← Назад
Решение #597977 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 55 | — | law | |
| ИПК | 104 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Fergana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-65-30, (+99873) 244-65-40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
АЖРИМ
(иш юритишни тугатиш хақида)
2023 йил 5 май
4-1501-2302/3543-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар
вакили 2023 йил 4 январь кунги 20-05/39-сонли ишончномага асосан) иштирокида,
НОМИнинг
даъвогар акциядорлик тижорат “НОМИ”
акциядорлик жамияти
манфаатини кўзлаб жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан муддатли
кредит қарзи 2 115 974 171 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровга
олинган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосан қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар акциядорлик тижорат “НОМИ”
акциядорлик
жамияти
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “НОМИ” масъулияти
чекланган жамиятидан муддатли кредит қарзи 2 115 974 171 сўм кредит қарзини
ундириш ва ундирувни гаровга олинган мулкларга қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар тугатилгани ҳақида банк хабардор
бўлмаганини, жавобгарни юридик манзилига банк томонидан талабномалар
юборилмаганини, жавобгарнинг мажбуриятлари унинг ҳуқуқий вориси “Автоойна”
МЧЖга ўтганига аниқлик киритилиб, судга даъво аризаси киритилишини тушунтириб
ўтди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, ишни тугатишни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб келтирилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодий
судларга, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тадбиркор мақомини
қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва
бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахсни тугатиш
унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор
қилинишига олиб келади. ФКнинг 55-моддасининг ўн биринчи қисмига мувофиқ,
2
корхонанинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига
киритиб қўйилганидан сўнг корхонани тугатиш тамомланган, фаолияти эса тугаган
ҳисобланади.
“НОМИ” МЧЖ давлат реестрида тугатилган юридик шахс сифатида рўйхатга
олинган.
ИПК 104-моддасининг 4-бандига асосан ишда тараф ҳисобланган юридик
шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади. Жавобгар тугатилгани учун суд
иш бўйича иш юритишни лозим бўлади.
Суд даъвогар тўланган 30 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни
лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунини 19моддасининг 5-бандидаги талабдан келиб чиқиб суд даъвогардан давлат божи
ундирилмайди.
Бинобарин, суд ИПК 110, 169, 195-моддаларини қўллаб,
Иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар томонидан тўланган
30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига иқтисодий судига апелляция
шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова