← Назад
Решение #597969 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 260 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2202/89-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Юлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Абдурахманов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 май
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга
кўмаклашаётган Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, жавобгар
вакиллари бўлим бошлиғи Ф.Набижонов ва бош инспектор И.Акбаров
(2022 йил 29 июндаги 19/9-41786-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг “Sof Asaka business” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасига
нисбатан 930 964 955,04 сўм қўшилган қиймат солиғини бюджетдан
қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан Андижон вилояти солиқ бошқармаси
томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Sof Asaka
business” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 930 964 955,04 сўм қўшилган қиймат
солиғини бюджетдан қайтаришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантириб, жавобгар орқали давлат
бюджетидан 883 516 440,76 сўм пул маблағлари даъвогарга қайтарилиши
белгиланган ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 21 600 сўм почта
харажати ундирилган. Шунингдек, даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 948 970,28 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 29 июндаги қарори билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган,
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар
томонидан кассация шикояти берилиб, унда суд қарорларини бекор қилиш
сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важлар асосли эканлиги, жамият томонидан ариза тегишли тартибда тақдим
этилмаганлиги, солиқ суммасини қоплаш ҳақида солиқ қарори
чиқарилмаганлиги, контрагентлар банкрот бўлиб, тугатилганлиги,
даъвогарнинг солиқ қарздорлиги мавжудлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган Палата ва даъвогардан вакил суд мажлисига келмади ва
ўзининг иштирокисиз кўришни сўраб, ариза тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогарнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакиллининг тушунтиришларини тинглаб ва
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва “Ort Solushen Trading”,
“Sanobar barakali ishlari”, “Sarles Max”, “Wholesale Goods”, “Power Grand
Max” ва “Ortiqov Max Building” МЧЖлар ўртасида 2020 йилда умумий
суммаси 84 996 626 117 сўмлик, шундан 11 133 964 955 сўм ҚҚСга тенг
бўлган олди-сотди шартномалар тузилган.
Ушбу шартномалар асосида маҳсулотлар электрон ҳисобварақфактуралар расмийлаштирилган ҳолда кирим қилган ва пул маблағлари
кўчириб берилган ҳамда сотиб олинган товар-моддий захиралар қийматидан
келиб чиқиб 11 133 964 955 сўм ҚҚС ҳисобга олинган.
Олинган маҳсулотлар чет элга экспорт қилинган ва даъвогарнинг ҳисоб
рақамига 7 539 200 АҚШ доллари келиб тушган.
Даъвогарнинг мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси
билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
талаблари асосида даъвогарнинг қарори билан жавобгарга 10 203 000 000 сўм
ҚҚС суммаси қоплаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 260-моддасига асосан,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига
олиб чиқилган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали
ставкаси қўлланилади.
Даъвогарга қайд этилган сумманинг қоплаб берилиши ҳолати Солиқ
кодексининг 14, 15 ва 266-моддаларининг талаблари асосида ўрганилганда,
жамият (даъвогар) контрагентларининг фаолиятида харид қилинадиган ва
реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига
мувофиқ эмаслиги, шунингдек, солиқ тўловчининг битим тузишдан
кўзланган асосий мақсади ҚҚСни тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш
эканлиги, ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил
2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат
солиқ қўмитасининг 2020 йил 31 мартдаги қарори билан тасдиқланган
“Солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида
махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди
учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида
банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва
турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар
(ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган
тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим
тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик
ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият
шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш
мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан
бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ
тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши
белгиланган.
Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи
хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан
чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда,
ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига
эга эканлиги белгиланган бўлса-да, даъвогарнинг юқорида қайд этилган
контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаган. Мазкур
контрагентлар ДСҚ веб сайтидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган контрагентлар
рўйхатида шу кунга қадар мавжуд бўлиб, улар томонидан солиқ
мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос
бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги
яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат
солиғини қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли”
ва “Шубҳали” корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш
бўйича ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва
харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда
солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхати
шакллантирилиб, даъвогарнинг 6 та контрагенти тўланиши лозим бўлган
ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган
корхоналар рўйхатига киритилган.
Шунингдек, Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи
товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетмакетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу
товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган.
Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар, яъни 6 та контрагентларда
товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги
исботлаб берилмаган. Даъвогар контрагентлари томонидан электрон
хисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган ҚҚС суммаси бюджетга
тўланмаган.
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг маъмурий судининг ҳал қилув қарори
билан жавобгар мансабдор шахсларининг даъвогарга ҚҚСни қоплашни рад
этиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги
аризаси қаноатлантирилганлиги ҳақидаги хулосаси мавжудлиги ҳақидаги
важи билан келишмайди. Чунки, ҚҚС контрагентлар томонидан давлат
бюджетига тўланганлиги факти мавжуд эмас.
Шу сабабли кассация инстанцияси суди даъвогарнинг контрагентлари
Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги Яширин
иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини
камайтириш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва
“Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантириш тартибини белгилаш ҳақида
ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид
қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан
қочиш ҳолатларига йўл қўйган “Шубҳали” корхоналар рўйхатига
киритилганлиги ва жамиятнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида
рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги, даъвогар
контрагентлари томонидан тўлаб берилган ҚҚС суммаси давлат бюджетига
тўлаб берилмаганлиги билан боғлиқ ҳолда даъвогарнинг даъво талабини
асоссиз деб ҳисоблайди. Шу сабабли даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилиши лозим бўлади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд
ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад
этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса
ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор
қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция
инстанцияси судининг қарори бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд
5
қарорлар асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб,
суд қарорларини бекор қилишни, ва даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш
ҳақида
янги
қарор
қабул
қилишни
лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун даъвогардан
18 619 299 сўм ҳамда ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида
кўриш учун ҳар бир инстанция учун 9 309 650 сўмдан, жами 37 238 598 сўм
давлат божи республика бюджетига, жавобгар фойдасига 54 000 сўм почта
харажатлари ундиралади. Шунингдек, иш кассация инстанция судида
видеоконференцалоқа режимда кўрилганлиги сабабли даъвогардан Олий
суднинг депозит рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асоосан биринчи ва апелляция инстанция
судларининг қарорлари бўйича ундирув бекор қилинади.
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
Андижон вилоят солиқ бошқармасининг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг “Sof Asaka business” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритган даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
“Sof Asaka business” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Андижон вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 54 000 сўм почта
харажатлари;
- республика бюджетига 37 238 598 сўм давлат божи:
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 29 июндаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
В. Сатторова