Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2202/88 Дата решения 05.05.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пахтаобод агро экспорт масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси
Source ID 1082252 Claim ID 3192202 PDF Hash 81033bad04469e07... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
даъвогар СКнинг 266-моддаси даъвогар СК 266 law
кодексининг 260-моддаси кодекси 260 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2202/88-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – С.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 5 май Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, жавобгар вакиллари – бўлим бошлиғи Ф.Набижонов ва бош инспектори И.Акбаров (2022 йил 24 февралдаги 19/9-08302-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “PAXTAOBOD AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасидан 1 393 473 020 сўм қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “PAXTAOBOD AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 393 473 020 сўм қўшилган қиймат солиғини бюджетдан қайтаришни сўраган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 март кундаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар орқали давлат бюджетидан 1 393 473 020 сўм пул маблағлари даъвогарга қайтарилиши белгиланган. Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд қарорларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) суммаси ўрнини қоплашнинг ягона шарти тадбиркорлик субъекти томонидан маҳсулотларнинг ҳақиқатда экспорт қилинганлиги, бунинг учун чет эл сотиб олувчиларидан пул маблағлари банк ҳисоб рақамига келиб тушганлиги ҳисобланиши кўрсатилганлиги, даъвогарнинг ҚҚСдан ортиқча сумма товарларни экспортга реализация қилиш бўйича ноль даражали ставка қўлланиладиган айланмалар натижасида ҳосил бўлганлиги, бироқ даъвогар ариза тақдим этилган вақтда солиқ тўловчи солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлганлиги, Низом бўйича ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг ягона шарти тадбиркорлик субъекти томонидан маҳсулотларнинг ҳақиқатда экспорт қилинганлиги, бунинг учун чет эл сотиб олувчилардан пул маблағлари банк ҳисоб рақамига келиб тушганлиги эмас, балки қопланадиган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшириш якуни бўйича асослантирилган ҚҚС суммаси қоплаб берилиши, шунингдек даъвогар томонидан мазкур Низомнинг 2-бандида ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қоплаш, шу жумладан, бошқа солиқлар бўйича қарздорликни узиш ҳисобига қоплаш СКга ва Низомнинг 1-иловасида солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза тақдим этиши белгиланганлиги, бироқ даъвогар томонидан ариза тақдим этилмаганлиги, даъвогарнинг ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш юзасидан 2021 йил 6 майдаги аризаси ўрганиб чиқилиб, жавобгар томонидан ариза рад қилинганлиги ҳақида 2021 йил 21 майда жавоб хати берилганлиги, даъвогар томонидан ҚҚС ўрнини қоплаш юзасидан судга ариза тақдим этилганда 3 та контрагентнинг ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги ва уларнинг барчаси тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилганлиги, яъни шубҳали корхоналар рўйхатига киритилганлиги ҳамда улар томонидан даъвогарга етказиб берган 29 688 308 590 сўм товар ва хомашёларида номутаносибликлар мавжудлиги, Низом 25-бандининг ўн иккинчи хатбошисига мувофиқ, олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги ҳолатлари аниқланганлиги, СК 266-моддасининг ўн иккинчи қисмига асосан 2020 йил 15 декабрда даъвогарга қоплаб берилган 2 197 000 000 сўм суммага бир марталик ёзув орқали жамиятнинг шахсий ҳисоб варақасига ҳисоблашга киритилганлиги ҳамда 2020 йил 16 декабрда даъвогарнинг банк ҳисоб рақамига 2 196 173 848,7 сўмга инкассо топшириқномаси қўйилганлиги, Андижон туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг шахсий ҳисоб варақасига ҳисоблашга киритилган 2 197 000 000 сўм сумма 2021 йил 31 августда бекор қилинганлиги ҳамда банк ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаси бекор қилинганлиги, даъвогар томонидан давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 2022 йил 9 мартга қадар давлат бюджетига ҚҚС учун жами 264 297 710 сўм тўлов амалга оширилганлиги, судларда Низом талабига зид равишда қарор қабул қилинганлиги, бундан ташқари, даъвогар томонидан ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги ва уларнинг барчаси тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган Низом 18-бандининг учинчи хатбошисида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, тўртинчи хатбошисида эса солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишда кўзланган асосий мақсад ҚҚСни тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш 3 мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилиниши белгиланганлиги, даъвогар контрагентлари томонидан электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган ҚҚС суммаси давлат бюджетига тўланмаганлиги, солиқ органининг маълумотлар базасида 2 та контрагент банкротлик асосида тугатилганлиги ва 1 та контрагент банкрот деб эълон қилинадиган ҳолатда турганлиги аниқланиб, даъвогар СКнинг 266-моддасига асосан юқоридаги контрагентлар томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактурадаги ҚҚС суммасига тузатиш киритиш лозим бўлса-да, судлар томонидан ушбу ҳолатлар инобатга олинмасдан нотўғри қарорга келинганлиги, судлар даъвогар раҳбарини товарларни реализация қилган шахсларни ишга чақиртирмай, ҳолатни яширишиб, амалда қилиши мумкин бўлмаган ҳолатни бажарилганлиги ҳақида баҳо бериб, далилларни текширмасдан даъвогарнинг ҳимоячисини кўрсатмаси билангина ишни бир тарафлама кўриб чиқилганлигини кўрсатган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган давогар вакиллари суд мажлисига келмадилар. Иш ҳужжатларида даъвогар ишончли вакилининг аризаси мавжуд бўлиб, ушбу аризада кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар молия-хўжалик фаолиятини юритиш вақтида 3 та тадбиркорлик субъектлари (контрагентлар) билан шартнома тузиб, улардан жами 2 596 171,97 АҚШ доллари миқдорида товарлар харид қилган ва ушбу товарларни экспорт қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 260-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилади. Даъвогарнинг мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талаблари асосида даъвогарнинг 2020 йил 24 ноябрдаги қарори билан жавобгарга 2 197 000 000 сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилган. Даъвогарга қайд этилган сумманинг қоплаб берилиши ҳолати Солиқ кодексининг 14, 15 ва 266-моддаларининг талаблари асосида ўрганилганда, жамият (даъвогар) контрагентларининг фаолиятида харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги, шунингдек, солиқ тўловчининг битим тузишдан кўзланган асосий мақсад ҚҚСни тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги, ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 31 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши белгиланган. Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган бўлса-да, даъвогарнинг юқорида қайд этилган контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаган. Мазкур контрагентлар ДСҚ веб сайтидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган контрагентлар рўйхатида шу кунга қадар мавжуд бўлиб, улар томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва “Шубҳали” корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш бўйича ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилиб, даъвогарнинг 9 та контрагенти тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган корхоналар рўйхатига киритилган. Шунингдек, Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетмакетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар яъни 3 та контрагентларда товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан даъвогарга ҚҚС суммасини қоплашни рад қилишда Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъвогар ва контрагент ўртасида тузилган 2020 йил 21 октябрдаги 21/10-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби рад этилганлиги, Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 23 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар мансабдор шахсларининг даъвогарга ҚҚСни қоплашни рад этиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилганлиги ҳақидаги хулосаси билан келишмайди. Чунки, ҚҚС контрагентлар томонидан давлат бюджетига тўланганлиги факти мавжуд эмас. Юқорида қайд этилган Низом талаблари нотўғри талқин қилинган ҳолда даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш тўғрисида асоссиз хулосага келинган деб ҳисоблайди. Шу сабабли кассация инстанцияси суди даъвогарнинг контрагентлари Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги Яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини камайтириш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва “Шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантириш тартибини белгилаш ҳақида ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “Шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилганлиги ва жамиятнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинганлиги, даъвогар контрагентлари томонидан тўлаб берилган ҚҚС суммаси давлат бюджетига тўлаб берилмаганлиги билан боғлиқ ҳолда даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Шу сабабли даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим бўлади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган 6 суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Шу боис биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниши муносабати билан ушбу суд қарорлари асосида берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлиги боис, даъвогардан ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ 55 738 920,8 (27 869 460,4 + 13 934 730,2 + 13 934 730,2) сўм давлат божи, 51 600 сўм почта харажатлари ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 75 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 март кундаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 июндаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “PAXTAOBOD AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “PAXTAOBOD AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 55 738 920,8 сўм давлат божи; - Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 51 600 сўм почта харажатлари; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 март кундаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 июндаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари И. Таджиев Р. Сагатов