← Назад
Решение #597975 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| Фк | 335 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 667 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 05 май
4-1802-2301/847-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз
туман прокурори ёрдамчиси Н.Тулаганов қатнашувида, даъвогар вакиллари
Н.Рахматов, И.Астанов, А.Баратов (раҳбар ўринбосари, юрист ва ҳисобчи) ва
жавобгар раҳбари Ж.Абдуллаевлар иштирокида, Шаҳрисабз туман
прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «Тура Парда набираси Жовли» фермер
хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Шаҳрисабз туман прокуратураси (бундан буён матнда прокуратура деб
юритилади) даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Тура Парда набираси Жовли»
фермер хўжалиги ҳисобидан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 28.937.319 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризага аниқлик
киритганлигини баён қилиб истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича
қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлиги сабабли даъво
киритганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво
аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан
шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмасдан истеъмол
қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик тўламаганлигини, жавобгар
солиштирма далолатнома билан қарздорлигини тан олганлигини баён
қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари
қарздорликни тан олиб, тез орада тўлаб беришини маълум қилиб, ишни
қонун дорасида кўришни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этаётган
шахсларнинг
иш
бўйича
тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан
бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар
электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан 2023 йил 05 май ҳолатида даъво аризасида
кўрсатилган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан
тўланмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб
бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, прокуратура даъвогарнинг
манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-майдаги ПФ5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро
иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ
тўлаш асосида етказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг
2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган.
Ушбу даъво талабида сўралган 28.937.319 сўм асосий қарздорлик суд
мажлиси муҳокамасида иштирок этган шахсларни тушунтиришлари,
солиштирма-далолатнома ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган
маълумотнома билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
3.6-бандида
“Истеъмолчи”га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисоб-китоб даври
бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун
100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлангандан сўнг амалга оширилиши келишилган
бўлса-да, даъвогар шартноманинг ушбу банди талабларига амал қилмасдан
жавобгар томонидан олдиндан 100 фоизли тўлов амалга оширилмаган
ҳолатда жавобгарга электр энергияси етказиб беришда давом этган.
Фкнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 28.937.319 сўм асосий қарз ва
олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига
578.746,38 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Тура Парда набираси Жовли» фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
фойдасига жами 28.937.319 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган
30.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳисобига 578.746,38 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Сафаров