнинг ўзаро
7
ҳисобга олиш натижасида жавобгардан даъвогар фойдасига 44 737 087,58 сўм
унлирилади.
Шунингдек, ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 185, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 24 мартдаги қарори ўзгартирилсин.
“Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган жамиятидан “Toshkent
shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти фойдасига 57 288 981 сўм
ундирилсин.
Суд харажатлари қайта тақсимлансин.
Республика бюджетига:
- “Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган жамиятидан
1 145 780 сўм давлат божи;
- “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятидан
14 124 424 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш учун “Toshkent
shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятидан “Toshkent devor panellar
zavodi” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 12 551 893,42 сўм давлат божи
ундирилсин.
“Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган жамиятидан “Toshkent
shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти фойдасига ва “Toshkent
shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятидан “Toshkent devor panellar
zavodi” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундирилган сумманинг ўзаро
ҳисобга олиш натижасида “Toshkent devor panellar zavodi” масъулияти чекланган
жамиятидан “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти
фойдасига 44 737 087,58 сўм ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 январдаги ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев